islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги муножотларнинг баёни

Сўз мулкининг султони, ғазалнавис олим Алишер Навоий хазратларини биз назмга моҳирликлари билан таниймиз. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай мавзуни гўзал ташбеҳлар, истиора-ю, киноялар билан ёритишни ҳар қандай сўз устаси ҳам уддасидан чиқа олмайди. Буни исботи ўлароқ, хазратнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги муножотларни қисқача баён қиламиз. “Муножот” (مناجاة) сўзи араб тилидан олинган, ўзаги эса   ناجى  бўлиб, “секингина ошкор қилмоқ”, “юракдан суҳбат қурмоқ”, “ҳеч кимга билдирмай алоқада бўлиб турмоқ” маъноларини билдиради. Муножот- مناجاة  сўзи эса, “махфий суҳбат” маъносини билдиради. Истилоҳда Аллоҳга арзи ҳол қилиб, нажот, мадад сўрашдир. Шунга кўра Навоийнинг ҳар бир муножотларининг сўнггида арзи ҳол қилиб, нажот, ёрдам сўраш бор. Биринчи муножотда шоир Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотий сифатларини, гўзал ташбеҳлар билан ўхшатганларини кўрамиз. Ей Сангга мабдаъда абаддек азал, Зоти қадиминг абадий ламъ язал. Не бўлуб аввалда бидоят Санга, Не келиб охирда ниҳоят Санга. Аввал Ўзунг, охиру мобайн Ўзунг, Борчаға Холиқ, бориға айн Ўзунг. Махлуқотларнинг ҳодис- йўқдан бор қилинганини баёни: Не сочибон кун юзи барги суман, Не кечанинг турраси мушки Хўтан Не очибон кўкда шафақ лолалар, Не ёғиб анжумдин анга жолалар. Не еру не ер юзида бир киши, Не кўку не ғайри ситам ер иши. Бирлик эдию ададе йўқ эди. Бирдан ўзга аҳаде йўқ эди. Аллоҳ таоло инсонни гўзал суратда, илмли қилиб яратгани ҳақида шундай дейдилар: Ганжинг аро нақд фаровон эди, Лек боридин ғараз инсон эди. Турфа камолингға доғи комил ул, Сирри ниҳонингға доғи ҳомил ул. “Каррамано” келди маноқиб анга, “Аҳсани тақвийм” муносиб анга. Маърифатинг ким қила олмай сифат, Қилдинг ани орифи ул- маърифат. Илмиға ҳар зотни хайл айладинг, Зотиға оламни туфайл айладинг. Ҳар бир муножотнинг сўнггида эса, хазрат Навоий Аллоҳ таолога ниятларини сўраб дуо қилиб ёлворадилар: Айла Навоийни бурун одамий, Ким бўла олғай бу ҳарам маҳрами. Ончаки розингға амин қил ани, Ҳарне қилурсен яна сен бил ани. Иккинчи муножотда оламнинг яратилиши ҳақида сўз кетади: Мунчаки афлок сабуксанг эрур, Ё кураи хок куҳанланг эрур. Сендин алар жунбишу ороми ҳам, Ўйлаки, ижоди ҳам, эъдоми ҳам. Гунбади мино била тоқи сипеҳр, Ким анга шамъ анжум эрур, шамса- меҳр. Давомида, қиёмат соати келганда оламнинг остин-устун бўлиб кетиши шундай ўхшатилган: Ер тутубон авжу фалак таҳ тушуб, Гаҳ бу чиқиб юқори, ул гаҳ тушуб. Ўт қилибон баҳрда ғаввослиқ, Тоғ этибон чарх узра раққослиқ. Чарх мисосида булутдек ғирев, Девзада ўйлаки кўрганда дев. Тоғу фалакларда тароқо-тароқ, Борча тароқида аён алфироқ. Биргина Холиқ зот боқий қолиб, махлуқларнинг барчаси фано бўлиши ҳақида: Тенгри қолиб боқию дайёр йўқ, Ёр муаббад бўлуб ағёр йўқ. Арзу фалак йўқидину боридин, Борчанинг ихфосию изҳоридн. Иккинчи муножотнинг сўнггида, Навоий охират диёрига кетар чоғида Аллоҳдан иймонини ҳамроҳ қилишини сўраб илтижо қиладилар: Ё Раб, агар етсамўшул кунга жазм, Ёки бурун айласам ул ёнға азм. Ул нафас иймон манга ҳамроҳ қил, Кўнглум аро маҳви сиваллоҳ қил. Раҳмати омингни нисор эт манга, Лутфи амийминг манга ёр эт манга. Учинчи муножотда ҳам олам йўқдан бор қилинганини баёни давом этади. Қатрағача қулзуми заххордин, Заррағача шамсаи заркордин. Они мунга, муни анга банд этиб, Бир-бирига борчани пайванд этиб. Воситалар бўлди аён тў-батў, Бир-бирига боғланибон мў-бамў. То тикилиб ушбу бийик боргоҳ, Бўлди муҳайё бу улуғ коргоҳ. Ҳисоб-китоб кунида инсонларнинг ҳоли оғир кечади. Ҳамма ўзи ҳақида қайғуриб бошдан...

