1) “Мустақил мужтаҳид” (المجتهد المستقل). Бу мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, ўзи учун мустақил равишда усулул фиқҳ (фиқҳий қоидалар)ни тузади. Мисол учун: Тўрт фиқҳий мазҳаб имомлари: Имом Аъзам Абу Ҳанифа (Нуъмон ибн Собит Кўфий, 80 – 150 ҳижрий йил), имом Молик (Молик ибн Анас, 93 – 179 йил), имом Шофеъий (Муҳаммад ибн Идрис Қураший Ҳошимий Мутталибий, 150 – 204 йил) ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Абу Абдуллоҳ Шайбоний, 164 – 241 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Шариат ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган. 2) “Мустақил бўлмаган мутлақ (эркин) мужтаҳид,” (المجتهد المطلق غير المستقل). Бундай мужтаҳидда ҳам мустақил мужтаҳидда бўлгани каби ижтиҳод шартлари топилади. Аммо ўзи учун фиқҳий қоидаларни ижод этмайди (тузмайди). Балки, ижтиҳодда фиқҳий мазҳаб имомларидан бирининг йўлидан боради. У ижтиҳодда эркин бўлса-да, бирор имомга боғлиқ (мансуб) бўлиб, ўзича мустақил эмасдир. Бу табақага фиқҳий мазҳаб имомларининг хос шогирдлари киради. Мисол учун: Ҳанафий мужтаҳидлардан имом Абу Юсуф (Яъқуб ибн Иброҳим Кўфий, 113 – 182 йил), имом Муҳаммад (ибн Ҳасан Шайбоний, 132 – 189 йил) ва имом Зуфар (ибн Ҳузайл ибн Қайс Кўфий, 110 – 158 йил). Моликий мужтаҳидлардан имом Абдураҳмон ибн Қосим (вафоти 191 ҳижрий сана), имом Ашҳаб ибн Абдул Азиз Қайсий (150 – 204 йил), имом Асад ибн Фурот Тунисий (145 – 213 йил). Шофеъий мужтаҳидлардан имом Юсуф ибн Яҳё Бувайтий (вафоти 231 йил) ва имом Исмоил ибн Яҳё Музаний (вафоти 264 йил). Ҳанбалий мужтаҳидлардан имом Абу Бакр Асрам (Аҳмад ибн Муҳаммад Хуросоний Бағдодий, вафоти 273 йил) ва имом Абу Бакр Маррузий (Аҳмад ибн Муҳаммад, вафоти 274 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Мазҳаб ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган. Бу мужтаҳидлар устозлари белгилаган (аниқлаган) фиқҳий қоидаларга мувофиқ шаръий далиллардан ҳукмлар чиқазишликка қодирдирлар. Шу билан бирга устозларига баъзи фаръий ҳукмларда мухолиф бўлсалар-да, аслий қоидаларда устозларига тақлид қилишади. Мазкур икки даражадаги мужтаҳидлар анчадан бери йўқдирлар! 3) “Муқаййад мужтаҳид” (المجتهد المقيد). Бу табақа яна “Мазҳаб бошлиғидан бирор ривоят бўлмаган янги масалалар мужтаҳиди” (مجتهد المسائل التى لا نص فيها عن صاحب المذهب) ёки “мужтаҳиди тахрийж”, (مجتهد التخريج) деб ҳам номланади. Улар аслий ва фаръий масалаларда ўз мазҳаб имомига қарши бўла олмайдилар. Лекин янги масалаларни имоми тузган “усулул фиқҳ” қоидаларига асосан ечадилар. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан Хассоф, имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий Мисрий (239 – 321), Абул Ҳасан Убайдуллоҳ ибн Ҳусайн Кархий (вафоти 340 йил), Ҳалвоний, Шамсул аиммаҳ Сарахсий, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Баздавий (вафоти 482 ҳижрий сана) ва Қозихон (Ҳусайн ибн Мансур Ўзжандий Фарғоний, вафоти 592 йил). Моликий уламолардан Абҳарий ва Ибн Абу Зайд Қайрвоний. (Қайрвон Тунисдаги бир шаҳарнинг номи). Шофеъий уламолардан Абу Исҳоқ Шерозий, Марвазий, имом Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий (вафоти 310), Абу Наср ва Ибн Хузайма. Ҳанбалий уламолардан Қози Абу Яъло ва Қози Абу Али ибн Абу Мусолар. Бу табақадаги уламоларга яна “Асҳобул вужуҳ” ҳам дейилади. 4) “Мужтаҳиди таржийҳ” (مجتهد الترجيح). Бу табақадаги уламолар ўз мазҳаби имомининг қавли билан бошқанинг қавли орасини ё имом айтган қавл билан имомнинг шогирдлари ёки бошқа мазҳаб имомлари айтган қавллар орасини таржийҳ қилади яъни, ривоятларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал (ортиқ) қўйиш қудратига эгадир. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан Қудурий ва “Ҳидоя” муаллифи Бурҳониддин Марғиноний(Абул Ҳасан Али...
