islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 17, 2019

Day

Тил – миллатнинг кўзгуси

Ўтиб неча йиллар яшайди мудом, Жаҳонда улуғ иш ва доно калом. Неки бор жаҳонда унитгай башар, Фақат кори хайру фақат сўз яшар. Фирдавсий. Ҳар йили юртимизда 21 октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, мамлакатимизда она тилини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтаришдек устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда. Мамлакатимиз миллий қадриятларини ҳимоя қилиш ва миллий урф-одатларни асраб-авайлашни мақсад қилган Тошкент ислом институти талаба қизлари, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йил тўлишига бағишлаб “Тил – миллатнинг кўзгуси” деб номланган байрам тадбири қилди. Тадбирга: М.Абдуллаева, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси, М.Эшмуҳаммедова, филология фанлари номзоди доцент, С.Рустамий, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, филология фанлари доктори, М.Улуғова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маънавият ходими, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири ҳамда институтнинг устоз ва талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда азиз меҳмонларимиз навбати билан сўзга чиқиб, она тилининг қадри, фасоҳати, бойлиги ва сермаънолигини таъкидлаб: “Буюк мутафаккиримиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий қолдирган меросни, ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатишимиз ва бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган сўз маржонларидан истеъмол қилишга ҳаракат қилдимиз керак…”, деди М.Эшмуҳаммедова. Талаба қизлар ўзлари тайёрлаган тилимизга зид шевалар, иборалар, чет эл сўзларини қўшиб гапириш каби долзарб мавзуларда маърузалар, саҳна кўринишларни намоиш қилди. Тадбир сўнгида 103 ва 303-гуруҳларнинг “Она тилим – олтин хазинам” мавзусидаги деворий газеталар танлови намойиш қилинди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 193

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари амалий сафарини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди. Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Манба: prezident.uz 142

Миср анжуманида энг йирик уламолар қатнашмоқда

15 октябрь куни Мисрдаги Бутундунё фатво ҳайъати томонидан ташкил этилган “Фиқҳий ихтилофларнинг маданий бошқаруви” номли халқаро анжуман Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Алломнинг кириш сўзи билан бошланди. Унда бутун дунёдан борган фатво бўйича олиму уламолар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Анжуманда Миср Араб Республикаси Адлия вазири Ҳусам Абдурраҳим, Иордания Ҳошимийлар мамлакати бош муфтийси Муҳаммад ал-Холайила, Фаластин давлати қозилар қозиси Маҳмуд Сидқий ал-Ҳаббош, Жазоир Ислом Олий Мажлиси раиси Буабдуллоҳ Буғуломуллоҳ, Ироқ сунний вақф девони раиси Абдуллатиф ал-Ҳамим, Сенегал давлати президенти маслаҳатчиси Мансур Ниёс кабилар ҳам нутқ сўзлади. Ал-Азҳар мажмуаси шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб беморлиги учун иштирок эта олмади. Унинг номидан табрик сўзини Исломий тадқиқотлар академияси бош котиби доктор Назир Иёд ўқиб берди. Куннинг иккинчи ярмида анжуман ўз ишини шўъба мажлисларида давом эттириб, биринчи шўъба мажлиси мавзуси “Фиқҳий ихтилофларнинг маданий бошқаруви назарияси” деб номланди. Унда ал-Азҳар уламолари кенгаши аъзоси Али Жума, Ливан давлати Муфтийси Абдуллатиф Дарён, Абу Даби шаҳридаги Тоба муассасаси раиси ал-Ҳабиб Али ал-Жаъфарий, Ливан академиясининг исломий фанлар кафедраси устози Ризвон ас-Саййид, Миср фатво идорасининг фатволар бўйича котиби Маждий Муҳаммад Ошур ва бошқалар нутқ сўзлади. Шунингдек, Бутундунё фатво ҳайъатлари ва идоралари бош котибияти Олий ҳайъатининг мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда мазҳаблар ўртасидаги ихтилофий масалалар мусулмонларни ўртасида зиддият чиқишига сабаб бўлмаслиги кераклиги балки, мусулмонларнинг муаммоларини ечишда ёрдамчи бўлиши, уларнинг бирлашиши ва ўзаро ҳурматларини ошишига хизмат қилиши лозим экани айтиб ўтилди. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Умматимнинг ихтилофи Аллоҳнинг раҳматидир” деган ҳадислари эслаб ўтилди. Айни пайтда турли хилдаги экстремистик кайфиятдаги гуруҳлар ихтилофли масалалардан мусулмонларнинг ўртасини бузишда фойдаланмоқдалар. Шунинг учун чиқариладиган фатволарни ўзаро келишган ҳолда чиқаришга эришиш лозимлиги айтиб ўтилди. Анжуман иши давом этмоқда. 262

