islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Жамоат” ким биласизми?

Ақидавий мавзуда ёзилган асарларда жамоатни лозим тутиш ҳақида муҳим кўрсатмаларга учраймиз. Масалан, бир ҳадисда “катта жамоатни лозим тутинг” – деган мазмунда буйруқ бор. Яна бир ҳадисда эса, “жамоатдан ажраган жаҳаннамга ажрабди” – деган мазмунда хабар бор. Шу “жамоат” атамасини қандай тушунамиз? Луғат нуқтаи назаридан келиб чиқиб кўпчиликни ташкил этувчи тарафми ёки бошқа истилоҳий маъноси борми? Масалан, шундай жойлар борки аҳолисининг аксарияти аҳли бидъатлар. У ердагилар ҳаққа тобе бўлиш учун аксарни ташкил этувчи бидъатчиларга эргашадими? Ёки ёлғиз ўзи қолса ҳам ҳақ деб билган эътиқодида собит турадими? Агар кўпчиликка эргашмаса хато қилган бўлмайдими? Баъзи илм аҳлларини кўрамиз: айрим эътиқодлари туфайли кўпчилик тарафдан яккалаб қўйилган бўлишади. Улар ҳақми ё кўпчилик ҳақми? Келинг, шу масалага ойдинлик киритамиз: Имом Абу Шома раҳимаҳуллоҳ “ал-Ҳаводис вал-бидаъ” номли асарида жамоатни лозим тутиш ҳақидаги буйруққа муносабат билдирар экан, жумладан шундай дейди: فالمراد به لزوم الحق و اتباعه و إن كان المتمسك به قليلا و المخالف له كثيرالأن الحق هو الذى كانت عليه الجماعة الاولى من عهد النبى صلى الله عليه و سلم و اصحابه و لا نظر الى كثرة اهل البدع “Жамоатни лозим тутмак”дан мурод  бу – ҳақни лозим тутиш ва унга эргашишдир! Гарчи ҳақни маҳкам тутган тараф озчиликни, унга мухолифлар эса кўпчиликни ташкил этса ҳам. Чунки ҳақ йўл деб аслида аввалги жамоат – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар давридаги дастлабки жамоатнинг йўли назарда тутилади. Кейинги даврларда пайдо бўлган бидъатчиларнинг кўплигига эътибор берилмайди. (Ал-боис ъала инкор ил-бидаъ вал-ҳаводис. 91 – Б). Тобеинлардан Амр ибн Маймун ал-Авдий айтади. Мен Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга Яман шаҳрида талаба бўлдим. Унинг умри поёнига етиб, Шомда тупроққа топширгунимизча хузуридан жилмаганман. Кейин ўша даврнинг энг фақиҳи Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга шогирд бўлдим. У киши кўпинча таъкидлаб айтар эди: “Ўзингизга жамоатни лозим тутинг. Чунки Аллоҳнинг Яди жамоат узрадир!”. (Аллоҳнинг ризолиги жамоат тарафда). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шу гапни кўп такрорлар эдилар. Бир куни у кишининг шундай деганини эшитиб қолдим: “Яқинда бошингизга намозни вақтидан кечиктириб юборадиган бошлиқлар келади. Ўшанда намозни ёлғиз ўзларинг бўлса ҳам вақтида ўқинглар. Чунки намозни вақтида ўқиш фарздир. Улар билан ҳам ўқийверинглар, униси нафл бўлади”. Бу гапдан таажжубланиб савол бердим: – Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобалари, сизларни тушунмай қолдимку? У киши: – Нимасини тушунмадинг? – деди. – Жамоат этагини тутишга чақирардингиз, яккаланиб олишдан қайтарардингиз. Энди эса, ёлғиз намоз ўқисанг фарзни адо қиласан, жамоат билан ўқиганинг нафл бўлади, деяпсиз… – Эй Амр ибн Маймун, мен сени шу қишлоқнинг энг фақиҳи, деб билардим. Жамоат нималигини билмайсанми? – Йўқ. Тушунтириб беринг. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: – Жамоат бу – ёлғиз бўлсада ҳақ тарафда тура олган кишидир!– деди. Яна бир ривоятда бундай келган: Сонимга бир урдида, кейин: Ҳолингга вой бўлсин! Одамлар ёппасига жамоатдан ажраб кетишди. Жамоат Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида турганлардир! (Рисолатул мустаршидин 129- Б). Абу Нуайм ибн Ҳаммод айтган: Агар жамият бузилиб кетган бўлса, улар бузилишдан олдин қандай эътиқодда бўлган бўлса, сен битта ўзинг қолсанг ҳам, ўша эътиқодга содиқ қолгин. Чунки бундай вазиятда жамоат сен бўласан! (Байҳақий ривояти). Иълам ал-мувқиъинда мавзумизга доир қуйидаги гап бор: Баъзи одамлар суннат ва маъруф аҳли озчиликни ташкил қилгани учун суннатни бидъат, маъруфни мункар деб ўйлашади....