Урва ибн Зубайр айтади: “Сувайба Абу Лаҳабнинг чўриси эди, Абу Лаҳаб уни озод қилди. Сувайба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни эмизган. Абу Лаҳаб ўлганидан сўнг, оила аъзоларидан бири (ота бир, она бошқа укаси Аббос розийаллоҳу анҳу) тушида Абу Лаҳабни жуда ёмон бир аҳволда кўрди ва: “(Ўлимдан сўнг) нима топдинг?” деди. Абу Лаҳаб: “Сизлардан кейин (роҳат-фароғат) топмадим, фақат Сувайбани озод қилганим учун менга мана бунда сув берилди”, деб қўлининг бош бармоғи билан кўрсатгич бармоғи орасидаги чуқурчага ишора қилди”[1]. Суҳайлий айтади: «Аббос розийаллоҳу анҳу: “Абу Лаҳаб ўлганидан бир йил ўтиб, тушимда уни ёмон аҳволда кўрдим”, деди. Абу Лаҳаб: “Сизлардан кейин роҳат топмадим, фақат ҳар душанба куни мендан азоб енгиллатиляпти-озайтириляпти, холос”, деди”. Бунинг сабаби, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба куни туғилганлар ва Сувайба Абу Лаҳабга жиянли бўлгани ҳақида хушхабар келтирганида, суюнчисига уни озод қилиб юборган эди»[2]. Бу иккала ривоятда кофир кишининг яхши иши охиратда фойда беришига ишора бор. Лекин Урва ибн Зубайрнинг ривояти “мурсал” (санадидан саҳоба тушириб қолдирилган), яъни, Урва раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан бўлиб, мазкур ҳадисни айтиб берган саҳобани зикр қилмасдан, тўғридан-тўғри Пайғамбаримиздан ривоят қилган. Хўп, “мавсул”[3] бўлган тақдирда ҳам ҳадисдаги хабар тушдир, қолаверса, туш кўрувчи ўша пайтда ҳали мусулмон бўлмаган бўлиш эҳтимоли ҳам бор[4]. Қолаверса, бу иккала ривоят ҳам Қуръони карим оятларининг зоҳирига тўғри келмайди. Масалан: Аллоҳ таоло айтади: “Биз (кофирлар) қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз”[5]; “Кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннам олови бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолармиз”[6]; “Дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: “Парвардигорларингга дуо қилинглар, бизлардан бирон кунлик азобни енгиллатсин”, деб ёлворганларида, улар айтдилар: “Ахир сизларга пайғамбарларингиз очиқ ҳужжатлар билан келмаганмидилар?!” Улар: “Ҳа, (келган эдилар, лекин биз уларни ёлғончи қилган эдик)”, дедилар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: “У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари фақат залолатдадир (яъни, бефойдадир)”[7]. Ушбу оятлар билан юқоридаги ривоятларни бир-бирига қандай боғлаймиз? Мазкур оятлардаги ҳукмлар умумий бўлиб, барча кофирларга тегишлидир. Пайғамбаримизнинг амакилари Абу Толиб билан Абу Лаҳаблардан азобнинг енгиллатилиши эса, Пайғамбаримизнинг ўзларига хос бўлиб, бу имтиёз у зотнинг шафоатлари ва шарофатларидандир. Маълумки, Пайғамбаримизнинг хос шафоатлари туфайли амакилари Абу Толиб дўзахнинг чуқур-тубидан саёз жойига олиб чиқилгани ва куфрдан бошқа гуноҳлари учун бериладиган