Институтимиз ректори Президент И.Каримовнинг диний қадриятларни тиклаш йўлидаги амаллари ҳақида сўзлаб берди

Ислом Каримов фонди Имом ал-Бухорий номидаги Ислом институти ректори Уйғун Ғофуровнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг диний қадриятларни тиклаш йўлидаги солиҳ амаллари ҳақидаги фикрларини чоп этди. «1990 йил июнь ойида ҳаж сафарига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида Президент фармони эълон қилинди. 1991 йил апрель ва июнь ойларида рамазон ва қурбон хайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида иккита фармон эълон қилинди. Мана шу уччала фармон ҳали Совет Иттифоқи мавжудлигида амалга оширилган, Ислом Каримовнинг шахсий ташаббуслари билан қилинган диний соҳадаги жуда катта сиёсат дейишимиз мумкин», — дейди Уйғун Ғофуров.   Манба: www.daryo.uz 783

Нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – гуноҳ!

Сўнгги вақтларда Интернет тармоқларида айрим нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – “имом ундай бўлди”, “масжид бундай бўлди” дейиш ҳолатлари учраётгани ижобий ҳодиса эмас. Аввалроқ “Деновда ҳамшаҳрига марихуана берган масжид ноиби қўлга олинди”, “Уйи томсиз қолган имомга ёрдам берайлик”, “Даҳшатли алангадан мўъжиза туфайли омон қолган имом зудлик билан операция қилиниши зарур” каби мақолалар эълон қилинган эди. Булардан мақсад нима? Шундай нохолис йўл орқали омманинг эътиборини жалб қилиш ё нашр рейтингини оширишми? Ўтган куни эса “Қўқонда имом ёрдамчиси гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди” сарлавҳали хабарда косибчилик билан шуғулланиб, шу билан бирга, Қўқон шаҳридаги масжидлардан бирида имомга ёрдамчилик қилиб келган бир шахс гиёҳванд моддалар билан қўлга тушиб, жазо тайинлангани ҳақидаги хабар эълон қилинди. Шу ўринда бир мулоҳаза, асосий касби косибчилик бўлган инсоннинг имомга ёрдамчилик қилганини (“ёрдамчи” деган штат йўқ) сарлавҳага олиб чиқишдан мақсад нима? Нега сарлавҳа «Косиб гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди» шаклида эмас?.. Боз устига мазкур шахс ўтган йили ишдан бўшаб кетганига нима дейсиз?.. Жиноят қилган одамнинг динга муносабати, масжидга алоқаси олдинги планга олиб чиқилмаслиги лозим. Бу одам жиноят қилган экан, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида диний идора, масжид ё имом умуман, ислом шиорларини ёмонотлиқ қилишга уриниш дуруст эмас, балки гуноҳдир. Интернетдаги бетизгин эркинлик сабабли баъзилар ҳурмат-эҳтиром каби инсоний туйғуларга, қонун-қоида каби меъёрларга риоя қилмаётгани ҳам кўзга ташланмоқда.