Муносабат: “жаноб расул” ва “насафий”

Ўзи ростини айтсам, шу вақтларда кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компьютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди. Бир одам “жаноб расул” номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, “жаноб Расул” деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман. Кейин билсам, ундай эмас экан. Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман. Яқинда “Насафий” номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим. Ўзим Имом Насафийнинг бир неча китобларини ўқиб, у зот раҳимаҳуллоҳнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу насафий номли қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди. Энди эса “жаноб расул”. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар. Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, қўшиқ айтиб юрмаган эдилар. Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак яхшироқ бўлади. Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ кечириши қийинроқ бўлса керак… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 924

Олимларни таниш ‒ энг катта ибрат манбаидир

Илм ‑ ёдлаш биландир Уламоларни таниш, илмий ҳаракатлар ҳақида билиш ҳар қандай соғлом қалбли инсонга завқ ва илҳом беради. Бундан, айниқса, илм толиблари қувват олади, олимлар учун бу маълумотлар бир кўзгу ўлароқ хизмат қилади: унда улар ўзларининг ютуқ ва камчиликларини кўрадилар. Бугунги кундаги исломий илмлар йўлида сафарбар этилаётган иқтидор ва урунишларни ўрганганда мўминлар бу умматда яхшилик бардавом эканини ҳис этиб, ўтмишдаги буюк алламоларнинг даражалари бир нав тасаввурига яқинлаштирса, бу ҳолат, ўз навбатида, Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлганларни ноумид қилади ҳамда фақвулотда хотирали улуғ уламоларимизнинг илмий салоҳиятлари ҳақида шубҳада бўлган билимсиз кимсаларга қақшатқич танбеҳ бўлади. Шунингдек, ҳақиқий илмий фаолиятлар билан танишиш бир‑иккита китобни у ёқ‑буғидан ўқиб олиб, ўзини аллома санаб, одамларнинг бошини қотираётганларга ҳам энг яхши насиҳат бўлади. Хуллас, қуйида келадиган сатрлардан ҳар ким ўзига яраша хулоса ва ибрат олади деб умид қиламан. Мавританиялик аҳли илмлар ёддошликлари билан танилганлар. Уларда кўп асарлар ёд олинади. Ана шундай ёддошлар ичида замонамизда энг пешқадам ҳисобланган олим Муҳаммад Ҳасан Валад Диду ҳафизаҳуллоҳ бўлиб, бутун дунё олимлари у кишиниинг фазлини эътироф этади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу олим ҳақида жуда кўп яхши фикрлар айтганлар. Муҳаммад Ҳасан Валад Диду Мавританияда «Олимларни етиштириш маркази» номли билим даргоҳига асос солган бўлиб, у ерга ўқишга киришнинг шартлари ўзи анчайла мулла бўлишни талаб қилади. Тўлиқ ўқиш йили 17 сана бўлиб, битирувчилар 50 га яқин фанда мутахассис бўлиб етишади. Муассиснинг айтишича, Марказда ҳар бир фанда бир‑иккита китоб ёдлатилади ва бошқа китоблар ўқитилади. Жумладан, «Саҳиҳайн» ‒ Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»и тўлиқ ёд олинади. Фиқҳда моликий мазҳабда, ақидада эса ашъарийликда ўқитилади. Ушбу илмий даргоҳнинг кўзи ожиз бир талабаси ҳақида ажойиб маълумот ўқиб қолдим ва уни кўпчиликка илинди. Маълумот аллома Муҳаммад Ҳасаннинг фейсбукдаги саҳифасидан олинган бўлиб, Абу Сирин Акрам Бутбийбанинг қаламига мансубдир. Таржимада айрим жумлалар ўзбек ўқувчиларига тушунарли бўлиши учун эркин ўгирилди. «Аллома Муҳаммад Ҳасан Диду бошини ўпиб қўяётган бу йигитни танийсизми? У Мағриблик Муҳаммад Таййиб, кўзи ожиз, 1997 йилда туғилган. Яъни ёши 22 да. Мавританиядаги «Олимларни етиштириш маркази»да таҳсил олади. Қанчадан‑қанча кўрлар бор, қалб кўзи очиқ. Қанчадан‑қанча қалблар бор, қалб кўзи сўқир. (Исломий илмлардаги хусусиятлардан бири ‒ ҳар бир илмда ўша илмнинг асосий қоидаларини ёдда сақлаш учун уларни ихчам сатрларда қайдлаш йўлга қўйилган. Бундай асарлар мантлар дейилади. Матнлар ёдлаш учун мўлжалланган бўлгани боис, кўпинча назм шаклида ёзилади. Уларни ёдлаган киши ўша соҳадаги энг муҳим, бирламчи маълумотларни ҳамиша хотирда сақлаб юриш имкониятига эга бўлади.) Муҳаммад Таййиб жуда кўп матнларни ёд олган ва уларни шарҳлаб ҳам беради. Жумаладан: 1. Қуръони Каримни ёд олган ва ўн мутавотир қироатни ҳам ўзлаштирган. Унинг тажвид ва Қироатга оид ёд олган матнлари: 2. Жамзурийнинг «Туҳфатул‑атфол» асари; 3. Ибн Жазарийнинг «Муқаддиматул‑жазария» асари; 4. Ибн Буррийнинг Имом Нофеъ қироатига оид «Ад‑дурарул‑Лавамиъ» асари; 5. Имом Шотибийнинг 1100 байтдан зиёд, етти қироатга бағишланган, «Шотибийя» дея танилган «Ҳирзул‑амоний ва важҳуттаҳоний» асари; 6. Ибн Жазарийнинг уч мутавотир қироатга бағишланган «Ад‑дурратул‑музийа» асари. Тафсир фанига оид ёд олган матнлари: 7. «Мароқил Авоҳ» манзума, 8000 байтдан зиёд, тафсирга оид, Қуръони Карим маъноларини ўрганишда жуда ҳам қимматли манба. Муҳаммад Таййиб тафсир илмида «Тафсири Жалолайн» ва «Тафсири Ибн Жиззий»ни ҳам яхши ўрганиб, ўзлаштирган Ҳадис илмига оид...

Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва ўрта махсус билим юртларига британиялик олимлар ташрифлари ва уларнинг таассуротлари (интервью)

Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом институтига бутун дунё олимлари эътироф этган шайхлардан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ташриф буюриб, у зот билан давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу давра суҳбатига Англия ва Туркиядан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган эди. Англиялик меҳмонлардан бири – муфтий Тақий Усмонийнинг шогирди муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий шу куни кечки пайт Тошкент ислом институтига қайта ташриф буюриш истаги борлигини изҳор қилди. Шу муносабат институт раҳбарияти маслаҳатига кўра, 20 апрель куни катта танаффус вақтида учрашув белгиланди. Белгиланган вақтда Англиянинг Лестер шаҳрида истиқомат қилувчи муфтий Муҳаммад ибн Одам Кавсарий, доктор Абдураҳмон Юсуфлар ташриф буюрдилар ва маъҳад устоз-талабалари иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири меҳмонларни бу ташриф билан табриклаб, меҳмонлар билан устозларни ўзаро таништирди ва Британиядаги ислом институт ва университетлар фаолияти ҳамда уларнинг ўқув дастурлари, дарслик китоблар ҳақида сўраб давра суҳбатини очиб берди. Сўнг Раззоқов Яҳё домла, Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домла баъзи фиқҳий масалаларни сўрадилар. Талабалар меҳмонлардан араб ва инглиз тилларида ўзини қизиқтирган  саволларини сўраб олдилар. Муҳаммад ибн Одам Кавсарий Тошкент ислом институти ҳамда Бухоро Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва бошқа мадрасалар талабаларининг илмий савияси ўзи ўйлагандан чандон зиёда эканини таъкидладилар. “Бу юртнинг устоз-талабалари ўзлари кўп нарсани билсалар ҳам, камтарлик қилиб, ўзларидан бошқа олимларни устун қўйишар экан. Лекин уларнинг араб ва инглиз тилида бемалол савол беришлари, саволларининг савияси ўз илмий салоҳиятларини намоён қилмоқда. Ўзбекистонга сафарим олдидан бу юртни ҳам сафар қилган баъзи давлатлардек тасаввур қилган эдим. Келгач эса, бу юртнинг шаҳарлари обод, кўчалари покиза, одамлари меҳмондўст ва камтарин-тавозеъли эканини кўриб, фикрим мутлақо ўзгарди”, деган маънода сўзлади муфтий Кавсарий суҳбати асносида. Доктор Абдурраҳмон Юсуф докторлик диссертациясини буюк аллома бобомиз – Фақиҳ Абу Лайс Самарқандийнинг “Навозил” китоби бўйича ёқлаган экан. У китобдаги баъзи туркий сўзларни тушуна олмаганини айтиб, устозлардан туркий сўзлар маъносини сўраб олдилар. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Азамов меҳмонлардан интервю олди: Б.Азамов: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз меҳмонлар. Биз сизларнинг юртимизга ташрифингиздан беҳад хурсанд бўлдик. Сизлар етти кундан бери Ўзбекистонда саёҳат қилиб юрибсизлар, Бухоро, Самарқанд, Термиз шаҳарларига бордингиз. Икки кундан бери Тошкентнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб турибсизлар. Сизларнинг институтимиз ҳамда юртимиз ҳақидаги таасуротларингиз бизни қизиқтиради, шу ҳақда тўхталиб ўтсангизлар. Марҳамат! Муҳаммад ибн Одам Кавсарий: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Биз ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан хурсандмиз. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтамиз. Бу бизнинг биринчи ташрифимиз. Биз бу мамлакат жуда тоза ва покиза эканини кўрдик. Бу покизалик ташқи кўринишда ҳам,  инсонларнинг ботинида ҳам, уларнинг ихлосларида ва қалбларида ҳам кўриниб турибди. Самарқанд, Бухоро ва Термизда ҳам – мана шундай – ҳам зоҳирий, ҳам ботиний покликга шоҳид бўлдик. Икки кундан бери биз Тошкентдамиз. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Кеча бу ерда Имом Бухорий маъҳадида жума намозини шайхимиз Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ билан бирга ўқидик. Бугун яна бир марта бу ерга келдик. Чунки бу ерда жуда ажойиб бир ифорни топдик. Мен яна ўша ифордан кўпроқ баҳра олиш  учун яна бу ерга келишга қарор қилдим. Биз бу ердаги устозлар, мударрислар, шайхлар ва талабаларда жуда кўп хислатлар бор эканлигини кўрдик. Бу ерда ўқитиладиган фанлар ва...

