Мамлакатимиз мустақил бўлганига чорак асрдан кўпроқ вақт бўлишига қарамай, унинг ҳар жабҳада изчил ва босқичма-босқич ривожланиши аҳолининг турмуш тарзини янада яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Халқимизнинг маънавий салоҳияти ортиши билан бир қаторда моддий имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Юртимиз аҳолисининг аксар қисми мусулмонлардан иборат эканлигини инобатга оладиган бўлсак, қон-қонимизга сингган динимизнинг софлигини асраб, унга ҳар хил бидъату хурофотларнинг аралашишига йўл қўймаслик эзгу вазифамиздир. Аҳолининг моддий имконияти кенгайиб бораётганини бежиз тилга олмадик. Чунки, биз ёритиб бермоқчи бўлган мавзу ҳам айнан мусулмон киши ҳаётида фойдаланадиган қимматбаҳо буюмлар борасидадир. Қимматбаҳо тақинчоқларнинг тури кундан кун кўпайиб боргани сайин инсон ундан фойдалангиси, ўз манфаати йўлида ишлатгиси келади. Бунинг учун авваламбор ислом шариатида мўътабар ҳисобланадиган ислом алломаларининг фикрларидан ва уларнинг ёзиб қолдирган асарларидан фойдаланишимиз ўринли бўлади. Айниқса бу борада Имом Бухорий, имом Термизи Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиз алломаларининг бу борада қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Тилла ва кумушлар аслида пул сифатида яратилгани боис ундан тақинчоқ сифатида фойдаланса шариатда белгилаб қўйилган миқдорга етганда закот вожиб бўлиши фиқҳ китобларида баён қилинган. Аммо тақинчоқлардан фойдаланишда кўпчилигимиз эътибор бермайдиган муҳим жиҳати борки, биз айнан шу ҳақида, яъни, исломда қандай турдаги қимматбаҳо тақинчоқлардан фойдаланиш мумкинлиги борасида сўз юритамиз. Аллоҳ таоло ўз бандаларига уларнинг ташқи кўринишларини чиройли қилиб турадиган неъматларни берганини Қуръони каримда бундай дейди: «Эй одам болалари, батаҳқиқ сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир»1. Яна бошқа оятда бундай дейилган: “Сен: “Аллоҳ ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?! деб айт»2. Ояти карима ер юзидаги зийнатлар ҳаром эмаслиги, ундан фойдаланиш мумкинлигини ифода этяпти. Бу ҳукм ҳаммага эркагу аёлга, ёшу қарига баробардир. Зийнат бу умумий сўз бўлиб кийим-кечак, тақинчоғу ҳушбўй мушкларни ҳам ўз ичига олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир ўринда: «Аллоҳ гўзалдир гўзалликни яхши кўради»3. деган бўлсалар, яна бир ўринда: Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин (парвариш қилсин)”4, деганлар. Бу икки ҳадис билан у зот инсоннинг ички дунёси Аллоҳнинг тавҳиди билан гўзал бўлиши билан бир қаторда, унинг ташқи кўриниши ҳам Аллоҳ берган неъматлар билан чиройли ҳолатда бўлишини таъкидлаяпти. Лекин бу ер юзидаги зийнатнинг ҳамма туридан фойдаланиш мумкин дегани эмас. Зеро, Исломда зийнатланишнинг аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида истисно ҳолатлари бор. Фиқҳий манбаларнинг хулосаси шуки аёллар тақинчоқ сифатида тилла ва кумушдан фойдаланишлари мумкинлигини, эркаклар эса, фақатгина кумушдан узук тақишда фойдаланишлари мумкинлигини баён этади5. Далил сифатида имом Термизий ва бошқа муҳаддислардан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисларга мурожаат қиламиз: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг аёлларига тилла ва ипак ҳалол қилинди эркакларига эса, ҳаром қилинди»,- деганлар6. Юртимиз алломаларидан Бурҳониддин Марғиноний ўзларининг “Ҳидоя“ асарларида шу каби оят ҳадисларни келтириб бундай дейдилар: Эркак киши тилла тақинчоқдан фойдаланиши ҳалол эмас. Худди шунингдек кумуш ҳам шу маънодаги буюм бўлгани учун эркаклар фойдаланши мумкин эмас. Узук, камар, қилич ва пичоқлар безагида кумушдан фойдаланса бўлади7. Бу узук тақиш суннат дегани эмас. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Румга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. У зотга: “Улар фақат муҳр босилган мактубларнигина ўқийдилар“, дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзига муборак исмлари зарб қилинган кумуш узук тақа бошладилар. Мен ҳозир ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида ўша узукнинг...