азобнинг енгиллатилгани, ҳақидаги ривоят маълум ва машҳурдир[8]. Мана шу саҳиҳ далил Абу Лаҳаб ҳақидаги ривоятларга қиёс бўлиб, уларни қўллаб-қувватлайди. Модомики, Абу Толиб Пайғамбаримизга ёрдам берган ва у зотни ҳимоя қилган экан, унга гуноҳлари учун бериладиган азоб Абу Лаҳабникига қараганда енгилроқ бўлиши ривоятлардан маълум![9] [1] “Саҳиҳул Бухорий”, 3-жуз, “Никоҳ” китоби, 20-боб, 5101-ҳадис таълиқи-изоҳи. [2] Абду Раҳмон Суҳайлий, “Ар-равзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибни Ҳишом” (5/123); Бадриддин Айний, “Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий” (29/242); Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул Борий” (9/256). [3] “Мавсул” – санади бошидан охиригача бир-бирига боғланган ривоят. [4] “Фатово ва истишоротул ислом ал-явм” (13/504). Пайғамбарнинг туши бўлса ёки азон масаласи каби саҳобанинг Пайғамбаримиз тасдиқлаган туши бўлса, бошқа гап. [5] Фурқон сураси 23-оят. [6] Фотир сураси 36-оят. [7] Ғофир сураси 49 – 50-оятлар. [8] “Саҳиҳул Бухорий” (3670, 3672, 5855, 6196 ва 6203-ҳадислар); “Саҳиҳи Муслим” (357 ва 360-ҳадислар). [9] Бадриддин Айний Ҳанафий, “Умдатул...
Мусулмонлар жамоасининг аксарини ташкил этган мотуридия мазҳабининг ривожланиб тараққий этишига муносиб ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридий (870-944) мактабининг атоқли намояндаларидан Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад Паздавий (421-493), Абу Ҳафс Нажмиддин Умар Насафий (461-537) каби кўплаб олимлар ақида илмининг гуллаб-яшнашига хизмат қилдилар. Дарҳақиқат, улар қаторига Мовароуннаҳрда яшаб самарали ижод қилган, калом илмининг машҳур алломаси, буюк мутафаккир Абу Муъин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн Фазл Насафийни (1027-1114) ҳам қўшиш мумкин. Унинг катта бобоси Макҳул Насафий (ваф. 930) Имом Мотуридийнинг шогирдларидан бўлган. Бобоси Мўътамид ибн Макҳул Насафий эса ҳанафий олимлар орасида машҳур эди. Абу Муъин бошланғич билимларни бобоси ва отасидан олади. Кейинчалик Абул Юср Паздавийга шогирд тушади. Ўзининг маънавий устози, буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридий таълимотини янада ривожлантириб, унинг халқ орасида тарқалишида беқиёс хизмат кўрсатади. У кишининг машҳур шогирдлари қаторига Умар ибн Муҳаммад Насафий, Аловуддин Самарқандий, Абу Бакр Кошоний, Абулмузаффар Талқоний, Аҳмад Паздавий, Абулҳасан Балхий, Абулфатҳ Ҳалмий, Абдурашид Валволижий, Маҳмуд Соғаржий, Али ибн Ҳусайн Сакалкандий каби ўз даврининг етук алломаларини ҳам қўшиш мумкин. Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг “ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд олимлари зикрида қанд китоби”) асарида устози тўғрисида шундай дейилган: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари устозим – Абу Муъин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, у таратган зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртганлар”. Аллома мол-дунёга қизиқмади, парҳезкор, фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим бўлиб, қатъий далиллар билан салафи солиҳларнинг фикрларини мустаҳкамлади, ўша пайтда фитна уруғини сочишга уринаётган мўътазила, жаҳмия, рофизия, хорижия каби мухолиф фирқаларга қарши туриб, уларнинг ақидаси ботиллигини аниқ, ишончли ҳужжатлар