У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир. Саъд ибн Абу Ваққоснинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади. Саъд ибн Абу Ваққоснинг оталарининг исми Молик бўлган, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган Саъд ибн Абу Ваққоснинг номларига оталарининг исми эмас, куняси қўшилиб айтиш одат бўлган. Саъд ибн Абу Ваққос биринчи бўлиб Исломга кирганлар гуруҳидан ҳисобланадилар. Маълумки, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дастлабки даъвати самараси ўлароқ ўша пайтда Қурайшнинг ашрофларидан бўлган, кейинчалик саҳобаларнинг улуғларига айланган ва жаннатга киришларига башорат берилган ўн кишининг бешталари; Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн ал-Аввом, Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумлар иймонга келдилар. Шу билан бирга Саъд ибн Абу Ваққос ўзларини учинчи бўлиб Исломга келган шахс ҳисоблар юрар эдилар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Исломга кирган кунимдан аввал биров Исломга кирмаган эди. Таъкидки, етти кунгача Исломнинг учдан бири бўлиб турдим». Бухорий ривоят қилган. Уламоларимиз маълумотларнинг ҳаммасини диққат билан ўрганиб чиқиб, Саъд ибн Абу Ваққос еттинчи рақамли мусулмонлар деган хулосага келганлар. Буларнинг ҳаммаси Саъд ибн Абу Ваққоснинг Исломга илк бор кирган улуғ зотлардан эканликларини кўрсатади ва у киши учун улуғ фазл манбаси ҳисобланади. Саъд ибн Абу Ваққос ўз Исломларини эълон қилишлари билан дин йўлида синовга дучор бўлдилар. Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саъднинг онаси унга ҳаттоки у ўз динига куфр келтирмагунича ҳеч ҳам унга гапирмасликка, еб ичмасликка қасам ичди. Ва, Аллоҳ сенга ота-онангга итоат қилишга амр қилган, мен онангман, мен сени шунга амр қилмоқдаман!» деди. Бас, уч кун туриб қийналганидан хушидан кетиб йиқилди. Унинг Умора деган ўғли туриб унга (бир нарса) ичирди. Бошқа ривоятда: «Қачон унга ичимлик ичирмоқчи бўлишса, оғзини чўп билан очиб туриб, қуйишар эди. У Саъдни дуои бад қила бошлади. Бас, Аллоҳ таоло: «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тасвия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма»ни нозил қилди». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Саъд ибн Абу Ваққоснинг оналари билан бўлиб ўтган бу мажоралари ҳақидаги имом Термизийнинг юқорида зикр қилинган «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тасвия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма» ояти каримасининг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоятларини ўргансак, ҳалот яна ҳам равшанлашади. Имом Термизий бу ҳақда қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Ушбу оят Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ва унинг онаси Ҳамна бинти Абу Суфён ҳақида нозил бўлган. У онасига яхшилик қилувчи эди. Саъд ибн Абу Ваққос ёшлигидан ўзида жанговарлик сифатларини мужассам қилган ҳолда ўсган эди. У киши камон отишни жуда кўп машқ қилар эди. Шундоқ қилиб Саъд ибн Абу Ваққос ўз вақтининг энг моҳир ва машҳур мерган камончиси бўлиб етишди. У кишининг қалбини иймон нури ёритган азадан бошлаб Исломнинг мухлис лашкарига айландилар. У киши ҳар қандай оғир ҳолатда ҳам душманга юзма-юз келишдан тап тортмас эдилар. Саъд ибн Абу Ваққос Исломга биринчилардан бўлиб кирганларидек бошқа Исломий ишларда ҳам биринчилардан бўлиш у кишига насиб этди. Жумладан, ҳижратга изн берилганда Саъд ибн Абу Ваққос биринчилардан бўлиб дину диёнат, иймону эътиқод йўлида Маккадан Мадийнага...
Education blogs are becoming a means for educators, students, and education administrators to interact more effectively than ever before. They are also a great resource for those searching for the best online education programs to jumpstart their teaching careers. Technorati currently tracks 63.1 million blogs. More than 5,000 of them are about education. It is […]
Китобхонлик – муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиб бориш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенг бўлади. Мисол учун иккита тилни билган одам битта тилни билган одамдан икки баравар кўпроқ имкониятга эга. Учта тилни биладиган одамнинг эса иккита тилни билувчи одамдан имконият доираси каттароқ бўлади ва ҳоказо. Бундай инсон ўзга юртга борганда ҳам қийналмайди. Бу нарса илмга оид ҳамма соҳага тааллуқлидир. Бугунги ёки кечаги олимлар, ёзувчию шоирлар ва зиёли кишилар ўз вақтида кўп ва хўб китоб мутолааа қилгани туфайли шу даражага эришганлар. Ўқимишли инсон агар тижорати ёки бошқа хусусий тирикчилиги тўхтаб қолган тақдирда ҳам осонлик билан ўзига бошқа ризқ эшигини оча олади. У қайсидир ишхонага ходим сифатида жойлашиши, ўқув муассасаларида ишлаши ёхуд ижодий ишлар билан шуғулланиб, китоб ёзиб ўз тирикчилигини юргизиб кетаверади. Демак, билимли инсон билан билимсиз инсоннинг имкониятлари орасида катта фарқ бор экан. Шу боис ҳам Аллоҳ таоло Ўз китобида “هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ” “Биладиганлар билан билмайдиганлар (ҳеч замонда) тенг бўлурми?!”, дея билим нақадар катта аҳамиятга эга эканига ишора қилади (Зумар сураси, 9-оят). Ислом дини илк бошданоқ жаҳолатга қарши маърифат билан курашган диндир. Қуръони каримнинг илк ояти ҳам “Ўқи!” деган сўз билан жаранглади. Динимиз биринчи оятидаёқ ўқишга, ўрганишга чорлаган. “Қуръон” сўзининг бир маъноси ҳам “ўқиш” демакдир. Мана шунинг ўзидан муқаддас динимиз таълимотида ўқишга бўлган эътибор нақадар буюк эканини билиш мумкин. Шу боис динимизни тўғри тушунган, унинг таълимотини қалбига сингдирган бобокалонларимиз ёшлигиданоқ ўқиш-ёзишга, диний ва дунёвий билимларни эгаллашга ҳарис бўлганлар ва оқибатда жаҳон тамаддунига, илм-маърифат ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, бебаҳо илмий асарлар яратган. Ўзларидан кейин то қиёматга қадар ўчмайдиган мангу из қолдиришган. «Илм» сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаромлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: … يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ яъни: “… Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. (Мужодала, 11). Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар ҳам илмга даъват қилади. Илм биринчи ўринда ўқиш орқали ҳосил бўлиши ҳаммамизга маълум. Жумладан, у зот: “طلب العلم فريضة على كل مسلم” яъни: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон зиммасида фарздир!”, дея марҳамат қилганлар (Ибн Можа ривояти). Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳ айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва хатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир. Дарҳақиқат, илмнинг мақому мартабаси юксакдир. Ахир илм аҳли пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Барча динлар ичида илк бор илмнинг ўрнига аҳамият берган ва илмга кенг йўл очган дин – Ислом динидир. Ислом – илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастурул амал бўлган Қуръон каримнинг илк...
Дуо – раҳмат эшиги, инсон учун энг кўп манфаат келтирадиган ва зарарни энг кўп даф қиладиган сабаблардан бири, ҳамда ибодатларнинг муҳридир. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда: “Улардан кейин келганлар: Эй Раббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан, дерлар” (Ҳашр сураси 10-оят). Аллоҳ азза ва жалла бу оятда мўминларни сифатлаб, улар ўзларини ва ўтган мўминларни ғойибдан дуо қилишларини айтмоқда. Бошқа ояти каримада: “Эй Раббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Раббимиз, дуони қабул этгин. Эй Раббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси 40-41-оятлар). Бу оятларда Иброҳим алайҳиссалом ўзини ва келажакда келадиган зурриётлари ва ота-оналари ҳамда мўминларни дуо қилиганликлари зикр қилиниб, бизларга кимларнинг ҳақига дуо қилиш кераклиги таълим берилмоқда. Муҳаммад сурасининг 19-оятида: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра”, деб марҳамат қилинади. Аллоҳ таъло бу оятда пайғамбар саллалоҳу алайҳи вассалам ва сизу-бизни барча мўминларнинг хақига дуо қилишга буюрмоқда. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши ўз биродари учун ғойибдан қилган дуоси ижобатдир. Унинг бошида турган муаккал фаришта ҳар доим дўстининг хақига яхшилик билан дуо қилганда “Омийн, сенга ҳам шунча бўлсин!” дейди (Имом Муслим ривоят қилган). Бировнинг орқасидан яхшилик тилаб қилинган дуо мақбул бўлади, чунки бу дуода риё, хўжакўрсин бўлмайди ва у ихлос ва муҳаббат ила тўлган бўлади. Ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам ўша биродарига сўраган тилаклари етишади. Албатта дуонинг энг тез ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир. Имом Нававий айтадилар: “Ўтган баъзи солиҳ инсонлар ўзлари учун дуо қилмоқчи бўлсалар, ўз биродарини шу дуо билан дуо қилашарди. Албатта у дуоси ижобат бўлади ва ўзига ҳам биродарига сўраган тилакларича берилади”. Дуонинг ижобат бўлмаслигини сабабларидан бири бошқа инсонларнинг ҳақларига дуо қилинмаслигидир. Билдириладиган тилаклар ҳам Аллоҳ кўрсатмаси асосида бўлиши керак, маъсият устида қилинган тилаклар ҳеч қачон ижобат бўлмайди. Азизлар, биз ҳам дуомизнинг ижобат бўлишини хоҳласак, кўпроқ мўминларнинг ҳақларига дуо қилишимиз керак бўлади. Тошкент ислом институти «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади 1 367
Диний маърифат азалдан жамиятимизда маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Бугунги глобаллашув даврида аҳоли, айниқса, ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавиятимизни юксалтириш, айни пайтда жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, халқимизни маърифатга бошлаган буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкентда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ўтказилган анжуманда сўзлаган маърузасида бу масалага устувор аҳамият қаратдилар. Ислом маданиятига, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослаштирилган Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада – Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусни барча катта мамнуният билан кутиб олди. – Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан бўлиб, инсонларни эзгуликка даъват этади, саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди, – дейди Ислом ҳуқуқи мактаби раҳбари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили Т.Эрбўтаев. – Буюк боболаримизнинг бой меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб этиш биз, диний уламолар, имом-хатиблар зиммасига улкан масъулият юклайди. Янги иш бошлаган мазкур Ислом ҳуқуқи мактабида вилоятимиздаги имом-хатиблар, ноибларга Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларимизнинг асарлари чуқур ўргатилади. Мактабда тингловчилар учун барча шароит яратилган. muslim.uz 813