МАЪНАВИЯТ ВА ИНСОН

Инсон муайян ҳудуд – чегара ичида. Унинг ҳар қандай имкониятлари чекланган. Ҳудуди бор. Фақат хоҳишлари бундан мустасно. Унга берилган эрк эгасини залолат ботқоғига ботиради. Хоҳишлари қулига айланган инсон ҳар қанча дунё бўлсин – тўймайди, ҳар нега эришмасин – қониқмайди. Бир сўз билан айтганда, шукрни унутади. Бир эшитганим бор, терс луғат яратган олимни ҳаддан зиёд мақташганида: “Кўринг, мен ҳали сиз билмаган ишга-да қодирман”, – дея ўзини баланд минорадан пастга улоқтириб, вафот этган экан. У бу иши билан уча олишни даъво қилган… У-ку олим эди. Энди бу воқеани жоҳил, илмсиз инсонлар даражасида тасаввур қилиб кўринг. Зеро, душман ўлжасини мақтайди, йўқ фазилатларини бўрттиради. Шунга кўра, одамлар истакларини жиловлашлари лозимлиги маълум бўлади. Акс ҳолда, шайтоннинг ҳолига тушиш мумкин. Маънавият башариятга шунинг учун керак. Чунки МАЪНАВИЯТ – меъёр, ўлчовли одоб, фойдали илм, инсоний ақл, эзгу мақсад. МАЪНАВИЯТ – ўтмишдан сабоқ, бугуннинг – қўлга киритилганларнинг шукронаси, келажак учун кўприк. МАЪНАВИЯТ – узлуксиз тарбия, оилавий хотиржамлик, беғубор болалар кулгуси. МАЪНАВИЯТ – тўкис кексалик (ундан айро жамиятларда ёши улуғлар геронтофобиядан азият чекишмоқда), қариндошлар, қўшнилар аҳиллиги, оқибати… МАЪНАВИЯТ – боболар дуоси, момолар ҳаёси, оналар алласи. Шу ўринда “алла”нинг бир талқини “Аллоҳ” бўлиб, унинг мазмуни Яратгандан боласига сўраладиган илтижо, дуо экани эътиборга олинса, МАЪНАВИЯТ Аллоҳ ва бандаси ўртасидаги ришта ҳамлиги маълум бўлади. Уни инкор қилиш эса… Ўйлаб кўраверинг. Маънавиятнинг яшаб қолиши учун муҳит керак. Шарт-шароит, парвариш даркор. Меҳр лозим. Зеро, ташқи таъсир уни емириши ёки аксинча, мустаҳкамлаши тасдиқланган. Кейинги пайтларда маънавиятни инкор қилиш, шунинг баробарида одамларга мутлақ эркинлик бериш тарғиб этилмоқда. Ҳатто миллий қўшиқчиларимиздан айримлари “кимда кимнинг кўнгли бўлса, қўяверинг ўйнасин!” дея бошқаларга бу пайтда “ухлайвериш”ни маслаҳат бермоқда. Яна бир “жонкуяр” ижтимоий тармоқ орқали одамлар истаган ичимлигини хоҳлаган вақтида ичиши, тунни ҳам бедор ўтказиб, уни мазмунли қилиши мақсадида тунги клубларга “озодлик” бериш талаби билан чиқмоқда. Гўёки дунё шу тахлит равнақ топган! Булар орасида машина бошқара олмаган ҳайдовчи учун ҳам, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими фаолияти сифатининг пастлиги учун ҳам, қурилмаётган бинолар ва ҳатто таъмирталаб йўллар учун ҳам маънавиятни айбловчилар топилади. Уларнинг наздида, бир миллатли жамият ўлимга маҳкум. (?) Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг аксариятини ўзбеклар ташкил қилади. Демак, бу билан юртимиз муқаррар ўлимга маҳкум қилинмоқда. Шу сабаб қуйида шу мавзудаги айрим қарашларга шахсий ёндашув келтирилади: Авваламбор, улар масхараомуз тилга олаётган маънавиятчилар бўлмаганида айрим жамиятлардаги сингари машинани бошқараётган экстремист тўп-тўп одамлар устига қасддан бостириб кирар ва у бахтсиз тасодиф ҳисобланмас ёки мактабларда ҳар куни отишмалар содир бўлиб, бизнинг маънавиятчилар “жаннатнинг райҳонлари” дея улуғлагувчи норасида болалар бошқа дўстларини ўлдирган бўлар эди… Маънавияти оқсаётган жамиятларда одам ўғирлаш, зўрлаш каби жиноятлар оддий ҳолга айланаётгани сир эмас. Иккинчидан, жиноятчилик борлиги ҳақ. У бўлган, бўлади ҳам. Ислом тарихида “асри саодат” (бахтли юз йиллик) номи билан кирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам жиноятлар оз бўлса-да содир этилган. Чунки ўша даврда ҳам маънавиятдан узоқ кимсалар бўлган. Масала уларнинг сабабларида. Оддийгина таклиф этилаётган мутлақ эркинликдан иборат ечим жиноятларга барҳам бериш эмас, уларнинг янгича суръат билан авж олишига сабаб бўлишини англашмаяпти чоғи! Жамиятни фақат қурол, турли асбоб-ускуналар, замонавий техника билангина тинч сақлаб бўлмайди (бунга Европанинг қатор мамлакатлари, қолаверса, Америка Қўшма Штатлари мисол). Ўзларини “бурнидан узоқни кўра олувчи” журналист сифатида билувчи баъзи...