14 август куни muslim.uz сайтида “Доллар нархи ошдими?” номи мақола эълон қилинган эди. Унда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кўтарилиши юзасидан баъзи кишиларда пайдо бўлган хавотирли ҳолатларнинг муолажаси ва инсон ризқи Ҳақ таоло томонидан таъмин этилиши баён этилган. Ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифа ва канал юритувчилари томонидан ушбу мақоладаги фикрларни истеҳзо қилиш ҳолати учради. Сайтимиздаги мақолада инсон бошига келадиган ғам-ташвиш, мусибат у содир этган гуноҳ туфайли экани ояту ҳадислар асосида ёритилган. Бироқ ушбу мақолага айрим ўқувсиз ижтимоий тармоқ юритувчилари масхараомуз фикрларни ўз саҳифасида қолдирган. Аллоҳ таолонинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари келтирилган мақолани шундай кимсалар “анекдот”, дея ҳақоратлашгача бориб етгани ташвишлидир. Мана шундай нодонлар фикри мазмунига етиб бормаган баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билиб-билмай уларни ёқлаб қўйишган. Фейсбукда ҳам, телеграмда ҳам айримлар ушбу фикрларга кулиб турган “смайлик” қолдирган. Бундай ҳолат ғўр кимсаларнинг диний-маърифий мақола устидан нодонларча кулаётганини кўрсатди. Улар ўйлаб кўрмайдиларми, шу пайтда уларнинг имон-эътиқодлари қай аҳволда экан? Оят, ҳадис, ҳикматларни масхара қилаётганлар оқибати нима бўлар экан?! Қуръони каримда: “Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир”(Зумар, 63), дея ояти каримада Аллоҳнинг оятларини инкор этувчилар зиён кўрувчилардан экани қатъий таъкидланган. Ислом шиорларини масхара қилишнинг оқибати жуда ҳам оғир. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шариатнинг шиорини паст санаганларни қаттиқ қоралаб бундай деганлар: “Аниқ биламанки, умматим ичидаги баъзи кимсалар Қиёмат кунида Тиҳома тоғи каби улкан ҳасанотлар билан оппоқ бўлиб келишади. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тўзиган чанг каби қилиб қўяди”. Шунда Cавбон разияллоҳу анҳу: “Ё Раcулаллоҳ, бизга уларни cифатлаб, очиқ баён қилиб берсангиз, билмасдан ўшалардан бўлиб қолмайлик!”– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар шундай одамларки, ёлғиз қолган вақтларида шариатнинг шиорларини топтайдилар”, дедилар (Имом Ибн Можа). Уламоларимиз ўзларининг фатволарида шундай дейишган: “Ким азонни масхара қилса ёки Қуръони каримни енгил санаб оёқ ости қилса ёки шаръий илмларни ёхуд уламоларни масхара қилса, ибодатларни енгил санаб бажармаса ёки масжидни масхара қилса кофир бўлади” (Манба: “Ғамзу уюнил басоир шарҳ ашбоҳ ван-назоир” китоби). Қайд айтганимиздек, баъзи инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги дин борасидаги масхараомуз фикрларини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам гуноҳ орттириб олаётгани ачинарли ҳолат, билимсизлик, жоҳилликдир. Бу ҳақда қуйидаги линк орқали Диний идора раиси ўринбосари мақоласини ҳам мутолаа қилишингиз мумкин. (http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16228) Тарихдан маълумки, барча улуғ пайғамбарлар алайҳимуссалом ўз қавмларига Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат этишни ва неъматларига шукрона қилишни тайинлаганлар. Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимуссалом ўз қавмларига истиғфор айтишни буюрганида, итоат этмаганлари оқибатида сув тошқини, шамол офати ва кучли қичқириқ балоси ушбу қавмларни барбод этган. Огоҳлик қўнғироғи сифатида “Доллар нархи ошдими?” сарлавҳали мақоладаги далилларни янада қувватлаш ва уни тушуниб етмаган кишилар хитобан, қуйидаги оят ва ҳадисларни келтирамиз. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган гапларини шундай баён қилади: “Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир”(Нуҳ, 10-12). Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай марҳамат қилганлар: “Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради”, деганлар (Абу Довуд, Ибн Можжа). Демак, ризқнинг зиёда бўлиши, мушкуллар осонлашиши, муаммолар бартараф...
Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намоз кетидан такбири ташриқ айтилади. Бу суннат. Унинг кўриниши мана бундай: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”. Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозида охирги такбири ташриқ айтилади. Шу билан тугайди. Шунда беш кун давомида умумий 23 та намоздан сўнг такбири ташриқ айтилган бўлади. Бу Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг қавллари бўлиб, мазҳабимизда шу ихтиёр қилинган. Аммо, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозининг кетидан бошланиб, ҳайитнинг биринчи куни аср намози ўқиб бўлингач охиргиси айтилади. Бу қавлга кўра саккизта намоздан сўнг ташриқ такбирлари айтилади. Аммо, амалда бўлган қавл аввал келтирганимиз имомайннинг сўзларидир. Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқлаш деган маънони англатади. Одамлар бу кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини бузилиб қолишидан сақлаш учун офтоб нурига ёйиб, қуритар эдилар. Шунинг учун, бу кунлар ташриқ кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир ҳам «ташриқ такбири» деб юритилди. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!” (Бақара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «саноқли кунларни» ташриқ кунлари дейдилар. Ийд куни намозга чиқиб кетилаётганда ҳам ушбу такбирларни айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра, бу такбирларни товушни ортиқча баланд кўтармасдан ҳар ким ўзича айтиб юриши лозим. Негаки, такбир дуо ва зикр ҳисобидадир. Дуо ва зикр эса мулойимлик билан айтилади. Аммо “Бу такбирлар ҳайит ва ташриқ кунлари кўча-кўйларда, бозорларда ва таниш-билишлар билан учрашганда товушни кўтариб айтилади”, деган қавллар ҳам бор. Ийдул-Азҳонинг биринчи куни дохил ташриқ кунларида рўза тутиш ман этилади. Чунки бу кунлар еб-ичиб, чинакам байрам қилинадиган кунлардир. Нубайша ал-Ҳузалий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Ташриқ кунлари ейиш-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир!” (“Саҳиҳи Муслим”). Рўза тутиш ман қилинган бу кунларнинг неча кунлиги борасида ҳам ташриқ кунларининг қайси кундан эътиборан бошланиши ҳақида пайдо бўлган ихтилоф туфайли уламолар томонидан икки хил фикр билдирилди. Аксар уламолар ташриқ кунлари ҳайитдан кейинги уч кун дейдилар. Шунга биноан, рўза тутиш ножоиз бўлган кунлар умумий тўрт кунни ташкил этади. Алишер Султонхўжаев 485
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди. Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Толибов Маъмур, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти биология фанлари номзоди Махсумхонов Аҳмаджон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Масаитов Саиджамол, Германия Федератив Республикасидан келган мутахассис Маер Себастиан (Maier Sebastian), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона мудири Маҳкамов Камолиддин ва етакчи мутахассиси Икрамов Саидраҳматлар иштирок этдилар. Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Мўйи Муборак” музейида сақланаётган “Усмон Мусҳафи” ва унинг ватанимиз тарихи ва келажагида тутган муҳим аҳамияти ҳақида гапириб ўтдилар. “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагга ўрнатиш учун олинган RK-2/5 русумли ускунани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Германиянинг GLASBAU HAHN фирмаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, германиялик мутахассис Майер Себастиан ўзи билан олиб келиб, жорий йилнинг 5 август куни юқорида номлари зикр қилинганлар иштирокида ўрнатди. Мутахассис Майер Себастиан 6 август куни янги ўрнатилган RK-2/5 русумли ускунани ишлаш жараёнини назорат қилди. Ускуна талаб даражасида ишлаётганига амин бўлганидан сўнг, Мусҳафнинг сақланишида масъул бўлган кишиларга ускуна ишлаш жараёнидаги талабларни тушунтириб, уларга ускунани ишлатиш йўриқномасини топширди. Германиялик мутахассис GLASBAU HAHN фирмаси талабига мувофиқ саркофагнинг хизмат қилиш муддати тугаган эски RK-2 русумли ускунасини ўзи билан олиб кетди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 486
Ёвуз ниятлилар ҳамма даврда бўлган. Улар қора ниятларини амалга ошириш учун ҳар қандай разилликдан тап тортишмаган ва мақсадларига эришиш йўлида нима қилиш лозим бўлса уни қилишган. Мана шундай бадниятларнинг ишларидан бири тарихда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини Андалусга ўғирлаб олиб кетмоқчи бўлган испан роҳибларининг уринишидир. