Бобур хулқи яхши бола. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлганлиги боис бирорта истаги рад қилинмайди. Лекин афсуски, у камбағал ва йўқсил инсонлар ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Кунларнинг бирида Бобур футбол майдонига кетаётганида ортидан ит қувди. Жонҳолатда қочар экан йўл четидаги тошга қоқилиб йиқилиб тушди ва ҳушини йўқотди. Кўзларини очганида эса ўзига тенгдош бир йигит ва унинг онаси Бобурнинг жароҳатларига малҳам сураётган эди. Улар Маҳмуд ва унинг онаси эди. У иккиси Бобурни ортидан қувиб келаётган итни ҳайдаб юбориб ҳушсиз йигитга биринчи ёрдам кўрсатиш учун уйларига олиб келган экан. Бобур уларга самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра атрофга кўз ташлади-ю Маҳмудларнинг нақадар оддий ва фақирона яшашларидан ажабланди. У атрофини ҳайрат билан кузатар эди. Кечга яқин Бобур уйига қайтди. Оиласи билан дастурхон атрофига йиғилганида Маҳмудларнинг яшаш шароити ҳақида ўйлаб томоғидан бир луқма ҳам нон ўтмади. У эртаси куниёқ онаси тайёрлаб берган турли-туман таомлар солинган халталарни кўтариб Маҳмудларнинг уйи томон йўл олди. Улар барчалари бир оила каби биргаликда ўтириб тушлик қилишди. Шундан сўнг бу икки оила орасида мустаҳкам дўстлик ришталари боғланиб қолди. Зеро, Бобур ўзининг яхшиликни қадрлаши ва саховатпешалиги билан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилган эди: ما أمن بي من بات شبعان و جاره جائع إلي جنبه و هو يعلم به “Ён қўшнисининг оч эканлигини била туриб ўзи тўқ ҳолата тунаган киши имон келтирганлардан эмасдир” (Имом Ҳоким ривояти) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 948
Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2019” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтмоқда, бу хақда Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати хабар берди. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилади. 814
Бир ернинг аҳолиси аҳли сунна ва-л-жамоанинг тўрт буюк фиқҳий мазҳабларидан бирига эргашган бўлсалар, ўша ерга яхши ниятда бўлса ҳам бошқа хилдаги фикрларни олиб кириб, мазкур мамлакат аҳолисининг минг йиллардан бери амал қилиб келаётган ишларини нотўғрига чиқариш фитна ва ихтилоф юзага келишига сабаб бўлади. Қадим замонлардан бери аҳли илмлар у ёки бу фиқҳий мазҳабларнинг бирига мансуб бўлганлар, эргашганлар. Уларга эргашмасликка даъват қилаётганлар эса замондошларга тақлид қилмоқдалар. Бугун кўп масалаларда мазҳаб имомларига хилоф йўлни тутиб, гоҳ у мазҳабдан, гоҳ бунисидан ҳукм олаётганларнинг аксари замондошлардан қайсидир бир аҳли илмга эргашаётган бўлади. Яъни, аҳвол шундайки, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва уларнинг кибор асҳобларига тақлид қилишдан қайтара туриб, ўзлари улардан анча паст даражада бўлган айрим замондош уламоларга тақлид қилмоқдалар. Бу ерда бироз мантиқ етишмаяпти. Яқинда бароат кечасининг бидъатлиги ҳақида интернет тармоғи бўйлаб ўнлаб постлар тарқалиб кетди. Ваҳоланки, мазкур кечанинг бидъатлиги борасида қаттиқ турадиганларнинг ўзлари улуғлайдиган ва эҳтиром этадиган Ибн Таймия ҳанбалий (р.ҳ) ҳам «иқтизоу-с-сироти-л-мустақим лимухолафати асҳаби-л-жаҳийм» (Туғри Йўлнинг жаҳаннам эгаларига хилоф йўл тутишни тақозо этиши) номли китобида мазкур кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва умматнинг салафлари бу кечани ибодат ва зикру дуолар билан иҳё этганларини келтириб, унинг муфаззал кечалардан эканлигини таъкидлаб кетган. Аммо, керак ўринда қаттиқ улуғланадиган инсоннинг сўзи ҳам тарк этилиб, ундан пастроқ мартабадаги одамларнинг сўзларига ҳам эргашилаверади. Мазҳабсизликнинг яна бир хатари шундаки, у кўп ҳолатларда ўз соҳибларини шоз қавл ва фатволарни табанний этишга