Ўзбекистонда Ислом Тараққиёт Банкининг минтақавий директори Ҳишом Толиб Маъруф жаноблари бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди. Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси кичик мажлислар залида Ўзбекистондаги ислом цивилизасияси маркази директори Ш.Миноваров делегация аъзоларини қабул қилди. Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Самарқандда қурилаётган халқаро Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Тошкентда қуриладиган Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси ва илмий концепцияси билан яқиндан танишдилар. Делегация раҳбари Ҳишом Толиб Маъруф Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази лойиҳаларига ижобий баҳо берди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ўзбек халқи учун ҳам, Имом Бухорийни ўзига устоз санайдиган бутун мусулмон уммати учун ҳам бирдек фойдали бўлади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирлар меросини ўрганиш учун олимлар ва тадқиқотчилар ташриф буюришларига ишонамиз, дея ишонч билдирди. Амалга оширилаётган лойиҳаларда Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга яқиндан ёрдам кўрсатади, дея ишонтирди. Маълумот учун, Ислом тараққиёт банки(ИТБ) 1975 йилда ИҲТ мамлакатлари молия вазирлари йиғилишининг қарорига кўра ташкил этилган. ИТБнинг штаб-квартираси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. ИТБнинг Ҳудудий офислари 1994 йили Работ (Марокаш)да, шу йили Куала-Лумпур (Малайзия)да, 1997 йили Олма-Ота (Қозоғистон)да ва 2008 йили Дакар (Сенегал)да очилди. Банк шунингдек 12 та аъзо мамлакат Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Гвинея, Индонезия, Эрон, Нигерия, Покистон, Сьерра-Леона, Судан, Ўзбекистон ва Яманда маҳаллий ваколатхоналарга эга. ИТБнинг асосий вазифаси аъзо-мамлакатларда шариатга мувофиқ ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашдан иборат. Банк ташкил этилаётган вақтда унинг низом жамғармаси 6 млрд.исломий динорни, аъзолари сони 22 тани ташкил этган. Исломий динор – ИТБ фойдаланадиган ҳисоб бирлиги; бир исломий динор ХВЖнинг бир қарз олиш махсус ҳуқуқига (CDR IMF) тенг (ҲВЖ томонидан чиқариладиган сунъий заҳира ва тўлов воситаси). Ҳозирги вақтда ИТБга иштирокчи аъзолар 56 та давлат ҳисобланади. 2013 йили ИТБнинг эълон қилинган ҳиссадорлик капитали – 30 млрд.исломий динорни, шу жумладан, обуна ҳиссадорлик капитали – 18 млрд.исломий динорни ташкил этди. Банкнинг асосий ҳиссадорлари Саудия Арабистони(23,6% акция), Ливия(9,5%), Эрон(8,3%), Нигерия(7,7%), БАА(7,5%), Қатар(7,2%), Миср(7,1%), Туркия(6,5%) ва Қувайт(5,5%) ҳисобланадилар. 2013 йилда ИТБ бошқарувчилар кенгаши умумий ҳиссадорлик капиталини 30 млрд.исломий динордан 100 млрд.исломий динор(150 млрд.доллар)га кўтариш ҳақида қарор қабул қилди. Банкнинг обуна капитали ҳам 18 млрд.исломий динордан 50 млрд.исломий динорга оширилди. Ушбу қарор аъзо-мамлакатларнинг молиялаштириш маблағларига бўлган катта эҳтиёжи билан боғлиқ. Сўнгги 12 йил давомида етакчи рейтинг агентликлари (Moodys, Standard&Poors, Fitch) томонидан ИТБга узоқ муддатли кредит рейтинги – “ААА” ва қисқа муддатли олий барқарор кредит рейтинги – “А+” бериб келинмоқда. 2013 йилнинг декабрида ушбу рейтинглар яна тасдиқланди. 608
