БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга салавотлар бўлсин! Ҳимояга муҳтож бўлмаган муҳташам Ислом тарихидаги аёллар барча жабҳада, хусусан, илмий савияда ҳам эркаклардан кам бўлишмаган. Муслима оналаримизнинг илм майдонларидаги жасоратларини кўрган инсофли кишилар уларга қойил қолмасдан иложлари йўқ. • Ислом аёли Хадижаи Кубро! Ислом умматининг илк намоёндаси! Илк ваҳий нозил бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари титраб, қалблари ҳаяжондан энтикиб уйга келганларида энг биринчи тасаллини берган муҳтарама зот! Пайғамбаримизнинг фарзандларига, шу билан бирга, барча мўминларга она бўлиш шарафига эришган зот! Мусулмонларнинг оғир кунларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма‑ён турган зот! • Вафот этган йиллари «Хафалик йили» номи билан аталди. • Ислом аёли Ойшаи Сиддиқа! Ислом умматининг маъсума онаси. Пайғамбар мадрасаси толибаси… Пайғамбар дунёни тарк этгач, умматнинг тенги йўқ устози, мударрисаси… Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилишда аксар эркак саҳобаларни ортда қолдирган пешқадам!… Ислом аёли Фотимаи Заҳро! Ислом аёли Умму Салама! Ислом аёли Биби хоним… Ислом аёли Моҳларойим – Нодирабегим… Ислом аёли Жаҳон отин Увайсий… Фотимаи Самарқандия… Жарҳ ва таъдил уламолари ҳадис ровийлари орасида ёлғончи, тўқима ҳадис тарқатувчилар фақат эркаклардир, аёл ровийлардан ҳеч ким ёлғончи бўлмаган, дейишади! Во ажабо…! Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанида ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриши учун бўлажак келин Қуръони каримни тўла ёд олган бўлишини шарт қилиб қўяди. Шунда Галин деган жойнинг ўзидан етти юз йигирма нафар Қуръон ҳофизи қизлар чиқди. Кейин султон иккинчи шарт қўйишга мажбур бўлди: бўлажак завжаси Имом Моликнинг «Муватто»сини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади: Қуртубанинг ўзидан беш юз нафар қиз ҳам Қуръонни, ҳам «Муватто»ни ёд билиши маълум бўлди… Бу ҳодисалар эртак эмас!! Агар биз муслима оналаримизнинг шарафли ҳаётларини ўрганиб, уларни баён қилмоқчи бўлсак, қирқ туяга ортгулик китоблар тасниф қилишимизга тўғри келади! Бугунги аёлларимиз ибрат олишлари учун эса, албатта, биз ўз Исломимиз тарихидан намуналарни тақдим қилиб туришимиз зарур. Шу ўринда юртимизда туғилиб ўсган, илм, адаб, тақво ва ибодатда бутун оламга донғи кетган оналаримиздан бирлари Фотима Самарқандия ҳақларида сўз юритсак. Шояд, ўша оналаримиздан ибрат олсак, уларнинг манҳажларига муҳаббат қўйсак! Фотима Самарқандия: Ҳанафий фиқҳининг машҳур матнларидан бўлган «Туҳфатул Фуқаҳо» китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизлари Фотима замонасининг кўзга кўринган олималаридан эди. Оталари таълиф қилган ушбу фиқҳий асарни ёддан биларди. Фотиманинг довриғи оламга тарқаб, ҳатто Араб диёрлари киборларидан, Румлик мусулмон амирлардан унга совчилар кела бошлади. Илмда тенги топилмагани учун казо‑казо совчилар қуруқ қайтишди. Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Ал Фавоидул Баҳийя» номли китобларида Фотимаи Самарқандияни таърифлаб: «Фотима аллома фақиҳа зот бўлган. Фиқҳни отасидан ўрганган, унинг «Туҳфа»сини ёддан билган!» деган! Шу билан бирга, Фотима хаттотлик соҳасида ҳам замонасининг етукларидан эди. Унинг хати бошқаларнинг хатидан ажраб турар, ҳаттотлар Фотиманинг хатини танир, унга юксак баҳо беришар эди. Ўша даврларда Алоуддин Самарқандийга турли масалалар келса, унинг фатвосини қизлари Фотимадан ҳам алоҳида сўраб олар ва шу фатво остига ўз муҳрлари билан қўшиб Фотиманинг ҳам муҳри босилишини истардилар! Фотима ҳар бир фатво остига ўзининг ўта гўзал хати билан таълиқ ёзар ва муҳрини босарди! Самарқанддан бирорта фатво ушбу ота‑қизнинг муҳрисиз чиқмас эди! «Туҳфа»сини шарҳлаганди, қизини никоҳлаб берди: Алоуддин Самарқандийнинг илм халқаси бўлиб, унда бир қанча кишилар таълим оларди. Улар орасида ўзининг ғайрати,...
