islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Янги агентлик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ–5815-сон) ҳамда ушбу Агентлик фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4444-сон, 09.09.2019 й.) қабул қилинди. Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. ✅ Қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди: 👉 Президент мактаблари; 👉 ижод мактаблари; 👉 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати. Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари белгиланди. Шунга кўра, Агентлик Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Агентликка Бош вазир тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Агентлик томонидан тасдиқланади. Манба:  Ҳуқуқий ахборот расмий канали 378

ҚУРЪОНГА ЭҲТИРОМ (4-қисм)

Аслида ҳар бир ўлка аҳолиси ўз урф-одат ва анъаналаридан келиб чиқиб Қуръони каримга эҳтиром сифатида кўрилиши мумкин бўлган мулозамату такаллуфотларни маҳкам тутиши, Аллоҳнинг каломини улуғлаши, қадрини кўтариши керак. Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги умумий илтифот турларини қатор санаб келтиради: Қуръонни бозорларда, ҳамма ўз иши билан машғул бўлиб турган жамоат жойларда, бекорчи лағв аҳлининг орасида ўқимаслик; Аллоҳ таоло Қуръонда беҳуда нарсалар олдидан ўтганда, уларга қўшилмасдан ўз ҳурматларини сақлаб ўтадиган бандаларини мақтаган. (Фурқон/72). Мўмин лағв аҳли олдидан ўтганда уларга шунчаки қўшилмаганлиги учун мақталдими, агар Қуръон қадрланмайдиган жойларда қироъат қилса, танқид қилинмайди деб ўйлайсизми?! Мусҳафни болиш сифатида бошига қўйиб ётмаслик; Мусҳафдан суянчиқ сифатида фойдаланмаслик; Бировга мусҳафни узатганда улоқтирмаслик; “Қуръонча”, “мусҳафча” деб кичрайтирилган нарсаларга айтиладиган ибораларни мусҳафга нисбатан ишлатмаслик; Али розияллоҳу анҳу “мусҳаф” сўзи кичрайтириб “мусайҳиф” дейилмайди, деган. Ривоят қилинишича, Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир одамнинг қўлида кичкина мусҳаф кўриб қолди ва: “буни ким ёзган?”—деб сўради. У: “Мен” — деди. Умар ибн Хаттоб уни дарра билан савалади ва Қуръонни улуғланглар! – деб буюрди. Аллоҳнинг каломидан бўлмаган нарсани унга аралаштирмаслик; Мусҳафни тилло кумушлар билан безаб дунё матоҳига ўхшатиб қўймаслик; Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ Мусҳафни тилло билан безашни ва тилло сув билан ёзишни ёқтирмас эканлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Масжидларингизни ясантирсангиз, мусҳафларингизни тилло-кумуш билан безасангиз сизларга мағлубият бўлсин! Қуртубий. Қуръон оятларини ерга ва деворга ёзмаслик; Имом Қуртубий айтади: замонамизда Аллоҳнинг оятларини деворга ёзиш одати янги пайдо бўлди. Бизга Муҳаммад ибн Али аш-Шақиқий ҳадис айтган, у отасидан, у Абдуллоҳ ибн Муборакдан, у Суфёндан, у Муҳаммад ибн Зубайрдан у айтган: Умар ибн Абдулазиздан эшитдим, айтдики: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ерга ёзилган хатни олдидан ўтиб қолдилар. Ҳузайл қабиласидан бўлган бир йигитга: “Бу нима?” дедилар. У: “Бу хат Аллоҳнинг китобидан. Уни бир яҳудий ёзди”—деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу ишни қилганни Аллоҳ лаънатласин! Аллоҳнинг китобини ўз ўрнига қўйинглар!”—дедилар. Муҳаммад ибн Зубайр айтади: Умар ибн Абдулазиз бир ўғлининг деворга оят ёзаётганини кўриб, уни калтаклаган эди. Ҳар қачонки Қуръонни хатм қилса яна бошидан (Фотиҳа сурасидан) бошлаб ўқиб қўйишлик; Токи Қуръон тамомлаб ўз ҳолига ташлаб қўйилганга ўхшаб қолмасин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачонки хатм қилсалар Қуръоннинг бошидан камида беш оят ўқиб қўяр эдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Бир одам келиб: Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал яхши? — деб сўради. Ул зот: “ (عليك بالحال المرتحل) Кўчиб кетиш ниятидаги ўрнашувчи каби бўл!” дедилар. Ҳалиги одам тушнмасдан изоҳ сўради. Шунда Расулуллоҳ: “Қуръон соҳиби унинг аввалидан то охирига етгунча саёҳат қилади (тиловат қилувчи гўё саёҳат қилувчига ўхшатилган. Мажозан.). Кейин яна саёҳатини бошидан бошлайди. Қачонки бирон жойга дам олиш учун қўнса, тезда яна йўлга чиқиш ниятида тўхтайди”. Термизий, Байҳақий. Хатм қилганда оиласи билан тўпланиб дуо қилмоқ; Давоми бор. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби 413

