«Аввало заиф нима?», «уни нимага ҳадисга қўшилади?», деган саволлар тўғрисида тўхталсак. Заиф луғатда кучлининг зиддидир. Буни ҳадисга нисбатан қўллайдиган бўлсак, таркибида «саҳиҳ» ва «ҳасан» ҳадисларнинг сифати бўлмаган ҳадисдир. Бу заиф ҳадиснинг энг мувофиқ таърифи ҳисобланади. Заиф ҳадисларнинг нима эканини билишимиз учун аввало, саҳиҳ ҳадисларнинг илмий таърифини билишимиз лозим. Саҳиҳ ҳадис адолат ва забт шартларига эга бўлган ровийларнинг узлуксиз санад билан, шоз ва иллатдан узоқ ўлароқ ривоят қилинган ҳадислардир. Заиф ҳадис саҳиҳ ва ҳасан ҳадисларнинг шартларидан бири ёки бир нечтаси топилмаган ҳадисдир. Саҳиҳ ҳадисни аниқлашда бешта шарт қўйилган: Ровийнинг адолати; Ровийнинг забти; Санаднинг узлуксиз бўлиши; Ҳадиснинг шоздан ва Иллатдан узоқ бўлиши. Булардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса, ҳадис заиф ҳисобланади. Заиф деб ҳукм қилинишига кўпроқ ровийларни шахсияти, ҳадис санадидаги нуқсон сабаб бўлади. Аввало ҳадиснинг заиф ёки заиф эмаслигини аниқ билиш зарур. Бунинг учун ровийнинг сиқалиги (ишончлилиги) борасида муҳаддислар орасидаги ихтилофларни билиш керак. Чунки бирисига кўра заиф бўлган ровий бошқасига кўра сиқа бўлиши мумкин. Бир олим заиф санаган ҳадис бошқа олимга кўра саҳиҳ ёки ҳасан бўлиши мумкин. Шу қаторда фазилатли амаллар ва мустаҳаб ишларда заиф ҳадисга амал қилса бўлади. Баъзи имомлар:«Ҳалол ва ҳаром каби шаръий ҳукмларда ҳам заиф ҳадисларга ҳам амал қилинади»,деб жумҳур уламолар таянишга иттифоқ қилган қиёсдан устун қўйганлар. Заиф ҳадисга амал қилиш Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг, муҳаддис имомлардан Абу Довуд, Насоий ва Абу Ҳотимларнинг мазҳабидир. Фақат бунда икки шарт топилиши лозим: Ҳадиснинг заифлиги ўта кучли бўлмаслиги; Масалада ундан бошқа ҳадис бўлмаслиги; Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ : «Заиф ҳадис биз учун райдан кўра маҳбуброқдир!», деганлар. Қайси бир масалада бўлса ҳам фақат имомлар фикри билан заиф ҳадис тўғри келса, заиф ҳадис олинади. Чунки заиф ҳадис райдан устун туради. Заиф ҳадисни ривоят қилинаётган пайтда ҳадиснинг заифлиги мутлақо айтилиши зарур. Шу жумладан, бундай ҳадислар қатъийлик ифода этувчи жумлалар билан эмас, балки мажҳул жумлалар билан ривоят қилиниши муҳаддислар орасида қабул қилинган услубдир. Афсуски бугунги кунда бу қоидага кўпинча амал қилинмаяпди. Хулоса ўрнида юқорида келтирган баъзи ҳолатларни инобатга олган ҳолда заифли қатъий бўлмаган, баъзи исбот ва далиллар билан келган ҳадислар эътиқод ва ҳалол-ҳаромларни ажратувчи масалалардан бошқа барча масалаларда ҳужжат бўлади. Фазилатлар борасидаги заиф ҳадисларга ҳамма ҳам амал қилаверади, лекин фиқҳий мавзулардаги заиф ҳадисларга фақатгина олим ва фуқаҳолар кўрсатмасига мувофиқ амал қилиш мумкин. Чунки аҳком ҳадислардан ҳукм чиқариш учун маълум даражада илмий савия талаб қилинади. Заиф ҳадисларни буткул қабул қилиш ёки рад этиш ўрнига, уларнинг хусусиятларига ва қўлланиладиган мавзусига қараб алоҳида-алоҳида баҳо бериш энг маъқул йўлдир. Ҳақиқатда, олимларнинг кўпчилиги ўтмишда шу услубни татбиқ қилган. 402 гуруҳ талабаси Муҳамматдинов Аъзамиддин 947
Холид жуда кучли ва бақувват бола эди. У хотиржам ҳолатда чўзган қўлини букмасдан стулларни кўтариш қобилиятига эга эди. Мактабда унга кураш борасида тенг келадигани йўқ эди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ Нуриддин билан уришар эди. Кунлардан бир куни улар мактаб ҳовлисида уришиб қолишди. Нуриддин енгилди. Мағлуб бўлган Нуриддин синфга қайтиб кирди-да ўч олиш учун Холиднинг дафтарига чизиб ташлади. Бу нарса Холидни жуда ғазаблантирди ва Нуриддинни ёнига бориб юзига мушт туширди. Нуриддиннинг бурнидан отилиб чиққан қон унинг кийимларини ва синфхона ерини қизартириб юборди. Синхонадаги барча ўқувчилар ҳайрат ва таажубда эди. Шу чоғда хонага кириб келган муаллим Холидни қилган ишидан хабардор бўлди. Ва унга танбеҳ бериш мақсадидида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини мисол қилиб келтирди: ليس الشديد بالصرعة إنما الشديد الذي يملك نفسه عند الغضب “Кучли инсон рақибини мағлуб қилган киши эмас, балки ғазабланганда ғазабини енга олган кишидир”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 253