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (Қоф сураси, 18-оят). Ушбу ояти каримадан журналистларнинг ҳам айтганлари ва ёзганларини муаккал фаришталар ёзиб бориши, вақти етиб дафтар кўтарилганда бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлиши аён бўлмоқда. Шундай экан, ёзган материалларимизни одамларни ҳайратга соладиган қилиш учун Ислом шиорларига боғлашдан сақланайлик! Ҳаммани лол қолдирадиган материал ёзаман, дея арзон шуҳратга учиб, Ислом шиорларига зарар етказиш – журналистика этикасига ҳам, миллатимиз ахлоқига ҳам, динимиз таълимотига ҳам мутлақо тўғри келмайди. Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, аждодларимиз ибрати, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик. Зотан, қалам аҳлларининг шарафли касбида қўлга киритадиган ютуқларини таъмин этувчи муҳим омил ҳам шу эмасми, ўзи! Умуман олганда, ўша жиноятчининг асл касби қолиб, имомга ёрдамчи эканининг сарлавҳага чиқарилишининг ҳам ўзига яраша сабаблари бор: диндор одам жиноятчи бўлмайди; диндор одам оғуфурушлик билан шуғулланмайди; диндор одамнинг бу каби қабиҳлик билан шуғулланиши бошқаларникидан икки чандон даҳшатли ҳодиса саналади; косиб – ҳунарманд, имомлик эса пешволик… Мақолага сарлавҳа қўйилганда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилган. Бироқ ўқувчини қизиқтириш, жиноятнинг кўламини бўрттириб кўрсатиш учун қўлга тушган жиноятчиларнинг намоз-ниёзи борини динга боғлайвериш одамларда дин ва диндорларга нисбатан салбий фикрни шакллантиришга, улардан ҳадиксирашга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Ана шундан эҳтиёт бўлган маъқул, азизлар. Манба: ЎМИ Матбуот хизмати 810

Усмонхон АЛИМОВ: “Жаҳолатга қарши жаҳолат билан ёндашишлик оқибати ёмон бўлишини барчамиз биламиз” (видео)

Вашингтондаги АҚШ тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзлади.  Кеча муфтий ҳазиратларини ифторга таклиф қилган АҚШ тинчлик институтида бугун Ўзбекистон делегацияси билан давра суҳбати кечди. Муфтий ўз нутқида эътиборни диний эркинликни таъминлаш борасида қилинаётган ислоҳотларга қаратди. “Жаҳолатга жаҳолат эмас, маърифат билан жавоб беришимиз керак”, деган гапи жуда илиқ қарши олинди. Уни тинглаган экспертлар, таҳлилчи ва фаоллар Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, ошкоралик ва адолат учун шароитни яхшилаб, эътиқод билан боғлиқ савол ва танқидларга бефарқ бўлмасликка чақирди. Ўзбекистон расмийлари таъкидладики, мамлакат бугунги йўлидан орқага қайтмайди. Муфтий билан келган депутат Акмал Саидовнинг “Америка овози”га айтишича, Ўзбекистон “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторида бўлишни ва бундай рўйхатларга қайта тушишни асло истамайди. Республика яқингача АҚШнинг мана шундай тамғаси остидаги мамлакат эди. Манба: Uza.uz  796

