islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Рамазон – ойлар султони

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, ниҳоят ойларнинг султони, Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазони шариф ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан ташриф буюрди, қувончдан бошимиз кўкларга етди. Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ойлардан афзал қилди. Уни кўплаб фазилат ва имтиёзлар билан хослади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир”, – дедилар» (Имом Табароний ривояти). Бу ойда олам шодликка тўлади, фаришталар ер юзига тушади, хайр-барака, фазилат ва баракалар ёғилади. Мўминларнинг қалбида сурур, кўзида қувонч балқийди. Ҳамма бир-бири билан ширинсўз бўлиб, меҳр-муҳаббат ошади, савоб тўплаш илинжи ортади, ибодатга бўлган иштиёқ кучаяди. Қуръони каримнинг тиловати ва хатмига бўлган муҳаббат жилоси ҳар бир қалбда намоён бўлади. Масжидларда таровеҳ намозида ҳамма бир сафда туриб ибодат қилади. Элу юртнинг равнақи, осойишталиги, барқарорлигини сўраб дуога қўл очилади. Рўзадор борки, эзгуликка интилади, ўзини ислоҳ этади, хатоларини тузатади. Гинаю кудурат, зулм, адоват, ғийбат каби разил иллатларга барҳам берилади. Фазилатда тенги йўқ бу муборак ойда жаннат эшиклари, раҳмат эшиклари очилади. Дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хушхабар бериб: “Сизга муборак Рамазон ойи кириб келди. Аллоҳ сизга унинг рўзасини тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, итоатсиз жин-шайтонлар занжирбанд қилинади. Бу ойда бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, кўп яхшиликдан маҳрум бўлибди”, – дердилар» (Аҳмад ривояти). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади», – дейилган. Ўтган улуғларимиз Рамазонга шундай интиқ бўлишганидан, ҳатто ойлар давомида «Эй Аллоҳ, бизларни Рамазонга эсон-омон етказ!» дея Яратганга илтижо қилишган. Унинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, савоблар тўплашга қизиқишган. Тиловат, зикр, истиғфор ва ибодатда бардавом бўлишган. Бу яхшиликни оила аъзоларига ҳам илинган. «Саҳиҳ Муслим»да қуйидаги ҳадис келтириб ўтилган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказардилар. Қачон ойнинг охирги ўн куни келса, оила аъзоларини ва намозга кучи етадиган катта-ю кичикни уйғотардилар». Бу ойда бандаларнинг гуноҳи кечирилади. Аллоҳ таоло чин ихлос ила рўза тутганларнинг тоғдек хатоларини ҳам афв этиб юборади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади”, –дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?”– деб сўрашди. У зот: “Йўқ, лекин ишчи ишини адо этганидан сўнг ажри тўла қилиб берилади”, – дедилар» (Аҳмад ривояти). Парвардигори олам бу йилги Рамазонда кўплаб хайр-баракаларни ёғдирсин. Бу муборак ойнинг шарофатидан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга фаровонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик ато айласин. Бандаларнинг гуноҳини кечириб, яхшиликда пешқадамлар сафида қилсин. Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти Ҳадиси шариф фани мударриси 684

“Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Пойтахт” бизнес марказида марказий ОАВда ҳамда интернет сайтларида фаолият олиб бораётган журналистлар учун “Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда буюк аллома аждодларимиз меросини ўрганиш, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишдан иборат. Ушбу семинар-тренингда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов ва ходим А.Авлаёров иштирок этдилар. Унда институт ректори У.Ғафуров “Диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш борасида Давлатимиз томонидан белгиланган вазифалар” мавзусида маъруза қилди. 575

Тошкент ислом институтида битирув аттестацияси

“Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти 4-курс битирувчилари тўрт йиллик талабалик даврини тугатиб катта ҳаётга қадам қўйиш олдида турибдилар. Битирув арафаси талабалар охирги синовлардан ўтиш жараёнларини бошдан кечирмоқда. Бугун май ойининг 29 кунида Тошкент ислом институти бакалавриат битирувчилари учун “Араб тили” фанидан давлат аттестацияси бўлиб ўтди. Институтнинг ахборот ресурс маркази залида бўлиб ўтган имтиҳонга талабалар бирма-бир қатъий назорат асосида текшириб киритилди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғофуров очиб берди ва талабаларга тавсия, йўл-йўриқлар кўрсатиб, муваффақиятлар тилади. Тадбирда институт проректорлари, “Тиллар” кафедраси мудири, ўқитувчилари ва тўла 41 нафар 4-курс битирувчилари иштирок этди. Имтиҳон соат 10:00 да бошланди. Талабалардан иккита вакил чиқиб билетлар солинган конвертни очишди ва ҳар бир талаба учун алоҳида тайёрланган билетлар тарқатилди. Билетлар учта саволдан иборат бўлиб, араб тилида тақдим қилинган матнни таржима қилиш, наҳв қоидаларидан берилганини тўла ёритиш ва танлаб қўйилган мавзу доирасида араб тилида матн тузиш каби шартлар белгилаб қўйилган. Имтиҳон 12:30гача икки ярим соат давом этди. Қатъий назорат остида бўлиб ўтган имтиҳонда талабалар тўрт йил мобайнида ўзлаштирган илмларини синовдан ўтказди. Тадбир сўнгида устозлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, яхши дуолар билан якунланди. 569