Инсон зоти ҳар доим ўзига юпанчиқ бўладиган бир дардкашга, унинг сирларини сақлай оладиган сирдошга муҳтож. Аллоҳ таоло бандаларидаги ушбу эҳтиёжни никоҳ деб аталмиш неъмат ила қондирган. Бу борада Каломи шарифда шундай марҳамат қилинади: وَمِنْ آَيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят). Никоҳ – Аллоҳ таолонинг амри ила инсонлар орасида инсоният насли давомийлигини таъмин этадиган ҳамда гуноҳлардан тўсиб, қурбат ҳосил қилинадиган ибодатга айланди. Шунинг учун ҳам ана шу қурбат ҳосил қилинадиган ибодатни йўқотиш, яъни оилани барбод қилиш энг катта гуноҳлардан бири этиб белгиланди. Шу боисдан динимизда оила алоқаларини мустаҳкамлайдиган омилларга алоҳида эътибор қаратилган. Ана шундай омиллардан бири эр-хотиннинг “оилавий сирни сақлаш”га қатъий риоя қилмоғидир. Келинг, дастлаб сир нима эканини яна бир бор аниқлаштириб олайлик. Сир – кишиларнинг бошқалар ундан хабардор бўлиб қолишидан сақлаб келадиган маълумотидир. Ҳар бир кишининг ўзига яраша сирлари, бошқаларнинг хабардор бўлишидан яширадиган ишлари мавжуд. Лекин камдан-кам инсонларгина сирларини ўзлари билан олиб кетадилар. Кўпчилик эса бу сирларни кўтариб юришга дош бера олмай, бошқа бировга – ўзи ишонган, ўзи яхши кўрадиган кишиларга ёрилади. Аслида, сир кишининг ёлғиз ўзи ёки тарафлар ўртасида бўлиши мумкин. Ўзлари билан сирларини олиб кетиш сирнинг биринчи турига киради. Биз бугун тарафлар ўртасидаги сир, унга боғлиқ масалалар ҳақида сўз юритамиз. Чунки оиладаги сир икки тарафга ҳам бирдек боғлиқ бўлган ишдир. Муқаддас динимиз бировнинг айбларини беркитиш, бошқаларнинг сирларини ошкор қилмасликни буюрган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Ким бир мўминнинг айбларини яширса, Аллоҳ таоло унинг айбларини дунё ва охиратда беркитади…” Эр-хотин ҳам бир-бирининг сирлари борасида масъул бўлиб, бу сирларни бошқалардан сақлаш, ташқарига чиқиб, ёйилиб кетишидан ҳимоялаш уларнинг умумий мажбуриятидир. Эр-хотин бошқалардан сақлаши лозим бўлган сирлар бу – эр-хотинлик муносабатлари ва уларнинг хилқати борасидаги маълумотлардир. Динимизда оилавий маълумотларни бегоналарга тарқатиш катта гуноҳлардан саналади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз оиласидаги маълумотларни тарқатган кишилар ҳақида қуйидагича тавсиф берганлар: فعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: هل منكم رجل أتى أهله، فأغلق عليه بابه، وألقى عليه ستره، واستتر بستر الله؟ قالوا: نعم. قال: ثم يجلس بعد ذلك، فيقول: فعلت كذا، فعلت كذا. فسكتوا، ثم أقبل على النساء؛ فقال: منكن من تحدِّث؟ فسكتن، فجثت فتاة كعاب، على إحدى ركبتيها، وتطاولت لرسول الله صلى الله عليه وسلم ليراها ويسمع كلامها، فقالت: يا رسول الله، إنهم ليحدثون، وإنهن ليحدثن، فقال: هل تدرون ما مثل ذلك؟ إنما مثل ذلك مثل شيطانة لقيت شيطانًا في السكة، فقضى حاجته والناس ينظرون إليه Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Сизларнинг орангизда эшикларини ёпиб, пардаларини тушириб, Аллоҳ таоло сатри ила тўсилиб ўз аёлига яқинлашадиган кишилар бор-а?” Саҳобаи киромлар: “Шундай”, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шундан сўнг ўтириб: “(аёлим билан) ундай қилдим, бундай қилдим”, деб айтадими?”, дедилар. Саҳобаи киромлар сукут қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга юзланиб: “Сизлар орангизда (мана шундай) деб айтадиганлар борми?”, дедилар. Улар ҳам сукут ...