билан исботлаб, одамлар орасида илму маърифат зиёсини сочди. Исломий соғлом ақидани мудофаа қилиш учун инсонлар орасида ҳидоятчи бўлиб, илм тарқатиш мақсадида қалам тебратди. Абу Мансур Мотуридий асос солган ва жамиятда қарор топган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзди. Олимнинг “Баҳрул калом фи илмил калом” асари мотуридия мактабининг калом илми бўйича ўрта асрларда катта шуҳрат қозонган асосий манбаларидан биридир. Асарнинг кўплаб нусхаларга эгалиги, унинг калом илми ривожланиш босқичларини ўрганиш ҳамда аксар адашган фирқаларга ўринли раддиялар бериш борасида қимматли манба эканлигини кўрсатади. Айниқса, Абу Муъин Насафийнинг ўз даврида пайдо бўлган ақидапараст оқимларга қарши тургани, соғлом эътиқод борасида тинмай изланишлар олиб боргани, жаҳолатга қарши маърифат билан курашгани бугунги кун учун жуда ҳам катта аҳамиятга эга. Унинг асарларига эътибор бериб қарасак, кўплаб тортишувларга сабаб бўлган масалаларни танлаб, уларни ёритиб беришга ҳаракат қилган. Бу ақидавий масалаларга алоҳида тўхталишдан мақсад, мусулмонлар мусаффо ақидани англаб, тушуниб, унга амал қилган ҳолда тинч-тотув, фаровон ва бахтли ҳаёт кечирсинлар. Адашган фирқаларга қарши ҳимоя воситасини яратишсинлар. Абу Муъин Насафий ақидавий мавзуларни очиб беришда баҳс-мунозара услубидан кенг фойдаланган, яъни муаллиф аввал бошқа адашган фирқаларнинг ақидадаги фикр ва қарашларини ифодалаб, кейин ўзининг (мотуридия) ақидасини баён қилиб ва уни исботлаган, кейин уларнинг гаплари асоссиз эканлигини ўз раддияларида бирма-бир келтириб ўтган. Шунингдек, Аллоҳнинг биру борлиги, яратувчанлиги, унинг зотий ва феълий сифатлари, унга ташбиҳ қилиш ва макон хослашнинг ботиллиги, унинг каломи азалийлиги, бандаларнинг феъллари яратилгани, жаннат ва дўзахнинг мавжудлиги, қабр азобининг ҳақлиги, киши катта гуноҳ қилгани билан куфрга ҳукм этилмаслиги, тақдирнинг азалдан битиб қўйилгани, авлиёларнинг каромати, пайғамбарларнинг мўъжиза кўрсатиши ҳақлиги,...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган онлайн дарслар ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари порталнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан тўғри намойиш этилмоқда. Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ онлайн дарслар намойиш этилди. Дарслар Тафсир, Ақида, Фиқҳ, Ҳадисшунослик, Тажвид, Ислом тарихи, сийрат ва Араб тили фанларидан юртимизнинг атоқли уламолари, Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари томонидан олиб борилмоқда. Ушбу дарслар юртдошларимизнинг мавзу юзасидан билимларини ошириш ва эътиқодларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Портал орқали келиб тушган таклифларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда намойиш этилган онлайн дарслар “Youtube.com” тармоғидаги порталнинг расмий каналига қайта ишланган ҳолатда жойлаштирилмоқда. Бугунги кунга қадар Тажвид фанидан 7 та дарс жойлаштирилди. Истиқболда Тафсир, Ақида, Фиқҳ, Ҳадис, Ислом тарихи, Сийрат ва араб тили фанларидан ҳам дарсларни жойлаштириш кўзда тутилган. Ушбу дарслар ёрдамида ишончли манбаадан маълумот олишингиз, ўз вақтингиз ва маблағингизни тежашингиз мумкин. Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/ Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ 823