«Вақф» хайрия жамоат фондига Payme тўлов тизими орқали пул ўтказиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган «Вақф» хайрия жамоат фондига Payme тўлов тизими орқали пул ўтказиш имконияти яратилди. Бу ҳақда KUN.UZ’ga фонд матбуот хизмати хабар бермоқда. «Вақф» хайрия жамоат фонди халқимизга қулайлик яратиш мақсадида, Payme тўлов тизими орқали хайрия қилиш имконини тақдим қилади. Сиз Payme орқали хайрия, закот фитр, ушр ёки вақф учун маблағ ўтказишингиз мумкин. Шуни алоҳида қайд этишни истардик-ки, юқорида зикр қилинган хайрия турларининг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ҳисоб-рақам очилган бўлиб, келиб тушган маблағлар шариат кўрсатмасида айтилган ўринларга етказилиши таъминланади. Фондга келиб тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар учун сарфланади. Пул ўтказмасини амалга ошириш учун Payme иловасидан «Хизматга тўлов» тугмаси босилади. Сўнгра «Хайрия» бўлимидан «Вақф» хайрия жамоат фонди белгиланади. Тўлов турларидан бири танланади. Керакли сумма киритилади. «Олдинга» тугмасини босиш орқали тўлов тасдиқланади Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, фондга ҳозирги кунда «Новза» масжидининг имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов раҳбарлик қилади. Манба: Kun.uz 580

“Мустаҳкам қўрғон”ни нималар бузади?

Оила-инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шунинг учун, Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган. Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ўзларини ҳурматини билмайдиган «замонавий» аёллар ўз ҳаваслари туфайли эрлари имкониятидан ташқари моддиятни ортиқча талаб қиладилар. Бугунги кунда аёллар тўй-ҳашамлар, меҳмондорчиликлар, дугоналарнинг «гап» ўйнашлари, туғилган кун, базмларини кийим кўргазмасига айлантиришди. Уларнинг бу хархашаларини эрлари кўтаради. Йўқса, сўзини ўтказиш, бошқарувни қўлга олиш учун ҳийлалари қирқ туяга юк бўлувчи аёллар дарров жанжал бошлаб уйни бошига кўтаришади. Эрларнинг эса, бу ҳолатда уйларидан совишларига олиб боради. Натижада, «уй зиндон, кўча хандон» қабилида яшай бошлайдилар. Аёлларимиз, «Нечта қўй олдингиз?»-деб сўраган пайтда: «Битта қўзи» жавобга қўшниларига эшиттириб, «Ўнта қўй нима бўлади? (душманларим куйиб ўлсин)» – деб айтган Ойпошшаларга айланиб қолишяпти. Уларнинг бу ҳою ҳавасларини эркаклар кўтаришга уринади, натижада эркаклардан талаб қилинаётган нарсаларга уларнинг имкониятлари етмагач қарз кўтаришга мажбур бўлишади. У қарзни узгунча кишининг соғлиғи, асаби кетади. Баъзилар инфаркт, инсульт каби оғир касалликларни орттириб ҳам олишмоқда. Баъзи қайиноналар келинларини бойлик манбайи деб қарашади. Келинларининг сарполари Европа стилида, энг сўнги модада бўлиши шарт бўлиб қолди. Акс ҳолда тўйга бир кун қоладими, тўй куни бўладими, чиллали келин бўладими, уйига олиб қўйишади. Ёки энг камида келинини кўзини очирмайди. Арзимаган ишни эплай олишмаса ҳам, ўғилларига чақиб, жанжал чиқаришади. Келинлар ҳам бировнинг фарзанди, ўн саккиз, йигирма йил бошқа бир муҳитда тарбия олган қизни, бутунлай бошқа бир бегона муҳитга киришиб кетиш, уларнинг бирдай кўнглини олиш осон эмаслигини қайноналаримиз унутиб қўйишади. Ёки айрим келинлар қайноналарининг озгина танбеҳини кўтара олмай эрларига гиж-гижлашади. Она ва фарзандини, ака – укалар ўртасини бузилишига сабаб бўлишади. Уларга оиланинг аҳамияти йўқ. Баъзи ўз эркини ўз қўлига олишни истагидаги аёлларимиз эса, ҳамма нарсаси тўкин бўлсада, етишмовчиликни баҳона қилиб, чет элларда ишлайдиган дугоналарига ҳавас қилиб, минг бир баҳона, важ-карсон билан, эрлари рози бўладими, йўқми чет элга дугонаси билан бирга кетади. Ўз эрклари ўз қўлларига ўтгач, улар эрни ҳурмат ҳам қилмайдилар. Кўчага чиқиб кетаётган хотинлар эрларига керак бўлмай қоладилар. Аёллар эса чет элларда ўз ор номусларини, умрларини, фарзандлари улғайиши, тарбиясидан бехабар ҳолда «оилани камини қоплаш» ниқобида кўнгилхушлик қилиб юрадилар. Энг камида аёлларга хос ибо-ҳаёларини йўқотиб келишади. Ахборот технологиялар асрида интернет, телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, айнан ана шу қулайликлар айрим ҳолларда тўғри фойдаланилмагани учун оилаларда эр-хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариб, ажрашишгача олиб бормоқда. Келинлар янги уйларидаги оналари, сингиллари, хўжайинлари ҳақида ҳар гапни уйга етказиш, оилавий муаммоларни дугоналари билан ҳал қилишлари яхши ҳолатларни келтириб чиқармайди. Интернет орқали кўр – кўрона танишиш, улар билан махфий суҳбатлар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Улар ўзлари кўрмай, ширин суҳбат қуриб турадиган «дўстлари» ўз жуфти ҳалолларидан кўра «идеалроқ»дир. Телефон, интернет орқали жуда кўп ажралишлар бўлаётгани бугунги кунимизда ҳеч кимга сир эмас. Энг оғир ҳолат эса, бундай ота – онадан тарбия олаётган фарзандлар ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ ҳирсга берилувчан бўлиб улғайишмоқда. Энг ачинарлиси,...
1 1 393 1 394 1 395 1 396 1 397 1 516