Мирак Шоҳ ким?

Кўпинча, илм толибларида Абул Ҳасан Нуриддин Муҳаммад ибн Абдул Ҳодий ас-Синдий, Муборакфурий (Туҳфатул аҳвазий соҳиби), Азим Ободий, Муборакфурий (миръотул мафотийҳ соҳиби) ва турли соҳаларда ўз асарларига эга бўлган Мулло Али Қори каби кейинги авлод олимлари, муҳаддислари ва шореҳлари ўз асарларида кўп тилга оладиган “Мирак Шоҳ” ким деган савол туғилади. Айниқса, Мулло Али Қорининг ҳадислар шарҳига оид кўп жилдли “мирқотул мафотийҳ шарҳу мишкотил масобийҳ” китобида Мирак Шоҳ жуда кўп зикр этилади. Мулло Али Қорий жуда кўп масалаларда Аллома Мирак Шоҳнинг тасҳиҳотларини келтиради. Бирор ҳадиси шарифдаги ғариб сўзлар, мушкил маъноларни очишда Мирак Шоҳнинг изоҳларига таянади. Хўш Мирак Шоҳ ким ўзи? У киши ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган катта аллома, фақиҳ, луғавий ва ҳадислар шореҳи бўлиб, туркиялик машҳур тадқиқотчи аллома Фуад Сезгин (р.ҳ)нинг қайд этишича, отаси 935 ҳижрий санада вафот этган. Тўлиқ исми Насимуддийн Муҳаммад ибн Мирак Шоҳ ал-ҳанафийдир. Яъни, аслида Мирак Шоҳ бу кишининг отасининг сими ҳисобланади. Аммо, “Мирак Шоҳ” бу иснон учун гўёки фамилиядек бўлиб қолганлиги боис, отасининг исми билан танилган. Зотан, арабларда кўпинча, кишининг отасининг исми “ибн” (ўғли) қўшимчасисиз исм ёнига қўшиб ёзилади ва қисқартириб айтилганда отасининг исми зикр қилинади. Кўпинча эса мазкур “ота исми” ҳар авлоднинг исми ёнида зикр қилинади ва бу ном хонадон номига айланади. Шу маънода, биз назарда тутаётган аллома ҳам отасининг исми ёхуд умуман хонадон номи бўлган “Мирак Шоҳ” номи билан машҳур бўлган. Аммо яна бир охирги авлод ҳанафий алломаларидан Муртазо Забийдий (1145-1205ҳ/1732-1790м) ўзининг “тожул арус мин жавоҳирил қомус” номли қомусида Мирак Шоҳнинг таржимаи ҳолига тўхталар экан “Мирак Шоҳ” сўзини унинг отасининг сими сифатида келтирмайди балки, отасини Саййид Жалолиддин Атоуллоҳ исми билан зикр этади: “(ميرك) “Мирак”: мим ҳарфи касрали яъни “м”дан кейин “и” унлиси бор ва ро ҳарфи фатҳали яъни “р”дан кейин “а” унлиси бор: (Мирак). У аллома ва ҳофиз Насимуддийн Мирак Шоҳ бўлиб, исми Муҳаммад ал-Ҳасаний, аш-Шерозий, ал-Ҳаравийдир. Отаси Саййид Жалолиддин Атоуллоҳ ибн Ғиёсиддин Фазлуллоҳ ал-ҳасанийдан ҳадислар ривоят қилади..”. Муртазо Забийдийнинг бу сўзлари “Мирак Шоҳ” биз зикр қилаётган шахснинг отаси эмас балки, ушбу алломанинг лақаби эканлигига далолат қилади. Зотан, бу зот китобларда асосан “Мирак Шоҳ” ҳатто энг кўп шунчаки, “Мирак” исми билан зикр қилинади. Мирак Шоҳ Хатиб Табризийнинг “Мишкотул масобийҳ” номли ҳадислар тўпламига ҳамда имом Термизийнинг шамоили Муҳаммадийя асарларига шарҳ ёзган. Бундан ташқари, кўплаб қимматли асарлари, ҳошия ва тадқиқотлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпи Ҳиндистонда қўлёзма ҳолида қолиб кетган. Манбаларда Мирак Шоҳнинг жуда кўп илмларда пешқадам бўлганлиги, муҳаддис, фақиҳ, муҳаққиқ ва муфассир алломалардан эканлиги қайд этилади. Бу зот Ислом оламида “кутуби ситта” (олти китоб) номи билан машҳур бўлган олтита мўътабар саҳиҳ ва сунан тўпламларини ҳам шогирдларига оғзаки равишда шарҳ қилган бўлиб, мазкур шарҳлар унинг масмуотлари жумласига киради. Баъзилар Мирак Шоҳ билан Мир Калонни битта шахс деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, Мир Калон лақаби билан машҳур бўлган Муҳаммад Саид ал-Хуросоний аслида Мирак Шоҳнинг шогирдларидан ҳисобланади. Бу зот ҳам катта олимлардан бўлиб, фиқҳ, усулул фиқҳ ва ҳадис билимларида пешқадам бўлган. Ўз навбатида Мулло Али Қори Миркалоннинг шогирдларидан ҳисобланади. Мулло Али Қори ўзининг машҳур “мирқотул мафотийҳ” номли ҳадислар шарҳига оид кўп жилдли китобида Мир Калондан “Мишкот” ҳадисларининг баъзилари бўйича дарс олганини айтади. Бинобарин, Мирак Шоҳ билан Мир Калон бошқа-бошқа одамлардир. Лекин, Мирак...