Иккинчи даъво. Аллоҳ таоло Қуръон каримни сақлашга кафил бўлганини хабарини бериб марҳамат қилади: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, биз муҳофаза қилурмиз” (Ҳижр 9-оят). Оятда суннат ва ҳадисни сақлаши ҳақида гап йўқ. Агар суннат ва ҳадис ҳам далил ва Қуръонга ўхшаб ҳужжат бўлганида Аллоҳ таоло суннат ва ҳадисни ҳам сақлашга кафил бўлар эди”. Иккинчи даъво жавоб. Аллоҳ таоло оятда “Зикр”ни сақлашга кафил бўлди. “Зикр” фақатгина Қуръон каримга чекланмайди. Балки ундан мақсад Аллоҳ таолонинг шариати ва Расули орқали юборган дини ҳисобланади. Яъни “Зикр” сўзи умумий маънода келгани учун Қуръони карим ҳамда суннат ва ҳадис бўлиши мумкин. Бунга Аллоҳ таолонинг сўзи ҳам далил бўлади: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Агар билмайдиган бўлсангиз Зикр аҳлидан сўранглар” (Наҳл 43-оят). “Зикр аҳли” деганда Аллоҳ таолонинг динини ва шариатини биладиганлар назарда тутилган. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло Ўз Китобини сақлагани каби Расулининг суннатини ҳам сақлади. Бунга ҳадисларни ёдлаш, инсонлар ҳадисни бир-биридан нақл қилиши, дарслар қилиш ва ҳадисларни саҳиҳини заифидан ажратиш сабаб бўлди. Уламолар бу йўлда бутун умрларини ўтказиб кўп қийинчилик ва машаққатга дучор бўлдилар. Шу сабабли Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бирон нарса қолиб кетмади ҳамда асосий манба бўлиб келмоқда. Уламолар айтишади: “Суннат барча олимларда бор. Айримларда кўп, айримларда кам шаклда бор. Агар ҳаммаларининг илми тўпланса ҳамма суннат ҳам жамланади. Агар улар ҳар тарафга кетса суннатдан баъзиси кетади. Шу билан баъзи суннат кетса, бошқада бу суннат бўлади. Шунинг учун Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бирон нарса йўқ бўлиб кетмаган, деб қатиъй айта оламиз. Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари ёки айтган гапларининг барчаси китобларда жамланган. Ҳадисларни етиб келиш йўллари турлича ва саҳиҳлик даражасида қарама-қарши бўлса ҳам барча ҳадислар тўпланган”. Ибн Ҳазм айтдилар: “Луғатшунос олимлар ва шариат илмида етук бўлган олимлар “нозил қилинган зикр” деганда Аллоҳ таоло тарафидан нозил бўлган ҳар бир ваҳийни назарда тутишади. Аллоҳ таоло барча ваҳийни сақлаши аниқ. Аллоҳ таоло сақлашга кафил бўлса ундан бирон бир нарса ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди. Ҳамда ботил бўлиши мумкин эмас. Ҳатто ҳарфлари ҳам абадий сақланади”. Сўнгра ибн Ҳазм Қуръони карим оятидаги “Зикр” дан мақсад фақатгина Қуръони карим деб ўйлаганларга раддия билдириб айтадилар: “Оятдаги “Зикр”ни Қуръони каримга хослаш далили йўқ ёлғон даъво ҳисобланади. “Зикр” сўзидан мақсад Қуръони карим ва оятларни баён қилувчи ҳадисдан иборат. Қуръон карим ҳам, ҳадис шарифни ҳам Аллоҳ нозил қилган. Бу ҳақда Аллоҳ айтди: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ “…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик, шоядки тафаккур қилсалар” (Наҳл 44-оят). Ҳақиқатдан ҳам, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон каримни баён қилиб беришга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда сўзи мужмал бўлган, яъни, биз нима назарда тутилганини билмайдиган кўп оятлар нозил қилди. Лекин бу мужмал сўзларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб берганлар. Агар Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятлардаги мужмал сўзларни баён қилиб берган ҳадислари сақланиб қолмаганда нима бўлар эди? Унда ибодатлар қачон мукаммал ва қачон ботил бўлиши ҳақидаги маълумот бўлмас эди. Бундай вазият Қурьон карим матнидан фойда олишни йўққа чиқаради. Бандаларга фарз бўлган кўп амаллар ҳам йўққа чиқади. Аллоҳ таоло ирода қилган ҳақиқий маъноларнинг тўғрисини билмай...
