islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Қуръони карим – буюк тарбия ўчоғи

Қуръони каримни ёд олган ва унга амал қилган қори Аллоҳ наздида ҳам, жумлайи олам наздида ҳам энг юксак шарафга сазовор инсонлар саналади. Аммо ушбу китобни ёдлаш инсонга бир қатор масъулият ва вазифаларни юклайди. Бир киши Иброҳим Нахаийга: «Мен Қуръонни ҳар уч кунда хатм қиламан (тўлиқ ўқиб тугатаман)“, деди. Шунда Иброҳим Нахаий: “Кошки сен уни ҳар ойда тугатсанг […]

Тошкент ислом институти ректори “XXI аср таълим муҳитида ислом қадриятлари” мавзусида ўтказилган XI халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди

Жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари Уфа шаҳрида Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг 230 йиллик юбилейига бағишланган «XXI аср таълим соҳасида ислом қадриятлари» деб номланган XI Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.Анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда маърифий исломнинг ўрни (Ўзбекистон тажрибаси)» мавзусида маъруза билан иштирок этди.Россия мусулмонлари […]

Фасл ва васл мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 24 октябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратовнинг 4-курс талабаларига “Балоғат” фанидан “Фасл ва васл” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Ўқитувчи дарсга оид тақдимот слайдини интерактив доска орқали намойиш қилиб, янги мавзуни мисоллар орқали тушунтириб берди, сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Очиқ дарсда […]

“Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида «Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар» мавзуида дарс бўлиб ўтди

Доно халқимиз “Тарихсиз келажак бўлмайди” дейди. Ҳақиқатан ҳам мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли эрур. Чунки инсон ўз тарихини, ота-боболари эришган ютуқ-камчиликларини ўрганар экан ўзига зарур хулосаларни чиқаради, улар забт этган марраларданда юқори чўққиларни эгаллашга, уларнинг хатоларини қайта такрорламасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун тарихни ўрганиш, хусусан, ислом тарихини билишнинг аҳамияти катта. 2018 йил 25-октаябр куни Тошкент […]

ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИГА 29 ЙИЛ ТЎЛДИ

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлди. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига […]