islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН СОЛИҲА АЁЛ – МАРЯМ

    “Марям” қадимий яҳудийча исм – Аллоҳнинг қадрли, маҳбуба бандаси, номусли, иффатли, бокира деган маъноларда келган.[1] Қуръони Каримда аёллардан фақат Марям исми зикр қилинган. У  34 ўринда зикр қилинади. Шундан Исо ибн Марям 16 ўринда келса, ибн Марям сўзи 7 ўринда келади. Куръонда тилга олинган тақволи, сиддиқа аёл, Исо алайҳиссаломнинг онаси. Ислом таълимотига кўра, у тақволи, мўмина она, жаннатдаги аёлларнинг раҳнамоси. Қуръони Каримнинг 19-сураси «Марям» деб аталади. Марямнинг отаси Имрон Бани Исроил қавми ичида энг обрўли кишилардан эди. Унинг хотини Ҳанна туғмайдиган аёл эди. Ҳанна Аллоҳга илтижо қилиб, фарзанд ато этишни сўради ва агарда фарзандли бўлса, ана шу фарзандини Аллоҳ йўлида Байтул Мақдис хизматига назр қилишини ният қилди. Аллоҳ унга қиз фарзанд ато этди ва уни Марям деб номлади. Одатда ибодатхоналардаги хизматларни эркаклар бажарганидан у ўз назри, қизининг такдири қандай бўлишини ўйлаб, ҳайрон бўлди. Марям ёшлигидаёқ отаси вафот этади. Энди унинг тарбиясини кимдир ўз кафолатига олиши керак эди. Марямни тарбиялаш холасининг эри бўлмиш пайғамбар Закариё алайҳиссаломнинг чекига тушади. Марям ибодатхона хизматига назр қилингани учун доимо шу ерда бўлиб, умрини фақат тоат билан ўтказар эди. У одамларга аралашмас, ибодатхонада ёлғиз қолиб тоат билан банд бўларди.[2] Закариё алайҳиссалом қачон Марямнинг хонасига кирса, унинг ҳузурида қишда ёз мевалари, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўрарди. «Бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» деб сўраганида Марям: «Булар Аллоҳ ҳузуридандир» дерди.   4-курс талабаси Шодиев Юсуф [1] Электрон дастур. “Исломий исмлар”. [2] Зуҳриддин Ҳусниддинов “ислом энциклопедияси” 3 920

СОЛИҲ АЛАЙҲИССАЛОМ

     “Солиҳ” арабча исм- мақбул ёки адолатли, пок, ҳалол, покиза, яхши, адолатли, одил, инсофли деган маъноларда келган.[1] Солиҳ  алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 9 марта зикр қилинган. [2] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Аъроф 7 73, 75, 77 Ҳуд 11 61, 62, 66, 89 Шуаро 26 142 Намл 27 45     Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд, боболариники Осиф бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари Сомга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига мансубдир.     Самуд қавми Арабистон ярим ороли, Ҳижоз диёрининг шимолий қисмида Ҳижр деб аталадиган юртда истиқомат қилар эди.[3] У юрт ҳозир Мадоини Солиҳ[4] деб аталади. Аллоҳ таоло Самуд қавмига ўз ичларидан Солиҳ алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборди.    Солиҳ алайҳиссалонинг қавми ундан ҳақ пайғамбар эканини тасдиқловчи бирон мўъжиза кўрсатишини сўраганларида, пайғамбар бир ҳарсанг тошни Аллоҳни изни билан туяга айлантирадилар ва уни ўлдирмаслик, бирон ёмонлик етказмасликни буюриб, акс ҳолда уларнинг бошига бир бало мусибат келишидан огоҳлантирадилар.[5] Лекин Самуд қавми туяни ўлдирдилар. Самуд қавми касб қилган куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учраб ҳалок бўлди. Бу чақмоқ хорлик азоби чақмоғидир.    Барча қавм ҳалок бўлиб, Солиҳ алайҳиссалом билан бирга бир юз йигирмата мўмингина саломат қолдилар. Солиҳ алайҳиссалом умрларининг охиригача тинч-омон яшадилар. У зот Фаластиннинг Рамла шаҳри яқинида дафн қилинганлари ҳақида ривоятлар бор.[6] Солиҳ алайҳиссалом вафот этганларида ёшлари эллик саккизда эди.[7]   4-курс талабаси Шодиев Юсуф   [1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”. [2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [3] Қаранг, 5- илова [4] Қаранг, 6- илова [5] Муҳаммад Сайид Тантовий. “Пайғамбарлар тарихи”. [6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. [7] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”. 1 142

Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

    Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (428-сон, 23.05.2019 й.)    Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ҳаракатлар режаси доирасида “Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.      Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Меморандум имзоланади.     Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.     2019–2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 млрд 42 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўли реконструкция қилинади.    Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари 12 та лойиҳа амалга оширилади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ.    Ўзбекистонда нейрохирургия хизматини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ушбу лойиҳалар қаторидан жой олган. 993

Қарзни ёзиб қўйиш фазилати

Қарз масалалари ҳар қандай даврда ва маконда ўзининг аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, инсон бошқалар билан иқтисодий алоқа қилар экан албатта, бунда қарз олди-бердиси муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам ислом шариати мазкур масалани батафсил баён қилиб ҳукмларни жорий қилган. Қарз масаласида Қуръони каримда “Бақара” сурасининг 282-283-оятларида зикр қилинади:      Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. Мана шу оятлар тафсирида Мустафо Зуҳайлий “Тафсирул мунир” китобида бундай дейди: “Эй иймон билан сифатланганлар! Агар молий маблағни ёки бирор нарсани қарзга берганларингиздек салам ва ҳар хил байларда муомала қилсанглар, бас, ўша муомалаларингизни маълум бир кун, ой ёки йилини баён қилиб, ёзиб қўйинглар. Номаълум бўлиб қолмасин. Чунки ёзиб қўйиш хотирада сақлашдан ишончлироқ ва низони кетказувчироқдир”. Аллоҳ таоло ёзиш суратини баён қилди ва унга масъул инсонни ҳам тайин қилдики, у ишончли, одил, фақиҳ ва икки тарафдан бирига  мойил бўлмай, ҳақни биладиган инсон ёзсин. Бу шахс қарздор ва ҳақдор ўртасидаги қози каби инсонлар каби бўлади. Сўнгра мана шу оят тафсири давомида гувоҳларни баён қила туриб, имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳни ривоятини келтирадики: гувоҳлар қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак: ҳадни вожиб қиладиган фаҳш ишлардан саломат бўлмоғи; фарзларни адо қилувчилардан бўлмоғи; яхши ишлари кичик гуноҳларидан кўп бўлмоғи, чунки банда гуноҳдан холи эмас, яхши хулқларидан гуноҳи кўп инсондан эса гувоҳлик қабул қилинмайди; қимор ўйнамайдиган бўлмоғи; ҳаммомга ички кийимсиз кирмаслиги; жамоатни менсимай 5 вақт намозни қолдирувчи бўлмаслиги; кўп ёлғон қасам ичувчи бўлмаслиги; бесабаб бомдод суннатини тарк қилишда доимий бўлмаслиги; равшан каззобликда танилмаслиги; саҳобийларни очиқ-ойдин сўкмаслиги; инсонлар ва қўни-қўшниларини сўкмаслиги; фисқу фужурда инсонлар билан тортишмаслиги ва ҳоказолар. Аллоҳ таоло қарзни ёзишликдаги ва гувоҳ келтириб қўйишдаги ҳикматларни баён қилиб берди. Бу баён Аллоҳ таолонинг ҳукмларидаги собитқадамлик аломатларидир. Ҳукмда собитқадамлик эса ишончга яқин, хиёнатдан узоқдир. Қолаверса, икки тараф ўртасидаги адолатни  жорий қилади, қҚарзнинг жинсини, навини тайин қилиш борасидаги шаклларни ҳам зоил қилади. 4-курс талабаси Жамолов Нодиржон 1 260

АБУ ДОВУД РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ УСТОЗЛАРИ ВА ШОГИРДЛАРИ

