Қорилар саййиди, шайх, имом Абу Муҳаммад Абул-Қосим ал-Қосим ибн Фирруҳ ибн Халаф ибн Аҳмад ар-Руъайний ал-Андалусий аш-Шотибий (538/1143) йили Андалусиянинг Шотиба шаҳрида таваллуд топган. Манбаларда унинг кўзлари ожиз ҳолда туғилгани зикр қилинади. Баъзи тадқиқотчилар унинг куняси бўлмиш Абул-Қосимни ўзининг Қосим деган исми дейдилар. Унинг машҳур куняси Абу Муҳаммаддир. Имом Заҳабий “Маърифат ал-қурро ал-кибор”,(Улуғ қориларни таниш) “Тазкират ал-ҳуффоз”,(Қорилар ҳотиралари) “ал-Ибар” (Ибратлар )китобларида, Ибн ал-Жазарий “Ғоят ан-ниҳоя”( ) китобида, Ибн Қози Шеҳба “Табақот” китобида Қосим унинг исми эканлигини тўғри дея эътироф этганлар. “Фирруҳ” номи Андалусия шевасидаги лотин тилидан олинган бўлиб, унинг маъноси араб тилида “ҳадид”, яъни темир маъносини беради. Руъайний Ямандаги Зий Руъайн қабиласига нисбат бўлиб, ушбу қабилага мансуб одамлар Миср ва бошқа шаҳарларга ҳам кўчиб борган эканлар. Имом Шотибийнинг асли ҳам ушбу қабилага мансуб ҳисобланади. Шотибий дейилишига сабаб эса олимнинг туғилган шаҳарига нисбат беришдир. Шотиба Андалус (ҳозирги Испания) шарқида қалъа билан ўралган катта шаҳар номи ҳисобланади. Шотибий Қуръони Карим қироати, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадислари ва тафсир илмида олим кишилардан бўлган. Агарда унинг олдида Имом Бухорий ва Имом Муслимларни “Саҳиҳ”лари ва Имом Моликни “ал-Муватто”лардан ҳадис ўқилса, китобга қарамасдан улардаги хатоларни ёддан айтарди ва китобларни грамматик жиҳатдан ҳаракатларидаги жузъий камчиликларни ҳам тўғрилаб қўярди. Чунки, Шотибий ўз замонасининг наҳв илми бўйича ҳам таниқли олимлардан бўлган. Имом Шотибий Қуръон илмларини имоми, Аллоҳнинг китобида насиҳатгўй, йўлбошчи, араб сўзларини тузилиши, луғатини билишда энг олди уламолардан, уни халқ орасида айтишларича ҳадис ёд олишликда нодир олим бўлган эди. Шайҳ Шотибий заковатли, барча илмлардан хабардор, шеърият назмида ҳам маҳоратли бўлган. Қироат илмида етук билимдон, валийлик, зоҳидликлари бениҳоя бўлган. Аллоҳга қилаётган ибодатларида ўзларини синиқ олиб турар. Қалби доимо Аллоҳ зикри билан уйғоқ, вақти-вақти билан кароматлар кўрсатиб турардилар. Бунга қўйидаги икки мисолни келтириб ўтамиз: Шотибий “Фозилийя” мадрасасида бомдод намозини ўқиб сўнгра дарс бериш учун шу ерда ўтирарди ва одатига кўра “Ким биринчи келган бўлса ўқисин” дерди. Бир куни “Ким иккинчи келган бўлса шу киши ўқисин” деди, шунда биринчи келган талаба ўйланиб қолди, чунки бундай ҳолатни шайхнинг ҳузурида умуман кўрмаган эди. Сўнгра талаба ўтган дарсда шайхга нисбатан қандай беодоблик қилдим экан деб ўйланиб турганди тўсатдан кечаси уйқусида жунуб бўлиб қолганлиги эсига тушиб қолди, сўнг югурганича мадрасанинг ёнидаги “ҳаммом”га бориб ғусл қилиб қайтиб шайхни ҳузурига келганида аввалгиси ҳали дарсини якунига етказмаган эди. Аввалгиси дарсини тугатгач Шайх, “энди биринчи бўлиб келган киши ўқисин” дейди. Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироъат имоми бўлса ҳам сизни тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ёки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмасликгини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади. Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси; – 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис истилоҳлари; – Ҳадис шарҳлари; – Араб тили. Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди. Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 885
Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса, ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг шаънини баён қилиб: “Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик[1]”– деб марҳамат қилган. Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ-ойдин кўрсатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилади. Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим, акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади. Қуръони каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишидан ман этилиб: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар[2]”– дейилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан, бир ҳадисда: Жундуб ибн Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: «Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл(тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб, вафoт этди. Аллoҳ: «Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим», дeди[3]». Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра, исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас, дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса, жангарилик ва ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жаҳон кўрмоқда. Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз, деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу Ислом динига мутлақо зиддир. 3-курс талабаси Ажинияз Жиемуратов [1] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Исро сураси, 70-оят. [2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Бақара сураси, 195-оят. [3] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987. 967
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2019-2020 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Ҳадис илми мактаби Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим берувчи таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2019-2020 ўқув йили бўйича 10 нафар талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис илми мактабига қабул 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Ҳужжатлар Ҳадис илми мактаби биносида қабул қилинади. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Ҳўжа Исмоил шаҳарчаси. Тел: (0366) 240-20-51 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2019 йилнинг 15 июнидан 15 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 Манзил: Мир Араб олий мадрасаси. Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи. Тел: (+99895) 604-45-97 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларига 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома. Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари 1. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; (0371) 227-42-37; 2. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371)...