олиб боради. Мазҳабга эргашган одам эса шоз қавлга эргашган ҳисобланмайди. Чунки, бирор бир мазҳаб фақат ўша мазҳаб таъсисчисининг сўзларидангина иборат эмас балки, ҳар бир мазҳаб минглаб олимлар томонидан йиллар давомида илм ва тадқиқ қозонида қайнатиб, пиширилган сўзларни акс эттиради. Ҳеч қачон чуқур билим ва тадқиқотдан келиб чиқиб ёндашилувчи сўзлар инкор этилмаган балки, ҳурмат қилинган. Фалончининг ихтиёроти бундай, пистончининг ихтиёротлари бундай, дея илм сифатида мазҳаб китобларида ҳам айтиб кетилади. Аммо, улар муайян сабабларга кўра мазҳабда кўпчилик томонидан қабул қилинмаслиги, амалда бемалол қўлланилмаслиги мумкин. Ваҳоланки, ўша ўз мустақил фикрига эга бўлган кишилар ҳам мужтаҳид даражасидаги кишилар бўлганлар. Муфтий мақомидаги киши вазият тақозосидан ва муайян масалада ҳаражга юз тутган инсонни мусибатдан қутқариш учун ўз мазҳабидан бошқа мазҳаб олимининг сўзига тахрижан фатво бериши мумкин. Аммо, бу муфтий ва қози даражасидаги инсоннинг иши. Ҳамманинг иши эмас. Шунга аҳл бўлган ва илми ғоятда чуқур бўлган кимсанинг иши. Ва мазкур ҳолатдаги фатво фақат ўша инсон учун тўғри бўлади. Умумий кайфият касб этмайди. Бугун таассуб қилмаслик керак, Қуръон ва Суннатга эргашиш лозим деган асли ҳақ, аммо унинг билан ботил ирода қилинаётган ёхуд соддалик билан ўз йўлини тўғри деб билаётган айрим кишилар ўз фикрларини тўғрилаб олишлари ғоят муҳимдир. Зеро, фиқҳ бу кеча пайдо бўлиб қолган нарса эмас. Ўн йил бу билим билан шуғулланинг, ҳеч ким бўлмайсиз. Йигирма йил шуғулланинг яна-да илм доирангиз камлиги маълум бўлиб бораверади. Фиқҳни ўз илдизларидан узиб, фақат замондош олимларнинг таржиҳ ва ихтиёротларига боғлаб қўйиш ғоят осон аммо, таги мустаҳкам бўлмаган ёндашувдир. Киши юзлаб, минглаб ҳадисларни ёдлаган бўлиши, тақвоси кучли бўлиши лекин фақиҳ бўлмаслиги мумкин. Фиқҳ бу Аллоҳнинг раҳматидирки, ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бугун эса умуман бошқа маслакдан кириб келиб, фатво бераётганлар, асли бир тиббиётчи ёхуд инженер бўлган одамлар...
Нуриддин амаки жуда ҳалим ва оғир-босиқ киши эди. Бировларни ишига аралашмаслиги ва кераксиз ўринларда гапирмаганлиги боис баъзи ҳамқишлоқлари уни гапга нўноқ ва ақлсиз киши деб ўйлашар эди. Мана шундай ўйлайдиган “ақлли” кишилардан бири Нуриддин амакининг эшагини ўғирлаб кетди. Нуриддин амаки эса бошқа эшак сотиб олиш учун бозорга борди. Бозор айланиб юриш асносида сотилаётган эшаклар орасида ўзининг эшагини кўриб қолди. Шунда дарҳол: “Мана бу менинг эшагим, ўтган ҳафта уни уйимдан ўғирлаб кетишган эди!”- дея ҳайқирди. Сотаётган ўғри ҳам юзсизларча: “Адашаябсан, мен уни кичкина хўтиклик вақтида сотиб олиб ўстирганман”-деди. Шу пайтда Нуриддин амакининг миясига ёрқин бир фикр келди. У қўллари билан эшакнинг кўзларини ёпдида ўғридан сўради: “Агар эшак сеники бўлса, айтчи, уни қайси кўзи кўрмайди?” Кутилмаган саволдан довдираб қолган ўғри: “Ўнг кўзи”- деб жавоб берди. Эшакнинг ўнг кўзидан қўлини олар экан Нуриддин амаки: “Мана кўриб турганингдек ўнг кўзи соғлом!”- деди. Ўғри дарҳол ўзини қўлга олди-да: “Йўқ, мен адашиб кетдим. Уни чап кўзи кўрмайди”- деди. “Сен яна адашдинг”,- деди Нуриддин амаки ва эшакнинг чап кўзини очди. Атрофда йиғилган инсонлар эшакнинг икки кўзи ҳам соғлом эканига гувоҳ бўлишгач ўғрини тутиб олишди ва маҳкамага олиб кетишди. Нкриддин амаки эса эшагига миниб қишлоғига қайтди. Шу ўринда ҳамма унинг нақадар ақлли инсон экинлигини билиб олди. Дарвоқе, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғрилар ҳақида қуйидаги ҳадисни айтганлар: «لعن الله السارق» “Ўғрига Аллоҳ таолонинг лаьнати бўлсин!”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 919
