islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди

Бугун 2019 йилнинг 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Тошкентга етиб келдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент аэропортида Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходимлари ва бир қатор мухлислари томонидан кутиб олинди. Шу тариқа муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди. 902

Меърож ҳодисаси ҳозирги кун илм-фанининг нигоҳида

Дарҳақиқат, Исро ва Меърож ҳодисаси нафақат Ислом оламидаги, балки дунё тарихидаги энг ғайритабиий ҳодисалардан бири. Чунки Исро ҳодисаси вақт ҳисобимизга хилоф бўлса, Меърож ҳодисаси эса умуман бизнинг оламимизда эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузури олийида бўлган. Шунинг учун ҳам Исро ҳодисаси ҳақида кўплаб бахс ва мунозаралар бўлди. Уни мушриклаб инкор қилишди, иймони заиф баъзи мусулмонлар эътиқоддан қайтишган ҳам. Аммо, меърож борасида бундай ҳолат кузатилмади, чунки у бизнинг оламимизда бўлмаган, уни бирор кўрмадан, у ҳақида бирор кишининг тасаввури ҳам йўқ эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меърож кечасида Буроқ номли ҳайвонда Масжидул Маромдан Масжидул Ақсога бир зумда етиб бордилар. Юқорида айтиб ўтганимиздан маълумки, Исро ҳодисаси кўплаб бахс ва инкорларга сабаб бўлган эди. Сабаби эса инсонлар ўта қисқа муддатда бунчалик узоқ масофани босиб ўтиш мумкин эмас деб ўйлар эдилар. Бу нарса табиий, чунки у замонда ҳозирги кундаги тез юрар машиналар, тез учар самолётлар, турли ҳил тез ҳаракатланувчи техникалар мавжуд эмас эди. Осмонга учиш ракеталари эса умуман ҳаёлга келтириб бўлмас нарсалар эди. Аммо ушбу ҳодиса ҳозирги кунда сордир бўлганида эди, балки унданда кўпроқ бахс ва мунозаларга сабаб бўлар эди. Чунки кўриб турибмизки, илм қанча ривожланар экан, ғайбни инкор қилиш шунчали кўпайиб кетмоқда ҳамда бахслар ва инкор қилишлар ҳеч камаяётгани йўқ. Энди биз Исро ва Меърож ҳодисасини ҳозирги кундаги илм-фан ютуқлари билан тасаввур қилишга уриниб кўрсак. Шундай қилиб, биринчи савол: Буроқнинг кўриниши нега айнан отдан паст, эшакдан баланд, ва узунроқ бўлган? Ҳозирги кундаги тадқиқотларга кўра тез юрар машиналар, тез учар самолёт ва ракеталарнинг шаклига эътибор берадиган бўлсак, айнан Буроқнинг шаклига мувофиқ келади. Ундай бўлишининг сабаби эса тезроқ ҳаракатланиш учун ҳаво оқими камроқ қаршиликка учраш керак. Шунда тезроқ ҳаракатланиш имкони пайдо бўлади. Ҳаракатланувчи восита қанчалик катта ва қўпол бўлса, ҳаво оқимига шунча кўп қаршиликка учрайди. Шунинг учун ҳам Буроқнинг бўйи пастроқ эди. Миниш имкони бўлиши учун жуда ҳам паст бўлмаган. Иккинчи савол: Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозирги кундаги тез юрар машиналар ва тез учар самолётларда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога йўлга чиққанларида қанчада етиб борар эдилар? Аввало, биз Масжидул Ҳаром билан Масжиул Ақсо ўртасидаги масофани аниқлаб олишимиз керак. Масжидул Ҳаром билан Масжидул Ақсо ўртасидаги масофа йўлдан бориш эмас, харитадан тикка чизадиган бўлсак, Google maps нинг кўрсатишига кўра таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Агар машинада юриб борадиган йўлни кўрсак, 1496 кмни ташкил қилади. Иордания орқали эса 1989 кмни ташкил қилади. Энди агар пиёда бориш масофасини ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳам таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Энди бу масофани турли воситаларда босиб ўтишга сарфланадиган вақтни ҳисоблайлик. Автоулов. Суперкар. 2019 йилдаги энг тез юрар автоулов Гиннес Рекордининг мутахассислари томонидан аниқланишига кўра Hennesey Venom F5. Ушбу суперкар 484км/соатига тезликни амалга ошира олади. 100 км тезликка эса 2 сониядагина чиқа олади. Агар ушбу автоуловда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб йўлга чиққанларида, 2 соат ва 55 дақиқада етиб борар эдилар. Эътибор берайлик, бу ҳисоб бор тезликда ҳеч ҳам секинламасдан юргандаги ҳисобни чиқардик. Самолёт. Samoleting.ru сайтининг аниқлаштиришича дунёдаги энг тез учар самолёт North American X-15 ҳисобланади. Ушбу тез учар самолётнинг максимал тезлиги 8200 км/соати, бироқ чиқа олган энг юқори тезлиги 11848 км/соатини ташкил қилади. Энди, агар ушбу самолётда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб...

Тошкент ислом институтида талаба қизлар ўртасида Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 апрель куни талаба қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Қуръони каримнинг “ҳифз”, ҳамда “тиловат” йўналишларида ўтказилди. Мусобақани “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари баҳолаб бордилар. Мусобақа якунига кўра қўйидаги талаба қизлар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналиши 18-25 ёшлар: Фозилова Матлуба 1-курс; Абдуллаева Фотима 2-курс; Юсуфий Рокия 1-курс. “Тиловат” йўналиши 18-25 ёшлар: 1. Абдулходиева Зилола 2-курс; 2. Мусахонова Солиҳа 4-курс; 3. Эркинжонова Нодира 3-курс. “Тиловат” йўналиши 26-40 ёшлар: Самандарова Дилфуза 4-курс. Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 907

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқанддаги сафарлари якунланди

Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Кеча куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратида бўлишди. Шоҳи Зинда мажмуаси нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур алломалар, авлиёлар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир. Бу ердаги ҳар бир мақбара фақат ўзигагина хос безаклар билан қопланган бўлишига қарамай уларнинг барчаси яхлит бир композицияни, тугал бир меъморчилик асарини ташкил этади. Шоҳи Зинданинг яна бир қимматли томони шундаки, бу ерда Самарқанднинг қарийиб уч минг йиллик тарихи мужассам. Тарихчиларнинг аниқлашларича, Шоҳи Зинда эрамизнинг ХII асрларида шакллана бошлаган. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Шоҳи Зинда номи Набий алайҳиссаломнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос билан боғлиқ. Самарқандлик тарихчи Абул Ҳакимийнинг ёзишича, Қусам ибн Аббос пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак юзларини кўрган охирги кишидир. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Қусам ибн Аббос VIII асрларда араб лашкарлари таркибида Самарқандга келган ва бу ерда дини исломни тарғиб қилиш билан машғул бўлган. Зиёратдан сўнг, шом намози адо этилиб, меҳмонлар Регистонни томоша қилишди. Шу аснода, Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқандга қилган сафарлари ўз якунига етди. Манба: Islom.uz 954

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди!

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 16 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, куратор О.Ҳошимов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 805
1 1 276 1 277 1 278 1 279 1 280 1 554