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ «Ал Бидоя ван Ниҳоя»да ёзилишларича ўн чоғли кишидан таркиб топган испан роҳиблари мусулмонларнинг Пайғамбари жасадини Европага олиб кетиб, шу йўл билан улар орасига шубҳа ва фитна солиш, умматни боши берк кўчага киритишга уриниш бўлган. Салб юришларида майдондаги жангавор мужодала орқали эриша олмаган муваффақиятларига номардларча мана шу хиёнат йўллари билан эришишга уриниб кўришган. Бугунги кунда ҳам Исломга душман тоифа олиб бораётган фаолиятларига этибор қаратилса айни провакатив ҳатти-ҳаракатлар янгича усулларда давом этаётганини кўрамиз. Масаланинг аслига келсак: – ХII асрда нима бўлган эди?! – Икки ғайридин Ислом либоси ва шиорлари билан Андалусдан Мадинага келди. Мақсадалари пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадини ўғирлаш. Улар бамисоли ҳажга келган мусулмон қиёфасига кириб, Мадинага кирдилар. Масжидун Набавийнинг қибла тарафидан Равзайи шарифга яқин жойда бир уйга жойлашишди. Намозларини масжидда ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини «зиёрат» қилишар, ҳар тонгда Бақиъ қабристонига, шанба кунлари эса Қубо масжидига боришарди. Юриш-туришлари ва фақирларга қилган ёрдамлари билан халқнинг ишончига кириб олган бу кишилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўғирлаш ниятида кечалари, ўзлари турган уйдан қабри шариф томон яширин ерости йўли қазий бошладилар. У ердан чиққан тупроқларни ҳалталарга тўлдириб, қабрларни зиёрат қилиш баҳонасида Жаннатул Бақиъ қабристонига олиб бориб тўкишар эди. Уларнинг бу ишидан мусулмонлар бехабар эди. Шундай кунларнинг бирида адолатли ҳукмдорлардан бири Салжуқли амирлардан бўлган Нуриддин Маҳмуд Зангий Оқсунгур (1146-1174) таҳажжуд намозини ўқигач ухлайди ва тушида Пайғамбаримизни кўради. Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бегона инсонни кўрсатиб: «Эй Нуриддин мени булардан қутқар!» дейдилар. Ҳукмдор бу тушининг таъсиридан бақирган ҳолда, чўчиб уйғонади. Таҳорат олиб, намоз ўқиб яна уйқуга кетади ва айни тушни яна кўради. Кетма- кет уч марта шу тушни кўргач, ўрнидан туриб, солиҳ инсонлардан бўлган вазири Жамолиддин Мувсилийни ёнига чақирди. Унга кўрган туши ҳақида хабар берди. Ўзаро маслаҳатлашиб Мадинага боришга қарор қиладилар. Ҳеч кимга хабар бермасдан ҳукмдор, вазири ва йигирмата отлиқ билан бир қанча нарсани олиб Шомдан Мадинага қараб йўлга тушадилар. Кеча-кундуз йўл юриб ўн олти кунда Мадинага етиб келишади. Ҳукмдор таҳорат олиб, Масжиди Набавийга кириб, икки ракаат намоз ўқийди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини зиёрат қилади. Мадина аҳли ҳукмдорнинг ёнига тўпланишади. Шунда вазир: «Ҳукмдоримиз , Пайғамбаримизни зиёрат қилиш мақсадида келдилар. Ўзлари билан Мадина аҳлига ҳадялар келтирдилар. Ҳар бир Мадиналикнинг исмларини ёзиб рўйҳат тузинг» дейди. Ҳамманинг исми ёзилади. Шунга кўра ҳамма бирма-бир келиб, ўз ҳадясини ола бошлайди. Бундан мақсад ҳукмдорнинг тушидаги икки кишини аниқлаш эди. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ҳадясини хукмдорнинг ҳузурига ўзи келиб олади. Ҳукмдор ҳар бир келган одамга диққат билан эътибор берарди. Исмлар рўйхати тугаб, ҳамма ҳадясини олиб бўлган лекин ҳукмдор тушида Пайғамбаримиз ишора қилган икки кишини кўринмаганди. «Ҳадя олмаган бирор киши қолдими?» деб сўради ҳукмдор. «Ҳеч ким қолмади, фақат Андалусдан келган икки «тақводор» киши бор. Улар ҳеч кимдан нарса олишмайди, муҳтожларга садақа беришади» дейишди. Шунда ҳукмдор уларни ҳам чақиришни буюрди. Нуриддин уларни кўргач айнан ўшалар тушида ишора қилинган кишилар эканини...
Вазирлик ва давлат бошқарув идораларининг ОАВ билан алоқалари бўйича селектор ўтказган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов йиғилиш сўнгида қатнашчиларга топшириқ берди. «Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари. Президентимизнинг мазкур қарорлари ижросини таъминлаш учун қуйидаги дастурларни амалга ошириш зарур бўлади. Биринчидан, вазирликлар, қўмиталар, республика даражасидаги ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимлик органлари бир ҳафта муддат ичида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ахборот хизматларини тўлиқ ташкил қилиши керак. Иккинчидан, ҳар бир ташкилотларнинг веб-сайт, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифаларида ҳар куни камида уч марта — эрталаб, пешинда, кечқурун муҳим хабар берилиши шарт. Чунки ахборот ҳар дақиқада эскиряпти. Учинчидан, ташкилотлар веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ўтказилиши борасидаги ойлик, чораклик, йиллик медиа режалари бўлиши шарт. Тўртинчидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вазирлик, ҳокимликлар билан ҳамкорликда ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказишни ташкиллаштириш. Бешинчидан, ҳар бир ташкилотнинг ўз ижобий имижини шакллантириш учун сўровномалар ёрдамида доимий жамоатчилик фикрини ўрганиб бориши шарт. Бунга кўра журналист ва блогерларга ахборот етказиб бериш ва қабул қилинадиган норматив ҳужжатларида жамоатчилик фикрини инобатга олиш талаб қилинади», — дея Ариповнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. Арипов ташкилотларга хорижий нашрлар учун ҳам ахборотлар етказиб бериш талабини қўйди ва бу учун веб-сайтларнинг чет тилларидаги версиясини ривожлантиришни талаб қилди. Шунингдек мамлакатдаги хорижий элчихоналар билан ҳам алоқа ўрнатиш ҳукумат раҳбари томонидан талаб этиб қўйилди, деб хабар беради kun.uz сайти. 395