У ЗОТНИНГ ШАЙХЛАРИ Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ мусулмонлар диёрлари ичида буюк муҳаддислар яшаётган муҳим минтақаларга сафар қилганлар. У зот омонатдор ва ишончли шайхлардан ҳадис эшитдилар. Бу борада жуда ҳам кўп шайхлардан истефода қилдилар. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ Абу Довуднинг Сунан ва бошқа китобларидаги келтирган ҳадисларини эшитган устозлари адади уч юзга яқин эканлигини зикр қилганлар. Абу Довуд ҳадис ўрганиш учун борган илм марказларида бир неча олимлар билан учрашганлар, улардан ҳадис ўрганганлар. Абу Довуд ҳадис ўрганган ҳадисшунос олимлардан машхурларини қуйида санаб ўтамиз: Имом, фақих, муҳаддис, ҳанбалий мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний ал-Марвазий ал-Бағдодий (164-241). Абу Закариё Яҳё ибн Маъин ибн Авн ас-Сақафий (в.233). Абул Ҳасан Усмон ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба Иброҳим ибн Усмон ал-Абси ал-Кофи (в. 239). Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Маслама ибн Қаънаб ал-Қаънабий ал-Хорисий ал-Маданий (в. 211). Абул Ҳасан Мусаддад ибн Мусарҳад ал-Асадий ал-Басрий (в. 228). Абу Салама Мусо ибн Исмоил ат-Тамимий ал-Манқорий ат-Табузкий (в. 223). Ҳасан ибн Амр ас-Садусий ал-Басарий. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг айтишича 230 йилда вафот этган. Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Нуфайл ал-Ҳузаий ал-Ҳамароний (в. 234).   ШОГИРДЛАРИ Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ҳадис ва унга боғлиқ илмларда улуғ мартабага эришдилар. Бу зотнинг илму ирфонларидан баҳраманд бўлиш учун дунёнинг ҳар тарафидан толиби илмлар оқиб кела бошлади. Ҳатто у зотнинг баъзи дарс ҳалқаларида мингдан зиёд кишилар ҳадис эшитар эдилар. Шу боис у зотнинг шогирдлари ададини муайян миқдорга чеклаш мумкин эмас. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ ўз ҳаётларини ҳадис илмига фидо қилдилар. Бу йўлда кўплаб шогирдлар чиқардилар. У кишининг қўлида таълим олган машҳур шогирдлар орасида Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Бакр ибн Абу Довуд, Абу Авона, Абу Бишр Дулобий, Алий ибн Ҳасан ибн Абд, Абу Усома Муҳаммад ибн Абдулмалик, Абу Саид ибн Аъробий, Абу Алий Луълуъий, Абу Бакр ибн Доса, Абу Солим Муҳаммад ибн Саид Жалудий, Абу Амр Аҳмад ибн Алий каби улуғ олимлар бор эди. Абу Довуддан у кишининг шайхи Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Атийра ҳадисини ёзиб олган. Бу ҳадисни у киши Абулашар Доримийдан, у отасидан ривоят қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламдан Атийра тўғрисида сўралди. У зот уни чиройли санадилар. Ибн Абу Довуд айтади: “Отам шундай деди: “Бу ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбалга айтиб берган эдим, у уни маъқуллади ва: “Бу ҳадис ғарибдир”, деди. Кейин менга: “Ўтириб тур”, деб кириб қоғоз, қалам ва сиёҳдон олиб чиқди-да: “Менга айтиб бер”, деб мендан уни ёзиб олди. Сўнг бошқа куни у билан кўришганимда, унинг олдига Жаъфар ибн Абу Самина келган экан. Аҳмад ибн Ҳанбал унга: “Эй Абу Жаъфар, Абу Довудда бир ғариб ҳадис бор. Ундан ёзиб ол”, деди. Шунда у мендан сўради. Мен унга айтиб бердим”. Атийра ражаб ойида сўйиладиган жонлиқ бўлиб, жоҳилиятда унга амал қилинар, Ислом келгач у насх қилинган эди… 405 – гуруҳ талабаси Нурбаев Ҳурмуҳаммад   969
1 1 246 1 247 1 248 1 249 1 250 1 554