islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Қашқадарё вилоятидаги “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Тожиддинов Нуруллоҳ, Жалолов Бобур, Ахроров Саидахрор ва Жўраев Далер Қашқадарё  вилояти Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиётнинг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқдалар. 2017 йилнинг 15-16- декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир  мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. 16 декабрь куни 1-жуфтликда Тожиддинов Нуруллоҳ 1-курсларга фиқҳ фанидан дарс ўтди. Дарсда гуруҳдаги барча талаблар фаол иштирок этишди. Жалолов Бобур 1-жуфтликда 1-курс талабаларига Араб тили (сарф) фанидан дарсга кирди ва мавзуни талабаларга тушунтириб берди. Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Шунингдек ТИИ “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир билим юртининг аълочи талабаларига ТИИдан келтирилган эсдалик совғаларини топширди. Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Хожа Бухорий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчилари барчаси ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.   ТИИ “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси  Б. Аъзамов 835

Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Юртимиз азалдан ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб алломалар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган. Мустақиллик шарофати ўлароқ диний ва миллий қадриятларимиз тўлалигича тикланди, улуғ аждодларимизнинг хотираларига муносиб эҳтиром кўрсатилди, улар қолдирган диний-илмий ва маънавий-маърифий меросни ўрганиш учун имкониятлар яратилди. Ўзбекистонда диний таълим тизими ўзининг кўп асрлик ва бой анъаналарига эга. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент мадрасалари ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Ўрта асрлардаёқ Бухоро ўзининг мадрасалари ва уламолари билан шуҳрат қозонган ва ҳақли равишда “Ислом оламининг қуввати” унвонига сазовор бўлган. Мусулмон ренессанси, яъни илмий-маърифий уйғониш даврига асос солган улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда ҳам маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий меросни ўрганиш, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, улар яратган илмий йўналишлар ва мактаблар анъаналарини давом эттириш бугунги авлод олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради. Айни пайтда шиддат билан ўзгариб бораётган замон муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этилаётгани динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини жамият аъзолари ва, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда. Республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, тафсир ва фиқҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Ўзбекистон Ислом академиясини (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки, Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. 2. Ўзбекистон Ислом академиясининг тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин. Академия ректори, зарур ҳолларда, муассис томонидан белгиланган ходимларнинг умумий сони доирасида Академиянинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилсин. 3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланиши инобатга олинсин: “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш; ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, фиқҳ, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама теран ўрганиш ва тадқиқ қилиш; ислом динининг асл моҳиятини, унинг башариятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш; ислом дини соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш; мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ва хорижий олий диний таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш; кадрлар тайёрлаш жараёнига етук мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш; илмий тадқиқотлар натижалари бўйича диний-маърифий, маънавий-ахлоқий йўналишлардаги илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш; ислом оламида юзага келаётган долзарб масалаларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш; илмий тадқиқотларнинг йўналишлари ва мавзуларини белгилаш, халқаро тадбирларда иштирок этиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш, илмий меросни ўрганиш ишларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик қилиш....

Дуода авлиёларни васила қилиш мумкин эмасми?

“Фалон зотни васила қилиб сўрайман” деб дуо қилиш мумкин эмасми деган савол кўп такрорланади. Чунки бундай дуо қилиш мумкин эмаслигига кўплаб далиллар борлигини иддао қиладиганлар ва уни жоиз дегувчиларни тавҳидни тушунмасликда айблайдиганлар етарлича топилади. Ушбу ҳолат мазкур айбловчиларнинг далилларига батафсилроқ жавоб бериш заруратини тақозо қилади. Шу маънода қуйида васила қилишни инкор қиладиганларнинг далиллари ва уларга берилган жавобларнинг хулосаларини жамлашга ҳаракат қиламиз. Василани инкор қилувчиларнинг далилларини ўрганишдан олдин васила қилиш деганда нима назарда тутилгани тўғри тушуниб олиш лозим бўлади. Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли экани билинган нарсани айтиб дуо қилиш,  васила деб аталади”. Валий луғатда “яқин”, “дўст” каби маъноларни билдириб, кўплик шакли “авлиё” бўлади. Истилоҳда эса: “Имкон қадар Аллоҳ таолони танигувчи, тоатларда бардавом бўлувчи, ёмонликлардан сақланувчи, шаҳватларга берилишдан ўзини олиб қочувчи, дунёдан юз ўгирувчи, охиратга юзланувчи доимий равишда Роббисининг зикрида бўлувчи зот валий дейилади”. Демак баъзилар дуо қилишда мана шундай зотларнинг номларини айтиб: “Роббим фалон дўстингни васила қилиб сўрайман” дейиш жоизлигини инкор қилганлар. Ушбу инкор қилувчилар асосан қуйидаги далилларни келтирганлар: Аллоҳ таоло Қуръони каримда фақат Ўзидан ёрдам сўрашни таълим берган:  إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа сураси, 4-оят). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: إِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ “Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра”. (Байҳақий ривоят қилган). Ушбу каби оят ва ҳадисларнинг умумий маъносига кўра мўмин банда барча ҳожатларида фақатгина Аллоҳ таолодан ёрдам сўраши, ўртага ҳеч кимни қўшмаслиги шариат буйруғи ҳисобланади. Васила қилиш эса мазкур буйруққа зид ишни содир этишдир, деганлар. Жумҳур уламолар бу далилларга қуйидагича жавоб берганлар: Шариатда фақат Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашга буйруқ бўлганидек, зоҳирий сабабларни юзага чиқаришга ҳам буюруқ бордир. Ана шу зоҳирий сабаблардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки авлиёуллоҳларни васила қилиб Аллоҳга дуо қилиш ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ёрқин далилдир: عَنْ  عُثْمَانَ بْنِ حُنَيْفٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً أَعْمَى جَاء إِلَى النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ ادْعُ اللهَ أَنْ يَكْشِفَ عَنْ بَصَرِي فَقَال: إِنْ شِئْتَ دَعَوْتُ وَإِنْ شِئْتَ صَبَرْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ قَالَ: فَادعُه فَأَمَرَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَتَوَضَّأَ فَيُحْسِنَ وُضُوءَهُ وَيَدْعُوَ بِهَذَا الدُّعَاءِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنِبِيِّكَ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ يَا مُحَمَّدُ إِنِّي أَتَوَجَّهُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَاتِي هَذِهِ لِتُقْضَى لِي اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ. فَذَهَبَ ثُمَّ رَجَعَ وَقَدْ كَشَفَ اللهُ عَنْ بَصَرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ. Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Кўзи ожиз бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга менинг кўзимни очишини сўраб дуо қилинг”, деди. Шунда у зот: “Хоҳласанг дуо қиламан, агар сабр қилишни хоҳласанг, у сен учун яхшироқ бўлади”, дедилар. У: “Дуо қилинг”, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таҳорат қилишни, таҳоратини гўзал қилишини ва бу дуони ўқишини буюрдилар: “Аллоҳумма, инний асъалука ва атаважжаҳу илайка би Набиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам набиййир роҳмати. Йа Муҳаммад, инний атаважжаҳу бика ила Роббий фи ҳаажаатий ҳазиҳи литуқзо лий. Аллоҳумма шаффиъҳу фиййа” (Эй Аллоҳ, Сендан сўрайман ва раҳмат пайғамбари бўлмиш пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу...
1 1 476 1 477 1 478 1 479 1 480 1 523