Инсоният ичра ўзаро муносабатлар бир-бирига ишонч устида қурилган. Исломда маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқдир. Айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир. 606
Саҳийлик фақат бой бўлганда эмас балки фақирликда ҳам топилади. Саҳийлик инсофли, диёнатли, юмшоқлик ва мулойимликни ўзида жамлаган барча мусулмонда топилиши шарт. Билингки! Берсангиз ўз нафсингизга раҳм қилган бўласиз. Бу тўғрида кўпгина воқеаларни келтирамиз. Ҳазрати Шайх Бишри Ҳофий раҳимаҳуллоҳ алайҳ жуда совуқ бир кунда совқатган, яланғоч бир кишига эгниларидаги аболарини (дарвишлар ва қаландарлар киядиган калта ва қалин чакмон) ларини ечиб бердилар. Сўнг ўзлари совқата бошладилар. Сабабини сўраганларга “Фақирга або олмоққа пулим йўқ эди, шунинг учун ўзимникини бердим”, дедилар. Орадан аллақанча вақт ўтиб, Бишр ҳазратлари таслими руҳ этар эканлар, фақир бир йўқсил келди. Жон ҳолатда бўлсалар ҳам кўйлакларини ечиб, йўқсилга бердилар, або ичида жон бердилар. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонни кийинтирса, Аллоҳ уни жаннат яхшиликлари билан кийинтиради…” Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳаж сафарига отланганларини эшитиб, бир қанча одамлар “Биз ҳам сиз билан бирга борайлик”, деб илтимос қилишди. Шайх ҳазратлари уларга: “Майли, лекин ҳаммангиз ҳамёнларингизни менга топширасизлар. Барча харажатларнинг ҳисоб-китобини мен олиб бораман”, дедилар. Улар рози бўлишди. Сандиқ келтирибдилар. Ҳар бир одам ҳамёнига номини ёзиб, жойлади. Йўл харажатлари, отларнинг емидан тортиб, ҳожиларнинг озиқ-овқатигача шайх ҳазратлари тўладилар. Ҳатто олинган совға-саломлар ҳаққини ҳам бердилар. Хуросонга қайтишганда ҳамроҳларига зиёфат бердилар-да, кейин ўртага сандиқни қўйиб, ҳамёнларни бирма-бир олиб, эгаларига қайтардилар. Аслида бу сандиқни шу ерга ташлаб кетган эканлар. Ҳам бой, ҳам олим, ҳам сўфий, ҳам шоир одам ана шундай саховат кўрсатганлар. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг сўзларини қўшимча изоҳ сифатида баён қилишни лозим топдик: Бир муслим Ҳаж йўлида пирга дуч келди. – Эй йўловчи, қаерга кетяпсан? Ғурбат борлиғини қаёққа олиб боряпсан? – сўради пир. – Ҳажга кетяпман, икки юз дирҳам пулим бор, – деди муслим. – Эй йўловчи, пулларингнинг бир қисмини Аллоҳ йўлидаги муҳтожларга, ғарибларга, бечораларга бўлиб бер. Уларнинг кўнгилларини ол, руҳларининг уфқи очилсин! Шу йўл билан илк дафъа кўнглингга Ҳаж қилдурган бўлурсан. Шундан кейин тоза кўнгил билан Ҳаж сафарингда давом эт, – деди пир. Яна дедики: – Агар сенинг қалб кўзинг очиқ бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф қил. Сен тупроқдан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби Ҳақ кўзга кўринадиган сурат Каъбасини тавоф қилишни кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз қилгандир. Шуни яхши билки, агар Аллоҳнинг назаргоҳи бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ҳам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуноҳини юва олмайди… Аллоҳнинг ҳузурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ҳам Жаноби Ҳақ: “Бизга бирор нарса келтирмоқчи бўлсанг, рози қилинган кўнгил келтир. Чуки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсалардир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, буни кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма”, дея марҳамат қилади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирига қўйнинг калласини ҳадя қилдилар. У саҳобий: “Фалончи биродарим мендан кўра фақирроқ”, деб қўй калласини унга юбортирди. Бу саҳобий ҳам ҳадяни олиб қолмай, бошқа биродарига юбортирди. Оқибат шу бўлдики, ети уй айланиб, Расулуллоҳнинг ҳадялари яна ўша биринчи саҳобийга қайтди. Ўшанда Ҳашр сурасидаги бу оят тушган: “Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор-ихтиёр қилурлар”. Яна айтилишича, бу оятнинг тушиши ансорлардан бирининг иши билан боғлиқ бўлгандир. Ҳасан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) даврларида бир киши рўза тутди. Шомда ифторлик учун ҳеч нима топа олмади. Кейин сув билан оғзини очди. Сўнг келаси...
Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва эллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда. Ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг ёрқин намунаси 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Бу кун бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади. Жорий йилнинг 16 ноябр куни Тошкент ислом институтида 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан “Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллат ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик балки дину диёнат, иймон-эътиқод, одоб-ахлоқ, меҳр-мурувват, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати борасида ҳам ўзига хос кенглик, саховат ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмоқда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилганлиги юртимизда бағрикенглик тамойилини нақадар аҳамиятли эканлигини исботидир. АРМ ходимаси И.Акмалова 777