عن جابر ابن عبد الله رضي اله عنهما قال اتيت النبي صلي الله عليه و سلم في دين كان علي ابي فدققت الباب فقال من ذا قلت انا فقال انا انا كانه كرهها Жобир ибн Абдуллоҳ розияллҳу анҳумадан ривоят қилинади: «Отамнинг қарзи сабабли набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бордим. Эшикни тақиллатдим. Расулуллоҳ ким дедилар. Мен эса «Менман», деб жавоб бердим. Расулуллоҳ «Мен, мен», дедиларда. Гўёки бу ишимни ёмон коʻрдилар. Демак, бу ҳадисдан билинадики. Бирорта одам бегона одам у ёқда турсин оʻз дўстини ёки танишини эшигини тақиллатса, ичкаридан ким деган саволга «Менман», дея жавоб бериши бу одобсизлик белгиси экан. Чунки бу «мен» дейиши оʻзини катта олиш, такаббурланиш белгисидан. У одам «Мен фалончиман», деб исмини айтиши лозим. Бундан ташқари эшикни орасида бироз тўхтаб тўхтаб уч маротаба тақиллатиши агар ичкаридан бирор жавоб келмаса бошқа вақтда келиши керак. Олдинги ота – боболаримизнинг уйларида иккита ҳалқа боʻлган бири кичик ҳалқа, иккинчиси эса каттароқ ҳалқа боʻлган. Нега айнан иккита ҳалқа боʻлган бунинг сабаби агар бирор аёл келса кичик ҳалқани тақиллатган, ичкаридаги одам товушнинг сал пастроқлигидан ташқаридаги одамнинг аёл кишилигини билган ва ичкаридан ҳам аёл киши чиққан. Агар катта ҳалқа тақиллатилса ундан баландроқ товуш чиққан шунда ташқарига эркак киши чиққан. Қаранг, қандай зукколик! Тошкент ислом институти 4- курс талабаси: Собиржонов Ойбек 1 080
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлатган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган. Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. Турли диний-маърифий мавзуларда юздан зиёд китоблар ёзиб, ислом дини моҳиятини тўғри етказиш, одамларнинг билим ва маънавиятини оширишга катта ҳисса қўшган. Президентимиз бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди. Манба: https://president.uz 1 516
Маълумки, фитна ҳар-қандай жамият, давлат ва миллатни ҳолдан тойириб, куч-қувватидан айиради ва таралиб турган ҳушбўй ҳидини кетказиб, мағлубоят сари этаклайди. Келинг, бу мавзуни бир ҳадис доирасида кўриб чиқайлик. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «ستكون فتن القاعد فيها خير من القائم، والقائم فيها خير من الماشي، والماشي فبها خير من الساعي، من تشرف لها تستشرفه، ومن وجد فيها ملجأ أو معاذا فليعذْ به». رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шундай) дедилар: «яқинда фитналар бўлади, у пайт ўтирган тургандан яхшидир, у пайт турган юргандан яхшидир, у паут юрган югургандан яхшидир, ким унга киришса ҳалокат ёқасига келади, ким у пайт паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин». Бухорий ривояти. Фитна бу-аҳли ислом ўртасида келишмовчилик сабаблик юзага келадиган ихтилоф бўлиб, бунда Алий ва Муовия розиаллоҳу анҳумолардан боша ким ҳақ узра эканлигини билиб бўлмайди. Ҳадисдаги «Унда ўтирган»-яъни фитналар пайтида ўтирган тургандан яхши лафзи ишора қиладики, фитнанинг ёмонлиги, унга алоқадорлийлиги миқдорича бўлади. Исмаилий зиёда қилиб айтадиларки; «Унда уҳлаб ётган уйғоқдан яхши, унда уйғоқ ўтиргандан яхши». «У пайт ўтирган тургандан яхшидир» нинг маъноси-ҳалокатга яқин бормаслигидир. Довудий айтадиларки, бу ерда ирода қилинаётган нарса-фитна пайти ўтирган ҳолатда бўлишдир. Ибнут Тийн у кишидан ривоят қилиб айтадиларки, бу эрда маълум бўлиб турган маъно шуки-фитнанинг ҳар-бир ҳолатида қатнашувчилар мақсад қилинган, яъний базилар-баъзиларидан кўпроқ қатнашади, фитна пайти «югирувчи» уни қўзғалишига сабабчи бўлади, сўнгра ким унинг воситаларини қоим қиса, у-«юрувчи»дир, сўнгра ким унда иштирок этса, у-«турвчи»дур, сўнгар урушмай назоратда бўлгау, урушмаган киши- у «ўтирган» кишидир, сўнгра ким уни яхши санагану, унда иштирок ҳам қилмаган, назоратда ҳам бўлмаган бўлса у «уйғоқ ётган» кишидир. («Умдатул Қорий шарҳу саҳийҳил Бухорий» китобидан) Демак ҳулоса қилиб айтиш мумкинки бугунги кунда гоҳ-гоҳида «қўзғаб турилган» фитналардан энг омонда бўган киши, унга аралашмаган, ҳаттоки эътибор ҳам бермаган кишидир. Тошкент Ислом институти битирувчиси: Неъматуллоҳ Раҳимов 1 382