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-босқич талабалари учун Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабр санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов кампанияси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бошқармаси юристконсульти Низамов Жавохир Зиявутдинович, шунингдек институтнинг “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи А.Олимов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангировлар иштирок этдилар. Суҳбатда бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар бўлади? деган саволларга жавоб берилди. Жумладан бутун республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланиши, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши, халқаро матбуот маркази ишга туширилгани, ҳатто жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассиси томонидан керакли жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 929
Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси том маънода барча соҳадаги ислоҳотлар жараёнларини чуқурлаштиришнинг ўзига хос “Йўл харитаси” бўлди. Шавкат Мирзиёев асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижасида Конституция шаклига келганини, Асосий Қонун деб аталадиган бундай ҳужжат башарият ҳаётида озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ва эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарганини таъкидлар экан, Амир Темур “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деганини қайд этди. Яъни лўнда қилиб айтганда, ҳар қандай Конституция ва унинг асосида таъминланадиган қонун устуворлиги демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Мана шу тамойил маросим иштирокчилари ва бутун халқимизга қарата сўзланган маърузанинг ўзаги бўлди. Масаланинг амалий жиҳатига тўхталган Президентимиз Ўзбекистонда қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш, айниқса, долзарб эканини таъкидлаб, жорий йилнинг ўзида етмишдан ортиқ қонунлар, 350 дан зиёд Фармон ҳамда қарорлар қабул қилингани ва улардан кўзланган мақсадлар ҳақида сўз юритди. Айтиб ўтилганидек, вазир ёки ҳоким қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунмаса, ҳаётга татбиқ этишда жонбозлик кўрсатмаса, ислоҳотларнинг илдамлаши, одамларда ташаббус уйғотиш қийин бўлади. Шу боис кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, қонунларни билиш ва қўллаш бўйича мутасадди раҳбарлар фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга биринчи даражали эътибор қаратиш лозим. Мамлакатимизда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори билан иш тутиш борасидаги янгиланишлар ҳам муқаррарлик тусини олганини, давлатимиз раҳбарининг ички ва ташқи сиёсатдаги долзарб масалалар қатори айни шу йўналишдаги муҳим ташаббуслари халқаро майдонда очиқ эътирофга сазовор бўлаётганини қайд этиш лозим бўлади. Хусусан, мамлакатимизда ислом дини, мовароуннаҳрлик улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон — кўп миллатли, кўп конфессияли мамлакат. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий, Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг бунёдкор моҳиятини очиб берди. Янги очилган масканлар беихтиёр Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан янграган ушбу сўзларини ёдга солади: “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони Каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган”. Ундан олдинроқ рўй берган воқеаларни хотиримизга келтирайлик. Юртбошимиз 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди ва барча қатнашчилар буни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Хайрли ишнинг барори ҳам ўзини узоқ куттирмас экан — 2017 йилда марказ очилиши тўғрисида Президент қарори чиқди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади. Унинг лойиҳаси, қурилиши, жиҳозланиши билан муҳтарам Президентимиз шахсан бир неча бор бевосита танишганини айтиб ўтиш жоиз. Марказ ўз фаолиятини бошлаганидан кейин Имом Бухорий ва бошқа буюк алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима...