islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Бир ҳадис шарҳи

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саъд ибн Муозга Бану Қурайза қабиласи устидан ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъдга одам юбордилар, у эшакка миниб келди. Масжидга яқин келганда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга: “Саййидингиз ҳурмати учун туринглар!“, дедилар. Саъдга: “Мана буларнинг устидан ҳукм чиқариш сенга топширилди!“-деб яҳудийларга ишора қилдилар. Саъд: “Уларнинг урушга яроқлиси қатл қилинсин, бола-чақаси эса асир олинсин!“-деб ҳукм қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолонинг ҳукми ҳам шундай эди“-дедилар. Аввало, ҳадисда зикр қилинган Бану Қурайза ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак: Бану Қурайза яҳудийлардан ташкил топган бўлиб, Мадинага яқин жойда жойлашган. Улар ўзлари ва Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам ўрталарида бир-бирлари билан урушмасликка, уларга қарши уруш очганларга ёрдам бермасликка аҳднома имзолагандилар. Аммо, Бану Қурайза ушбу аҳдни бузди ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳиёнат қилиб, бошқа жамоаларга ёрдам қўлини чўзди. Гарчи, улар мусулмонларга қарши бўлган томонга ёрдам берган бўлсаларда, Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи нусрат берди. Қарши тараф жамоалари ортга чекиниб, тарқаб кетдилар. Ўз навбатида, мусулмонлар ҳам диёрларига қайтдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам урушдан ҳоли бўлгач, силоҳларини ечиб, ювиниб турганларида, Жаброил алайҳиссаллом келдиб қолдилар ва:“Сиз силоҳингизни ечибсиз, аммо биз ҳали ечганимиз йўқ! Уларга (Бану Қурайзага) қарши отланинг!“ -дедилар. Шундан сўнг, қайта йўлга чиқдилар. Бану Қурайза ерига шом пайти етиб келинди. Уларнинг адади таҳминан уч мингта эди. Мусулмонлар қарши тарафни бир неча ўн кеча қамал қилдилар. Бу орада Аллоҳ таоло душман қалбига қўрқув солиб қўйди. Бу пайтда Аҳзоб уришида ўқ еб жароҳатланган Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Мадинадаги масжидда (бир ривоятда: Масжиди Набавийда) чодир ичида даволанаётган эдилар. У кишига қавм устидан ҳукм чиқариш талаб қилинди. Саъд розияллоҳуни анҳу эшакка миндириб, ўнг ва чап тарафларига икки киши суянч бўлиб олиб келдилар. Масжидга яқин қолганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Саййидингиз учун туринглар! Уни тушириб қўйинг ва икром қилинг!“-дедилар ва Саъдга: “Албатта, мана булар ҳукмимиз остидадирлар!“-деган маънода юзланиб қўйдилар. Саъд: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен булардан Исломга қарши қурол кўтара оладиган кишиларни қатл қилишга, болалари ва зурриётларини асир қилишга ва моллари ҳамда диёрларини ўлжа қилиб олишга ҳукм қилдим“-деди. Шу пайт Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлди. Унда Саъд айтган ҳукм бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло уларга Жаброил тилида етти қават осмондан ҳукм қилди“-дедилар. Қатл қилинганлар сони 600тага етди. Бу ҳадис борасида уламолар бир қанча фойдалар олишни айтиб ўтганлар: 1) Келувчини ҳурматлаб ўриндан туриш; Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига мавлолари Зайд ибн Ҳориса, амакиваччалари Жаъфар, қизлари Фотима розияллоҳу анҳум кириб келганларида, У зот ўрниларидан турганлар. 2) Қийин масалаларда ҳукм чиқариш учун ҳакам тайинлаш шаръий иш экани; 3) Ҳакамликка фазилатли кишини тайинлаш; 4) Аҳдни бузган ва келишувга ҳиёнат қилганга уруш очишнинг жоизлиги; 5) Саҳоба Саъд ибн Муоз буюк иш қилгани ва бир қанча фазилатлари зоҳир бўлгани юқоридаги ҳадисдан маълум бўлади. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ ва офият берсин ва олаётган илмларимизни манфаатли қилсин! 303-гуруҳ талабаси Юсупова Феруза 955

Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди

ХII асрда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий 1105 йилда Сайрамда, Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган. Унинг вафот этган вақти кўпгина қўлёзма манбаларда 1167 йил деб ёзилган. Аҳмад ёшлигида онасидан, сўнг отасидан ажралади. Яссавий тарбияси билан опаси Гавҳар Шаҳноз машғул бўлади. Яссавий опаси билан Яссига кўчиб боргач, 1-устози Арслон боб билан учрашади ва ундан таҳсил олади («Етти ёшда Арслон бобом излаб топдим…»). Аҳмад дастлабки таълимотини Яссида машҳур олим Шаҳобиддин Исфижобийдан олади. Сўнгра бобоси Арслонбоб кўрсатмаси билан Бухорога бориб Юсуф Ҳамадонийдан таълим олади. Аҳмад Яссавийнинг ўзи устоз Юсуф Ҳамадонийнинг ҳузурига 23 ёшда борганини ва унинг тарбиясига ноил бўлганлигини эътироф этади.Бухорода у араб тили билан бир қаторда форс тилини ҳам чуқур ўрганади. Форсийда яратилган тасаввуфий адабиёт билан танишади. Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Абдуллоҳ Барқий, Хожа Ҳасан Андоқийлар билан ҳамсуҳбат ва ҳаммаслак бўлиб, Юсуф Ҳамадоний муридлари қаторидан ўрин олади. Алишер Навоий Яссавий тўғрисида «Мақомоти олий ва машҳур, каромоти матаволий ва номаҳсур эрмиш. Мурид ва ашоб ғоятсиз ва шоҳу гадо анинг иродат ва ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш», — дейди. Бу фикр Яссавийнинг Яссига қайтиб келиб, янги бир тариқатга асос солган муршид сифатида шуҳрат топган даврларига тегишлидир. Яссавий туркий халқларни исломга янада кенгроқ жалб қилиш ва тасаввуф ғояларини омма кўнглига чуқур сингдириш мақсадида шеъриятдан ҳам фойдаланган. Абдурауф Фитратнинг таъкидлашича, Яссавийнинг «адабиётда тутган йўли содда халқ шоирларимизнинг тутғон йўлидир… Унинг ҳикматлари вазнда, қофияда, услубда халқ адабиёти аталган шеърлар билан баробар» Яссавий нуқтаи назарида ҳикмат — «илми ладуний», яъни илми ғайбу ҳақойиқ ва илоҳий сирларни кашф айлаш мазмунига ҳам эга. Яссавийнинг ўзи «Девони ҳикмат» номи билан бирон бир китоб яратмаган. Ушбу нодир асар унинг мурид ва издошлари томонидан тартиб берилган. Лекин бу нарса ҳикмат мажмуасининг Яссавийга алоқаси йўқ, деган даъвони илгари суришга асос бермайди. Сўфи Оллоёр Яссавий ҳақида фикр билдириб, яна шундайдеган: Шариатда эди ул офтобе Қолибдур бизга ул эрдин китобе.  «Девони ҳикмат»да илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган. «Девони ҳикмат»даги барча шеърлар ҳам Яссавийга мансуб эмас. Унга Яссавий издошларининг ижод намуналари ҳам киритилган. Бу эса, табиийки, ҳикматлар тили ва услубида маълум ўзгаришлар ҳосил қилган. Лекин Яссавийнинг ўнлаб издошларидан ҳеч бири устозлари бошлаган ғоявий, ахлоқий, маънавий-маърифий ва мафкуравий йўналишни ўзгартирмаган. Буни Яссавий ҳаёти, тариқати ва ижодиётидан баҳс юритилган ўнлаб қадимий манбалар, айниқса, Султон Аҳмад Ҳазинийнинг «Жавоҳир ул-аброр мин амвожил биҳор» асари ҳам тўла тасдиқлайди. Яссавийнинг фақат ижодиёти эмас, қанча умр кўриб, қачон вафот этганлиги ҳам баҳсли. У ҳикматларидан бирида «Юз йигирма бешга кирдим, билолмадим», дейдики, бу сўзлар тарихий ҳақиқатдан кўра, маноқибий мазмунга эга. Бундан ташқари, 125 йиллик узоқ бир умрнинг ярмидан кўпини «ер ости»да ўтказиш ақл бовар этмас ҳодисадир. Ривоятларга кўра, Яссавий 63 ёшга етгач, ер остида ҳужра ясатиб, “чилла”га кирган, («Олтмиш учда ер остига кирдим мано», дейди Яссавий)  қолган умрини тоат-ибодат қилиб, қимматли ҳикматлар ёзиб, риёзатлар чекиб, ер остида ўтказган. Лекин кўпчилик тадқиқотчилар унинг вафот тарихини 1166—67 йил деб қайд этишган. Узоқ вақт мобайнида Яссавий ҳаёти ва ижодиётини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга имкон берилмади. Асарларини нашр қилишга йўл қўйилмади. Ўтган асрнинг 70-йилларида Яссавийнинг миллий маданият, тил ва адабиёт тарихидаги...

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги ширкка сабаб бўлиб қолаётган қуриган дарахт жойидан олинди

Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланди. «Xabar.uz» хабарига кўра, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейга тақдим қилинди. Azon.uz манбаси хабарига кўра, зиёратчиларнинг ширк амаллар қилишларига сабабчи бўлиб қолаётган ушбу эски дарахт 9 июнь куни номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган. Зиёратгоҳ мажмуаси раҳбари Абдулғофур домланинг маълум қилишича, дарахт ростдан ҳам кеча номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган, лекин дарахтнинг қолган қисми аввал турган жойдан олиниб, мажмуа қошидаги музей ихтиёрига топширилган. Манба: kun.uz 955

Бир ҳадис шарҳи

   Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асарларида, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маноқиблари (фазилатлари)” бобида 3367-ҳадис қуйидагича зикр қилинган.     Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёр қилинадиган икки ишнинг орасида, модомики, унда гуноҳ бўлмаса,  энг енгилини танлардилар. Агар гуноҳ бўладиган бўлса, инсонларнинг ундан энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг нафслари учун ҳеч кимдан интиқом олмаганлар. Магар Аллоҳ таолонинг муҳаррамотлари хорланса (бузилса), Аллоҳ учун шунинг сабабидан ўч олардилар”.     Оламларга раҳмат ҳисобланмиш Набийимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яна бир фазилатлари борасида суюкли аёллари Оиша розияллоҳу анҳонинг тилларидан ривоят қилинди.      Олдинги умматлардан фарқли ўлароқ, енгиллик ва осонлаштириш ислом шариатининг асосидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳ таоло сизга осонликни ирода қилади, қийинчиликни эмас”, дейди. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари гуноҳ бўлмайлиган барча ишларда енгилини осонини ихтиёр қилар ва умматларини шу томон йўналтирар эдилар. Яна бир ҳадисда: “осонлаштиринглар қийинлаштирманглар”, деб марҳамат қилганлар. Шу билан биргаликда Набий алайҳиссалам  умматнинг энг тақвода пешқадами, зоҳиди эдилар. “Модомики гуноҳ бўлмаса” дейилганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил иш ҳисоблаб, ҳеч қачон гуноҳга яқинлашмаганлари назарда тутилган.       Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни буюк хулқ узра яратди. Бу борасида Қуръони каримда қуйидагича  зикр қилинган. “Ва, албатта, сиз буюк хулқдасиз”. (Қалам сураси, 4-оят). Яна бир ояти каримада: “Агар қўпол қалби қаттиқ бўлганингизда, атрофингиздан тарқаб кетишарди” (Оли Имрон сураси, 159-оят). Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини Аллоҳ таоло   қанчадан қанча қабилаларни, бой-у камбағални исломга киришига сабаб қилди.     Мулла Али Қори: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишидан ўч олмас эдилар” жумласини бировга ғазаб қилмас эдилар, дея шарҳлаганлар.     Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Аллоҳга қасамки, бирор марта менга “уфф” демадилар. Қилган ишларимга “нимага қилдинг” ва қилмаганларимга эса нимага қилмадинг”, демадилар”.       Имом Нававий: “Бу ҳадисда ҳар бир раҳбар учун ибрат бордир. Ўзининг нафси учун ўч олмаслик ва Аллоҳ таолонинг ҳақи борасидаги нарсаларда бепарволик қилмаслик”.      Лекин шундай юмшоқ қалб соҳиби бўлишларига қарамасдан, Аллоҳнинг буйруқлари тескари ҳаракат қиладиганлардан қаттиқ ғазабланар эдилар. Бунга ғийбат, мунофиқлик борасидаги ҳадислар ёрқин мисолдир. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Бирор нарсага қийинчилик билан етиш йўлларини тарк қилиш, енгилига қаноат қилиш; Зарур бўлмаган нарсаларни инсонлардан қаттиқ талаб қилмаслик; Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бошқасида кечиримли бўлиш; Амри маъруф ва наҳий мункарнинг мандублиги; Раҳбар, қози ўзининг манфаати учун бўлган ҳукмни қодир бўлса ҳам тарк қилиши; Аллоҳ таоло барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлувчилардан қилсин. 3-курс талабаси Асила Жамилова 1 139

Бир ҳадис шарҳи…(Аллоҳ яхши кўрган саҳоба)

Ҳижрий иккинчи йилнинг Рамазон ойи… Саҳрода 313 саҳоба Шомдан келаётган Қурайш карвонига кўз тикмоқда… Минглаб туяларни етаклаб келаётган Абу Суфён бошлиқ йирик карвон… Шу пайтда саҳобаларнинг қалбига саросима солган хабар янгради: «Абу Суфён карвон йўлини ўзгартирди, мусулмонлардан карвонни сақлаш учун қурол-аслаҳалар билан тайёргарлик кўрган экан». Хаёлларда бир ўй айланишни бошлади: «Биз жангга тайёр эмасмиз». Улуғ саҳоба билан боғлиқ унутилмас воқеа шундай бошланган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Мен Миқдод ибн Асвад туфайли бир «машҳад»нинг гувоҳи бўлдим (яъни, Бадр жанги назарда тутилади). Шу машҳадда иштирок қилганимга бериладиган савоб мен учун ҳар қандай дунёвий мукофотдан маҳбуброқдир. Миқдод ибн Асвад Пайғамбар алайҳиссаломнинг қошларига келганда, у зот мусулмонларни мушрикларга қарши жангга даъват қилиб турган эдилар, Миқдод бундай деди: «Биз сизга мусоийларнинг Мусо алайҳиссаломга «Эй Мусо, ўзинг Раббинг билан бориб кофирларга қарши жанг қилавер!» деган гапларини айтмаймиз, балки биз ўнг томонингизда ҳам, чап томонингизда ҳам, ортингизда ҳам, олдингизда ҳам туриб жанг қиламиз». «Шунда мен Расулуллоҳнинг юзлари ёришиб кетганини кўрдим»,— дейди Миқдод. Чунки, унинг гапи Расулуллоҳни беҳад хурсанд қилган эди».  Ушбу ҳадис Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бадр жанги куни айтган сўзи ҳақида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларга қарши жангга чорлаб ваъз қилаётган эдилар. Шунда Миқдод розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга енгил бўлсин деб: «Мусо алайҳиссаломнинг қавми айтганидек «Сен ўзинг Раббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар», деб айтмаймиз. Асло! Қавмингиз бундай ҳеч қачон тарқалиб кетмайди. Балки олдингизда туриб душманингиз билан курашади, динингизни, Раббингизнинг шариатини ҳимоя қилади», дедилар. Қалби иймон билан тўлган кишининг ушбу сўзларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беҳад қувондилар. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг эҳтиромга лойиқ мавқейи бор эдики, Абдуллоҳ ибн Масъуд  розияллоҳу анҳу у киши айтган гапни айтишни орзу қилганлар. Бошқа нарсанинг эвазига бериладиган амалларнинг ўрни бу каби ҳолатга тенг кела олмаслигига қасам ичдилар. Зеро, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг мамнуниятлари ва Миқдод розияллоҳу анҳуга бўлган ҳурматларини кўрган эдилар. Шу сабабдан ҳам бу манзарани улуғ санаб, шундай деган эдилар. («Манҳал ҳадис», 3/528) Ибн Мардивайҳдан қилинган ривоятда воқеалар кетма-кетлиги қуйидагича бўлган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр юришига чиқаётганларида мусулмонлар билан маслаҳатлашдилар. Умар розияллоҳу анҳу билан кенгашганларидан сўнг бошқалардан ҳам фикр сўрадилар. Ансорлардан бири шундай деди: «Ансорлар жамоаси, Расулуллоҳ сизларни хоҳлаяптилар. Зеро, биз Бани Исроил Мусо алайҳиссаломга айтгандек демаймиз. Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, агар сиз чангу тўзонлар ичида юрсангиз ҳам биз сизга эргашардик». («Умдатул қори», 17/107) Имом Насоий бу ривоятга қўшимча ҳам қилганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш қавми Бадр жангини қасд қилгани ва Абу Суфён ўзи билан бирга бўлганлар билан қутулиб қолгани ҳақида хабар етиб келди. Шунда У зот одамлар билан маслаҳатлашдилар. Абу Бакр  розияллоҳу анҳу туриб, яхши гапирди. Умар розияллоҳу анҳу ҳам шундай туриб, фикрини айтди. Сўнгра Миқдод розияллоҳу анҳу туриб, «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар сиз бизни чанг тўзонли ерга бошласангиз ҳам биз сиз билан бирга жанг қиламиз», деди. «Менга маслаҳат беринглар», дедилар. Миқдод розияллоҳу анҳу ансорлар назарда тутилганини билди. Ансорлар у зотга мувофиқ келмай қолишидан қўрқаётган эди. Чунки улар олдин фақат у зотни ўлдиришга қасд қилганларга қарши ёрдам беришга байъат беришган, балки у зот...
1 1 220 1 221 1 222 1 223 1 224 1 551