11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков, Қозоғистон мусулмонлари идораси Шариат ишлари бўлими мудири Чуханов Сансибай, мудир ўринбосари Аманқулов Ҳасан, Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла иштирок этди. Мулоқотда қўшни мамлакатлар диний идоралари билан ҳамкорлик алоқалари ўзининг ижобий самараларини бериб келаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, шаръий эҳтиёжларини қондириш ва уламолар ҳамфикрлилигини йўлга қўйишда бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлашда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари ҳамкорликда ишлашлари ўзининг жуда яхши натижаларини берди. Уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2019 йилда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи куни қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни маълум қилдилар. Шунингдек, Шаъбон ойини кузатиб бориш ва Рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича келгусида яна бир бор кенгашиб олишга келишилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 864
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига интервью берди: – Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз. Бугунги учрашув жуда самарали бўлди. Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган. Жаноб Президент Ўзбекистон келажаги учун катта ишларни амалга ошираяпти. Ўтган икки ярим йилда мамлакатингизда бўлаётган бунёдкорлик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда БААга амалга оширган ташрифи мамлакатларимиз муносабатларида тарихий саҳифа очди. Ўзаро ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланишидан манфаатдормиз. 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари делегациялари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашиб олдик. Асосий мақсадимиз ҳукуматлараро алоқаларни янада ривожлантириш. Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқаруви тизимида эришган ютуқларини Ўзбекистонда татбиқ этишга кўмаклашиш ниятидамиз. Манба: uza.uz 773
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ Басранинг амири Адий бин Арто(т)га қуйидагича нома юбордилар: «қўл остингдаги ёши катта бўлиб қолган, қуввати кетиб заифлашиб қолган ёхуд тирикчилигидан айрилиб қолган зимма аҳлини аниқла. Сўнгра уларга халқнинг молидан (давлат бюджети назарда тутилмоқда) аҳволларини ўнглайдиган миқдорда нафақа жорий қилиб қўй. Агар-ки, мусулмонлардан бирор кишининг қули бўлса-ю у кексайиб, мадордан қолса ва пул топишга яроқсиз бўлиб қолган қолса, албатта унинг (хожасининг) зиммасида то мазкур қулини озод этгунча ёхуд ўзи билан қулининг орасини ўлим ажратгунча боқиш ҳақ (яъни фарз) бўларди (Бу билан шунга ишора қилинмоқдаки, мусулмон киши дину диёнатидан қатъий назар қули кексайиб, хизматдан ожиз бўлиб қолса, уни ўз чўнтагидан боқиши ва бошпана бериши лозим эди. Аҳли зимма эса бу ҳолатга тушганда мусулмонлар томонидан ҳимояланишга лойиқроқдирлар. Зеро, улар қул эмаслар.–Тарж.). Менга етиб келишича, бир куни мўминлар амири Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу зимма аҳлидан бўлган бир қариянинг одамлар эшигига келиб тиланаётганини кўриб қоладилар ва: «ёшлигингда сендан жизя олиб, кейсайганингда эса ташлаб қўйиб, сенга инсоф қилмабмиз-ку!», дедилар ва унга байту-л-молдан (бюджетдан) кунига ярайдиган миқдорда нафақа жорий қилдилар» (Абу Убайд ал-Қосим бин Саломнинг «ал-амвол» китобидан: 50-бет;). Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Ироқдаги Ҳийра аҳли билан зиммийлар иши бўйича шартномалашаётганда уларнинг эътиборига қуйидаги шартномани ҳавола қилган эди: «улардан қайси бир кимса кексайиб ишлашга қийналиб қолса, ёхуд соғлигига путур етса ёки аввал бой бўлиб, сўнг қашшоқлашиб қолганлиги туфайли ўз диндошлари унга садақа берадиган даражага тушиб қолса албатта, мазкур кишиларнинг жизяси бекор қилинур ва то ислом диёрида истиқомат қилар экан, бундай кишиларнинг ўзлари ҳам, оила аҳли ҳам мусулмонларнинг молия уйларидан (бюджетдан) таъминланурлар» (Имом Абу Юсуфнинг «ал-Харож» китоби: 144-бет;). Зикр этилганлардан пенсия ва қарилик нафақаси каби ижтимоий ҳимоя воситалари ҳам аслида илк бора мусулмонлар томонидан йўлга қўйилганмикан, деган фикр ҳам келади кишининг онгига. Ва бу бежиз ҳам эмас. Зеро, биз нарсаларга нисбатан ёндашувимизда кўпинча уларнинг сўнги, пишиб-етилган ҳолати ва расман муайян ном билан муомалага кириш даврини асос қиламиз. Бу эса у ёки бу феноменнинг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳақида аниқ ва дақиқ маълумот бўлолмайди. Негаки, муайян ном ва таърифи бўлмаган ҳолда амалда бўлган ҳолатлар кўп учрайди ҳаётда. Мисол учун «истеъмолчи ҳуқуқи» деган тушунча шу ном билан яқин орада пайдо бўлди. Аммо, амалда эса истеъмолчи ҳуқуқининг ҳимоясига оид қонун-қоидалар ислом фиқҳида эскидан мавжуд эди. Фақат, фиқҳий манбаларда юқоридаги атама билан ёритилмаган холос. Худди шунга ўхшаб, бугунги маданий дунё ҳаётида муомалада бўлган кўплаб эзгу ишлар, анъаналар ва ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларнинг дунё юзини кўриши ҳам аслида узоқ ўтмишларга бориб тақалади. Шу маънода пенсия, ҳомиладорлар нафақаси ва касалхоналар илк бора мусулмон оламида пайдо бўлган деган асосли қарашлар ҳам мавжуд. Жумладан, илк касалхона Умавийлар даврида Дамашқда юзага келганлиги тарихий манбалардан маълум. Ўшанда илк бора моҳов касалига чалинган кишилар учун сиҳатгоҳлар ташкил этилган. Кейинроқ ҳарқандай касал одам ўзини ўнглаб олгунча даволанадиган махсус касалхоналар вужудга келган ва уларга «бемористон» деб ном берилган. Бизнинг тилимиздаги бемор деган сўз ҳам шундан аслида. Бу вақтларда Европа ўзининг қора кунларини бошдан кечираётган, Ислом эса ўзининг олтин даврида эди. Шунингдек, юқорида келтирилган ҳужжатлар Ислом бағрикенглигининг ёрқин ва гўзал намунасидир. Ушбу бағрикенглик ва олийжаноблик туфайли мусулмонлар юртида яшаган кўплаб ўзга дин...
Жорий йилнинг 12 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини якунлади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу анжуманда жами 300 делегат иштирок этгани унинг нуфузидан дарак беради. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финляндия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этди. Анжуманда юртимиз номидан чиқиш қилган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг маърузалари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Анжуман якунлари бўйича қарорлар қабул қилинди. 801