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил бўлганди. Шабон ойи эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларига тутинган ўғиллари Зайд ибн Ҳорисани олиб Тоиф томон йўлга чиқдилар. Тоифга бордилар ва у ерда ўн кун қолдилар. Аммо Тоифликлар Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даватларини рад этдилар. Унинг пайғамбарлигини тасдиқлаб, ислом динига эргашмадилар. Бошқаларни мусулмон бўлишидан қўрққанлари учун, уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқардилар. Тоифнинг болаларини ва қулларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўтадиган йўлларининг ҳар икки томонига қўйдилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлдан ўтаётганларида уларга тошлар оттирдилар. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга отилган тошларга кўксини қалқон қилди. Аммо ҳамма отиладиган тошларни тўса олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқлари қонади. Росулуллоҳ маккалик икки ватандоши бўлган Утба ва Шайбага тегишли бўлган бир боғга етиб келганларигача бу тош отишлар ва ҳақоратлар давом этди. Боғ олдига етганларида улар Пайғамбаримизни таъқиб этишдан воз кечдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам бир дарахтнинг соясига ўтирдилар, озгина дам олишни ҳохладилар. Боғнинг эгаси бўлган бу икки киши Росулуллоҳни яхши кўрмас эдилар. У зотнинг Исломгa қилган даъватларини қабул қилмас эдилар. Аммо у иккиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга узоқ қариндош эди. Шу сабабдан У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга уларнинг қилган ишларга ғам чекардилар. Аддас исмли бир қулларини ёнларига чақириб: «Шу ердан бир бош узум ол. Уни мана бу товоқнинг ичига қўй. Kейин эса бу одамларга обориб ейишларини сўра!», дедилар Аддас уларнинг айтганларини қилди. Узумни товоқнинг ичига қўйиб У зотнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига қўйиб: «Mарҳамат, енг», деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен қайси шаҳарнинг халқидансан? Дининг қайси?», деб сўрадилар. «Ҳристианман. Ниноваданман», деб жавоб берди қул Аддас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Демак, сен Юнус пайғамбар алайҳис саломнинг юртидан экансан, шундайми?», дедилар. Аддас: «Юнус алайҳис саломнинг ким эканлигини сенга ким айтди? Аллоҳга қасамки у Ниновадан чиқиб кетгандир. Ниновада уни ким эканлигини биладиган ўн кишигина туради! Сен унинг ким эканигини қаердан биласан? Сен ўқишни ёзишни билмайдиган уммий қавм ичида бўла туриб буларни биласанми?», деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Mен Аллоҳнинг элчисиман! Аллоҳ менга Юнус алайҳис саломнинг ҳабарини берди. У менинг биродаримдир. У бир пайғамбар эди, мен ҳам бир Пайғамбарман!”, дедилар. Аддас: «Эй Аллоҳнинг элчиси! Менга Юнус ҳақида билганларингни айтиб бер!», деди. Пайғамбаримиз Юнус алайҳис салом ҳақида Аллоҳ таоло билдирганларини сўзлаб бердилар. Аддас: «Мен гувоҳлик бераманки, сен Аллоҳнинг қули ва элчисисан», деди. Кейин Пайғамбаримизнинг бошларини, қўлларини ўпди! Утба ва Шайба уларни узоқдан кузатиб турардилар. Бири бошқасига «Бу одам қулимизни бузиб, йўлдан чиқарди», деди. Ёнларига келганда Аддасга: «Эй Аддас сенга надоматлар бўлсин! Нима учун У одамни қўлларини ўпдинг?», деб сўрадилар. Аддас: «Эй ҳожам! Бутун ер юзида Ундан яхши инсон йўқ! У аниқ Аллоҳнинг пайғамбаридир!», деди. Икки дўст кулиб: «У сени ҳам сеҳрлабди! Тўхта, христианликдан қайтмагин. Чунки у ёлғончидир», дедилар. Аддас уларга: «У менга шундай гаплар айтдики, уларни Пайғамбардан бошқаси айтмайди», деб жавоб берди. Ўша куни Тоиф шаҳрида Аддас исмли қул бир ўзи мусулмон бўлди. Таржимон: Нодира Эркинжон Муҳаррир: Муҳаммад Одил 905