Бугун, 30 октябрь куни “Энг маърифатли имом“ мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар бермоқда. Мусобақа доирасида иштирокчилар бир қанча шартлар бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра эса, биринчи ўринни Юнусобод туманида жойлашган “Кулол қўрғон“ жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни […]