Қушчалар

Кунларнинг бирида  бир киши қуш овлаш учун анҳор бўйига тўр ташлаб қўйди. Тўр остига сепиб қўйилган дон билан алданган бир гала қушчалар дарҳол келиб у ерга қўнишдию, тўрга тушиб қолдилар. Қуш овчиси етиб келган вақтда қушчаларнинг барчаси шовқин-сурон солганича тўр билан бирга юқорига кўтарилдилар. Кўз олдида гўёки келишиб олгандек бир томонга қараб учиб кетаётган қушларни кўрган овчи уларнинг ортидан югурди. У югуриб кетар экан, йўл давомида бир кишига йўлиқиб қолди. У киши овчидан бунчалар шошилиб қаёққа кетаётганини сўраганида, овчи осмонда учиб кетаётган бир гала қушларга ишора қилиб, уларни тутиш учун ошиқаётганини айтди. Шунда ҳалиги киши итстеҳзоли кулиб деди: «Худо хайрингни бергур, наҳотки сен шу ишингни тўғри деб ўйлаётган бўлсанг! Осмонда учиб кетаётган қушларни ҳам тутиб бўлар эканми?!» Овчи унга жавобан: «Албатта, агар тўрга битта қуш тушганида эди эҳтимол мен уни тута олмасдим. Лекин булар кўп. Мана кўрасан, мен уларни тутиб оламан», деди. У айтганидек бўлди. Шом қоронғуси тушгач, қушчаларнинг ҳар бири тўрни ўз уяси томон торта бошлади. Бири ўрмонга, бошқаси кўлга, яна бошқалари  тоққа қараб интиларди. Айримлари эса бутазорга қараб учишга ҳаракат қиларди. Натижада уларнинг ҳеч бири мақсадига эриша олмади. Барчаси тўр билан биргаликда ерга пастлай бошлади.  Шу вақтда овчи етиб келди ва уларни тутиб олди. Бечора қушчалар, агар улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганларида  эди, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишарди ва овчига ўлжа бўлмас эдилар. (عليكم  بالجماعة فإن الذئب لا يأكل من الغنم إلا القاصية) «Бир-бирингиздан ажралманглар, албатта бўри ҳам подадан ажралган қўйнигина ейди». Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдуқаюм таржимаси 1 129
1 1 273 1 274 1 275 1 276 1 277 1 556