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дин ишлари бўйича қўмитада иш бошлади

Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Манба:  Ҳуқуқий ахборот расмий канали 352

Ҳадис ўқиш тарийқаси

Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Саҳиҳул Бухорий дарсининг бошланишида талабаларга шундай насиҳат қиладилар: Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ бу китобни шу тариқа ёзганларки, ҳар бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқирдилар ва истихора қилиб сўнг ҳадис ёзардилар. Аслини олганда биз ҳам ҳар ҳадисда икки ракат намоз ўқиб дуо қилайлик. Лекин бу бизнинг тоқатимизда йўқ. Агар қилмоқчи бўлсак ҳам Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ қилгандай шижоатни қайердан ҳам олайлик. Унинг энг паст даражаси шуки, ҳеч бўлмаса, ҳар дарсдан олдин икки ракат намоз ўқиб олайлик. Агар ҳар дарсда қилолмасак, ҳеч бӯлмаса ҳар куннинг бошида икки ракат намоз ўқиб Аллоҳ таолодан дуо қилиб сӯрайлик: “Эй Аллоҳим! Бу ҳадисларни ўқишликка биз лойиқ эмасмиз, ҳадис аҳли эмасмиз. Сен бизга аҳлият, фаҳм ва амалнинг тавфиқини бергин”. Сўнг кўринг, Ин ша Аллоҳ Аллоҳ таоло ўз фазли карами билан ҳадиснинг анворларини ва баракотларини ато қилади. Аллоҳ таолонинг қанчалик улуғ неъматидир-ки, инсоннинг тун-у куни деярли барча вақти (ҳадис даврасидаги дарслар кечаси ҳам бӯлади) икки олам сарвари саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак зикрларида сарф бӯлса! Мажзуб ҳазратларининг таъбири билан айтганда: Ун ка зикр ун ки таманнаа ун ки ёд, Вақт китнаа қиймати ҳее оож кал. Унинг зикри, унинг орзуйи ва унинг ёди билан, Бу вақт қанчалик қийматлидир кеча-ю бугуни билан. “Инъомул Борий – Дуруси Бухорийи Шарийф “ китобидан. Урду тилидан 3- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси. 362
1 1 151 1 152 1 153 1 154 1 155 1 506