Ойлар султони – Рамазон

Мана юртимизга ҳам муборак Рамазон шариф кириб келди. Аллоҳ таолонинг марҳаматини қарангки, бу йилги Рамазон ойи бошқа йилдаги Рамазон ойларга қараганда файзли ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мана шундай Рамазон кечаларининг бирида ифторлик қилиш учун чақирилган жойга борар эканман, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб, шундай муборак Рамазон ойида рўзадорларга ифторлик қилиб беришни ният қилган киши ким экан ўзи, деган савол менинг хаёлимни қамраб олди. Сабаби, Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисида: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга рўзадорнинг ажрича ажр берилади, лекин рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди» – деб бобомиз Имом Термизий ҳазратларининг  ривоят қилган ҳадислари кўз ўнгимда гавдалана бошлади. Мен рўза тўғрисида ўқиган китобда мана шу ҳадисни шарҳлаб уламоларимиз рўзадорга ифторлик қилиб берган инсонга Аллоҳ таоло рўза тутган инсоннинг савобидан бошқа савоб берилишини зикр қилиб ўтишган эди. Мен мана шундай савобга эга бўладиган инсоннинг уйига ифторлик қилиш учун боряпман, деган хаёл билан чақирилган жойга келганимни ҳам сезмай қолибман. Ҳовли ташқарисида ифторликнинг савобини умид қилиб, ёшлари ҳам анча жойга бориб қолган отахон бизларни чиройли муомала билан очиқ чеҳрада кутиб олди ва уйига олиб кирди. Ичкарига кирар эканман Аллоҳнинг мана шундай кунларга етказганига шукрлар айтдим. Ифторлик дастурхонига ўтирар эканман Аллоҳ таолонинг биз инсонларга берган неъматларига ич-ичимдан шукрлар айтар эдим. Мана ҳамма оғзини очадиган пайт ҳам яқинлашиб қолди. Шу пайт бирданига бизлар ўтирган жойга узоқдан савлат, виқор, шаҳдам қадамлар билан бошига дўппи кийган, устида оқ куйлак, эгнига чакмон кийиб олган, устидаги кийимлари ўзига ярашган бир инсон кириб келар эди. Мен ҳаёлимда бу инсон шу маҳалланинг имоми бўлса керак, деб уйладим. Имом домла ичкарига кирар экан ҳаммага: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу» деб салом бериб, уй эгаси кўрсатган жойга бориб ўтирди. «Ифторликка ҳали вақт бор экана» – деб қолди уй эгаси. Ва ҳамма келган инсонлар имом домладан рўзанинг фазилатлари ҳақида ва кимларга рўза тутиш фарз эканлиги туғрисида мавъиза килиб беришини сўради.   Имом домла ҳам келганларнинг илтимосларини инобатга олган ҳолда ва оғиз очиш учун вақт бор эканлигидан фойдаланиб, рўзанинг фарз бўлиши ҳақида нозил бўлган ояти карима билан мавъизасини бошлади: «Аллоҳ таоло Қурони каримнинг Бақара сураси 183-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз». Демак, бу ояти каримадан кўрсак буладики, Аллоҳ таоло ўзининг суюкли мўмин бандаларига Рамазон рўзасини тутмоқликни фарз қилди. Рамазон ойида кимки рўза тутадиган бўлса, ўзига тақво деб аталган улуғ бир фазилатни касб қилишини ҳам зикр қилиб ўтди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда ҳам: «Одам боласининг ҳамма амалининг (савоби) ўзи учундир. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидиданда яҳшироқдир», деди» дейилган. (Имом Бухорий ривоят қилган). Демак, инсоннинг рўза тутишдан бошқа қилган ҳамма амали ўзи учун бўлади. Фақатгина рўза Аллоҳ учун бўлади. Рўза тутишдан бошқа барча амалларда у ҳоҳласа, ҳоҳламаса ҳам ҳўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқимоқчи бўлган одам, намозга таҳорат қилганида, намоз ўқишлик учун жой ҳозирлаганда, намоз ўқиб бўлганидан сўнг инсонлар хаёлида бу...
1 1 246 1 247 1 248 1 249 1 250 1 551