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ҳафса бинту Умар Жаноб Расулуллоҳнинг саҳобаларидан бири Хунайс ибн Хузофанинг хотини эди. Хузофа Мадинада вафот этиб, Ҳафса тул қолганларидан кейин, Ҳазрати Умар ал-Хаттоб шундай дедилар: «Мен Усмон ибн Аффоннинг ҳузурига бориб, Ҳафсани унга (хотинликка) таклиф қилдим. У менга: «Бироз ўйлаб кўрайин», – деди”. Мен бир неча кеча кутдим кейин у менга учраб: «Шу кунларда уйлана олмайдиган кўринаман»,- деди. Кейин мен Абу Бакр ас-Сиддиқни учратиб, у кишига: «Агар истасангиз (қизим) Ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман»,- дедим. У киши менга лом-мим демадилар, мен Усмондан кўра у кишидан кўпроқ хафа бўлдим. Бир неча кеча кутдим. Сўнг қизим Ҳафсани Жаноб Расулуллоҳ ўзларига никоҳлаб олдилар. Кейинчалик Абу Бакр ас-Сиддиқ мени учратиб «Ҳафсани менга (хотинликка) таклиф қилганингда лол-мим демаганим учун мендан хафа бўлган бўлсанг керак», – дедилар. Мен : » Ҳа», -дедим. Абу Бакр ас-Сиддиқ : «Сен менга таклиф қилган нарса хусусида жавоб бермоғимга Жаноб Расулуллоҳнинг ўз суҳбатларида Ҳафса ҳақида гапириб ўтганларидан хабардор бўлганимгина монеълик қилган эди. Мен ул Зотнинг сирларини ошкор қила олмас эдим. Агар Жаноб Расулуллоҳ уни олмаганларида, мен олган бўлар эдим»,- дедилар. Зайнаб бинту Абу Салама ривоят қиладилар: «Умму Ҳабиба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ё Расулуллоҳ, биз сизни Абу Саламанинг «Дурдона» қизига уйланасиз, деб юрибмиз!» -деди. Жаноб Расулуллоҳ «Умму Саламага уйланмоғим мумкин бўлмаганидан кейин унинг қизига ҳам уйланмоғим мумкин эмас. Чунки унинг отаси менинг эмишган биродаримдур!» – дедилар. («Саҳиҳи Бухорий», «Инсоннинг ўз қизи ёки синглисини хайрият аҳлига (хотинликка) таклифи бобидан) Ҳадисда келган «Таъайяма» сўзи араблар истилоҳида «Эри ўлган аёлга ёки эридан боин талоқ бўлиб иддаси тугаган аёлга» ишлатилади. Эри вафот этган аёлга талоқ бўлгандан кўра кўпроқ ишлатилади. Ибн Баттол айтадиларки: «Арабларда барча эри йўқ аёлга ва аёли бўлмаган эркакка ишлатилади». «Машаъриқ» китобида бокирага ҳам ишлатилади, деб зиёда қилинган. Ҳафса бинту Умарнинг эрлари ғазотда жароҳатланиб, ғазотдан кейин вафот этди. Албатта, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга ҳижратдан 25 ой кейин уйланганлар. Баъзи ривоятда 30 яна бошқасида 20 деган қавллар ҳам бор. Ибн Абдул Бар «Албатта, бир киши жароҳатдан вафот этди ва у шаҳиддир» деди. Бу гап Ҳафсанинг эри Хунайс ҳақида эди. Ушбу ҳадисда Ҳафса онамизга совчилик масаласида турли хил қавллар бор. Айрим ривоятларда Усмон (р.а.)нинг ўзлари Ҳафса онамизга совчи юборганлари ҳам келган. Ҳирош ибн Робиъ ривоят қилган ҳадисда бундай келган ва буни Табарий “саҳиҳ” деган. «Албатта, Усмон Умарнинг қизига совчи юборди, Ҳафса уни рад қилди. Бу гап Расулуллоҳга етиб борди. Ҳазрат Умар Расулуллоҳнинг олдиларига боргач, Умарга айтдилар: «Эй Умар Усмондан яхши куёвга сени далолат қилайми? Усмон учун сендан кўра яхшироқ қайнота йўқ”. Умар айтди: «Ҳа, Аллоҳнинг набийси». Расулуллоҳ айтдилар: «Қизингга мен уйланаман ва Усмон менинг қизимга уйланган». Ҳофиз Зиё айтдилар: «Ҳадис иснодининг зарари йўқ, лекин саҳиҳда Умар розияллоҳу анҳу Ҳафсани Усмонга таклиф қилганларида, «Унга уйлана олмайдиган кўринаман», деб рад жавоб берган. Ибн Саъд саҳиҳ мурсалдан Робиънинг ҳадиси каби тахриж қилдилар. Икки ҳадиснинг ўртасини жамлашда шундай эҳтимол қилинадики, биринчисида Усмон р.а. Умар р.а.га совчи юборганларида Ҳафса уни рад қилдилар. Робиънинг ривоятида келгани каби рад қилишларининг сабаби эрларининг вафотига кўп бўлмаганлиги учун, деб эҳтимол қилинади. Ибн Саъд нинг ривоятларида воқеъ бўладики, Усмон р.а. «Мени аёлларга ҳожатим йўқ», дедилар. Вақидийдан Ибн...