Бугун 2019 йил 4 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари бўлиб ўтди. Мустақиллик дарси 2-3 курс талабалари учун Тошкент ислом институти Ахборот ресурслар маркази биносида ўтказилди. Дарсда Ўзбекитон халқаро ислом академияси профессори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекиcтон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Хуршид Жуманазаров маъруза қилиб бердилар. 1-4 курс талабалари учун ҳам ушбу дарс институт Ахборот ресурслар маркази биносида ўтказилиб, унда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Эргаш Даминов ҳамда Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Мелиқўзиевлар маъруза қилдилар. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари учун эса мустақиллик дарси “Аҳмаджон қори” жоме масжиди биносида ўтказилди. Мустақиллик дарсини Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Фахриддин Муҳаммадиев ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Мулло Холмирзо ота” жоме масжиди имом хатиби Абдурасул Абдуллаевлар олиб бордилар. Шунингдек, Тошкент ислом институтининг мажлислар залида институт талаба қизлари иштирокида “Жонажон Ўзбекиcтоним, мангу бўл омон!” мавзусидаги мустақиллик дарсида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раиси Амирқул Каримов ва Тошкент шаҳар “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти раҳбари Муҳаммадамин Насриевлар маъруза қилдилар. Мустақиллик дарсларида истиқлол йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тиклангани, ушбу неъматни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Дарсда шунингдек, сўнгги йилларда диний соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, янги ўқув даргоҳлари, илмий марказларининг очилиши тўғрисида сўз борди. Ижтимоий фанлар кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 734
4 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда 2019-2020 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Анъанага кўра, Қуръони карим тиловат қилинди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан янги ўқув йилини баракали ўтишини сўраб дуолар қилинди. Сўнг Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров сўзга чиқиб, институтда эришилган ютуқлар ва ўзгаришларни таъкидлаб, бошланаётган ушбу ўқув йилига омад ва зафарлаб тилаш учун сўзни муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига берди. Муфтий ҳазратлари барчани янги ўқув йили билан қутлаб, шундай дедилар: – Сиз азизларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти номидан ҳамда шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Кейинги йиллар мобайнида диний таълим муассасалари фаолиятида катта ютуқларга эришилди. Сизлар яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланиш билан бирга, ўз устларингизда янада самарали меҳнат қилиб, халқимизга муносиб фидокор, юртимизга, динимизга сидқидилдан хизмат қиладиган етук инсонлардан бўлишингизни Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қиламиз, – дедилар.Муфтий ҳазратлари бу олий даргоҳдан қандай улуғ алломалар, дин арбоблари ўтганини эслаб, талабаликка қабул қилинган илму толибларга аждодларга муносиб авлод бўлишини тилаб, зарур тавсиялар бердилар. Шунингдек, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раиси А.Каримов талабалар, аввало кучли билимга эга бўлиши, бу ерда устозлардан илм олишда ва одоб-аҳлоқ сабоқларини ўрганишда тиришқоқ, қолаверса Ислом динини нафақат ўз юртида, балки дунёга етказа оладиган салоҳиятга эга бўлишлари кераклигини таъкидлади. Тадбирдан сўнг муфтий ҳазратлари Ислом институтида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан танишдилар. Аллоҳ таборака ва таолодан барча илм толибларига манфаатли илм ато этишини сўраймиз. 393
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Ҳурматли Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарлари, мударрислари, ишчи-ходимлари ҳамда талаба фарзандларим! Сиз азизларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами ҳамда бошланаётган 2019-2020 ўқув йили билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти номидан ҳамда шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Юртимиз Мустақилликка эришгандан кейинги йиллар мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ўз фаолиятида катта ютукларга эришди. Диний таълим муассасаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида замонавий ўқув масканларида юксак илмий салоҳиятга эга, акли теран ёшлар таълим-тарбия олмоқда. Ўқув жараёнлари техника воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этилишига катта эътибор берилиб, таълим муассасаларининг моддий техника базаси мунтазам бойитиб борилди. Сизлар яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланиш билан бирга, ўз устларингизда янада самарали меҳнат килиб, халқимизга муносиб фидокор, юртимизга, динимизга сидкидилдан хизмат қиладиган етук инсонлардан бўлишингизни Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қиламиз. Диний таълим муассасалари олдида турган долзарб масалалар, жумладан малакали, билимдон, ҳар томонлама дунёвий хамда диний билимларни мукаммал эгаллаган, соф ислом дини ғояларини таргиб қилувчи имомлар, диний кадрлар тайёрлашдаги буюк хизматларингизга яраша Аллоҳ таоло улуғ мукофотлар ато этсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Мир араб олий мадрасаси, Самарканд Ҳадис мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида етук диний кадрлар тайёрлаш борасида олиб бораётган барча хайрли, масъулиятли ва шарафли ишларингизда Аллоҳ таолонинг Ўзи ёри мададкор бўлсин! Ҳурматли устозлар, азиз талаба фарзандларим! АллоҲ таоло сизларга манфаатли илм ато қилсин. Мустакил ҳур замонда озод Юртимиз келажаги учун олиб бораётган барча хайрли ишларингизда сизларга катта муваффақиятлар тилаб қоламан. Юртимиз осойишта, осмонимиз мусаффо, халқимиз тинч ва Мустақиллигимиз абадий бўлишини сўраб дуойи хайрлар килиб коламиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 480
Жорий йилнинг 28 август куни Тошкент ислом институтига Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар У.Ходжаев, Ж.Мелиқўзиев, Ҳ.Аманов ҳамда институт Матбуот котиби Аброр Мухтор Алий кутиб олдилар. Дастлаб меҳмонларга институт фойесида ТИИда ўқитиладиган фанлар бўйича чоп этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги адабиётлар таништирилди. Шунингдек, уларга институт фаолиятига оид электрон слайдлар намойиш этилди. Шундан сўнг ТИИ мажлислар залида ТИИ ректори У.Ғафуров делегация аъзоларига Ўзбекистонда диний таълим тарихи ва ривожи, бугунги кунда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, меҳмонларга ТИИнинг ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти ҳамда амалга оширилган ислоҳотлар, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашув давомида Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов ТИИ билан ўзаро ҳамкорлик масасалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Суҳбат давомида икки олий диний таълим муассасанинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда дарслик ва ўқув қўлланмаларни алмашиш ва биргаликда тайёрлаш, ўқитувчи-профессорлар учун малака ошириш ва илмий стажировкаларни ташкил этиш, онлайн конференциялар ва семинарлар ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида Болгар ислом академияси ва Тошкент ислом институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғафуров ташриф буюрган меҳмонларга институт жамоаси номидан эсдалик совғалар топширди. Ўз навбатида делегация аъзолари ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганликларини билдирдилар ва институт жамоасига муваффақиятлар тиладилар. ТИИ Ахборот хизмати 485
Виктор Алимасовнинг «Илмий унвон нимага керак?» мақоласини ўқиб… Мамлакатимизда таълим ва фан соҳалари, жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими сифатини ва самарадорлигини ошириш юзасидан, айниқса, сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги икки поғонали таълим тизимининг жорий қилиниши тарихий аҳамият касб этди. Мазкур фармон илмий изланишлар сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш, илмий фаолиятга иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Фалсафа фанлари доктори Виктор Алимасовнинг «Ishonch» газетасида (27.07.2019 йил №91) чоп этилган мақоласида олий таълим, илмий тадқиқот ва ОАКга оид фикрлар билдирилган эди. Биз Виктор Алимасовни ўз соҳасининг етакчи олим-мутахассиси ва моҳир педагог сифатида қадрлаймиз. Муаллифга ҳурмат кўрсатган ҳолда мақоладаги ОАК фаолиятига тааллуқли жойлари бўйича қуйидагиларни келтирмоқчимиз. ОАК ўз ваколати доирасида доимий равишда аттестация жараёнига оид тартиб-қоидаларни такомиллаштириш, жойларда илмий жамоатчилик билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилиш ва изланувчиларга илмий-ташкилий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар эълон берилган кундан бошлаб ҳимояни ўтказиш муддатини 50 кунга қисқартириш (90 кундан 40 кунгача) ва автореферат тарқатилгандан кейин ҳимояни ташкил этиш муддатини 1 ойдан 12 кунгача камайтириш каби қоидалар низомларга киритилди; илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳужжатларни ОАКга тақдим этиш муддати 66 фоизга камайтирилди; барча қўшимча малакавий имтиҳонлар бекор қилинди. Кейинги бир ярим йил ичида жойларда 4300 нафардан ортиқ илмий жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, унда 1300 тадан ортиқ саволларга тушунтириш берилди ва 550 нафар изланувчига жойида амалий ёрдам кўрсатилди. Диссертация ва унинг авторефератини расмийлаштириш ўрнатилган тартибда тасдиқланган «Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари» асосида амалга оширилади. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, ОАК томонидан тасдиқланган ҳар бир идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, албатта, илмий жамоатчилик билан маслаҳат қилинган ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина амалиётга жорий этилган. Демак, моҳиятан аттестация жараёнига оид тартиб-қоидалар нафақат ОАК, балки илмий жамоатчилик ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг ҳам қарори бўлиб, ваколати доирасида ОАК томонидан тасдиқланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги нечта бўлишини фақат илмий изланувчи ўзи амалга оширган тадқиқот натижасига кўра белгилаши мумкин. Бу борада ОАК тарафидан ҳеч қандай чеклов ёки талаб йўқ. Илмий янгиликлар ҳақидаги маълумотлар тўрт нафар шахс имзо қўйганидан (изланувчи, илмий раҳбар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси ва илмий котиби) кейингина расмий равишда илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ОАКга тақдим этилади. ОАКда ҳужжатлар фақат меъёрий-техник экспертизадан ўтказилади, уларнинг мазмуни кўриб чиқилмайди. Плагиат (кўчирмачилик) ҳолатларини аниқлаш бўйича тўловлар ҳақида.Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида 2017 йилнинг 22 ноябрдан бошлаб диссертация ва авторефератларда плагиат (кўчирмачилик) ҳолатини аниқлаш билан боғлиқ тўлов миқдорлари белгиланган. Плагиат ҳолатини аниқлаш рўйхатдан ўтказилган «Component» электрон дастури асосида амалга оширилади. Хизматлар ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тушган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: «Component» электрон дастурини такомиллаштириб бориш; маълумотлар базасини доимий равишда тўлдириб бориш; диссертация ва авторефератларни текширишга техник жиҳатдан тайёрлаш, солиштириш, таққослама жадваллар тузиш; электрон дастурнинг ишлаш жараёни барқарорлигини таъминлаш; жалб этилган мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва бошқа ташкилий-техник...