islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Олий маъҳад ректори тақдимотда: «Янги китоб нашри илм мухлислари учун энг афзал байрам зиёфатидир»

Бугун, 14 май куни Шайх Зайниддин жоме масжиди мажлислар залида илм-маърифат анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари тақдимотига бағишланди. Тадбирда таниқли уламолар, имом-хатиблар, илм-маърифат мухлислари қатнашди. Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz  Анжуман муқаддас Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Жалолиддин Нуриддинов кириш сўзи билан очиб, Усмонхон Алимовнинг табрикларини етказди ва мамлакатимизда дин ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар, китоб мутолаасининг тобора кучайиб бораётгани хусусида сўзлади. Шунингдек, “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” китоблари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мазкур асар кибр ва манманлик урчиган, ортиқча ҳою ҳавасга муккасидан кетганлар, эзгулик илдизига болта урувчилар бир оз кўпайган бир даврда ғоятда долзарб эканини таъкидлаб, “Аввало оилавий мутолаа қилишни тавсия қиламан”, деди. Фото: Muxlis.uz Қолаверса, анжуманда устоз Абдуллоҳ Исмоил домла, Тошкент ислом инстути ректори Уйғун Ғофуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, илм-маърифат ҳамда китобнинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳақида сўзладилар. Фото: Muxlis.uz Маълумот ўрнида айтиш керакки, Одилхон қори Юнусхон ўғли “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир”, “Тубанлик гирдоби”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари”, “Жаннат калити”, “Кенг ризқ ва барака омиллари”, “Тажвид қоидалари” номли китоб ва рисолалар, аудио-видео альбомлар муаллифидир. Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари пойтахтимиздаги китоб дўконларидан, шунингдек, Шайх Зайниддин жоме масжиди китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин. 570

ТИИда “Ҳилол-Нашр” нашриётининг китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди

Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, энг содиқ суҳбатдош, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2018 йил 12 май куни институт ўқитувчи ва талабаларининг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада ошириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Ҳилол-Нашр” нашриёти ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил этилди. 12 май куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилган мазкур кўргазмада институт устоз ва талабалари иштирок этдилар. “Ҳилол-Нашр” нашриёти ходимлари кўргазма иштирокчиларига 75 номдаги 1050 дона “Қуръони карим” мусҳафи, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Олтин силсила”, “Нақшбандия: вазифалар, зикрлар”, “Зикр аҳлидан сўранг”, “Васатия-ҳаёт йўли”, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, “Ислом тарихи”, “Зуҳд ва ҳаё” каби кўплаб турли диний-маърифий мавзуларга оид китобларни тақдим қилдилар. Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда “нақди”ни тежаётгани ва албатта талабалар дуёнқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Камолиддин Маҳкамов, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири 629

ТИИда «Ягона олимпиада-2018» якуний босқичи ўтказилади: ғолиб имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинади

Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтади. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва  ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. 687

Институтимиз қорилари саҳарлик ва ифторлик вақтлари телекўрсатувда тиловат қилишади

Хабарингиз бор, Қуръони карим нозил бўлган ой – Рамазони шариф юртимизда 17 май кунидан бошланади. Ушбу ой муносабати билан «Маданият ва Маърифат» телеканали Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни Рамазонда, саҳарлик ва ифторлик вақтларида эфирга узатишни режалаштирган. Ҳозирда кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда. Ушбу хайрли ишда Тошкент ислом институти қори талабалари ҳам иштирок этадилар. Айни пайтда 3-курс талабалари Нуриддинов Йўлдош қори ва Саидалиев Муҳаммад Хожимирзо қори «Қуръони карим маърифати» кўрсатувига жалб этилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу талабалар «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» республика босқичи ғолиблари ҳисобланади. 629

Рамазон олдидан хайрли тадбир: ўтганларни хотирлаб, тирикларни қадрлайлик!

Бугун, 12 май Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Рамазон ойи кириб келаётгани муносабати билан “Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси – муқаддас” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида узоқ йиллар машаққатли ва самарали меҳнат қилиб, юртимизда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ишига беқиёс ҳисса қўшган марҳум ва барҳаёт муфтийлар, муфтий ўринбослари, олий маъҳад ректорлари ва мударрислари, устоз имомларга ҳурмат бажо келтирилди. Мазкур фахрий устозлар ўз ташрифлари билан тадбирга файзи футуҳ бағишладилар: – муфтий ўринбосари Исмоил Махдум Соттиевнинг ўғиллари Абдуллоҳ домла Исмоилов; – муфтий ўринбосари Юсуфхонтўра Шокировнинг ўғиллари Муҳаммад-акмалхон Шокиров; – узоқ йиллар муфтий ўринбосари вазифасида хизмат қилган Абдураззоқ домла Юнусов; – Олий маъҳадга турли йилларда ректорлик қилган Абдуқаҳҳор домла Шоший, Абдуқаюм домла Азимов; – Кўплаб қорилар устози, “Шайх Зайниддин” масжидида кўп йиллар имомлик қилган Раҳматуллоҳ қори Обидов; – Тошкент ислом институтининг фахрли устозлари Аҳмаджон домла Бобомуродзода, Илҳомжон домла Эшонжонов, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Собиржон домла Рустамов, Мўминжон домла Сайдалиев. Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Абулҳасан Нуримон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси Салоҳиддин Шерхонов ва Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти директор ўринбосари Абдулвосеъ Ғаниев мазкур тадбирда иштирок этдилар. Тадбир бошида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи “Олий ўрин” соҳиби институтимиз 3-курс талабаси Йўлдош қори Нуриддинов тиловат қилиб берди. ЎМИ раиси ўринбосари лавозимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган Абдураззоқ Юнусов дуо қилиб, ўтганлар ҳақига дуои хайрлар қилдилар. Дастлаб, институт ректори Уйғун Ғафуров мустабид тузум даврида жасорат ила меҳнат қилган дин уламоларини хотирлаш юртимизда бугунги дорул-омон кунларда диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар қадрига етишнинг замини экани ҳақида сўз юритди. Сўнгра Абдураззоқ домла Юнусов, Абдуқаҳҳор домла Шоший диний соҳадаги яқин ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашди. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Абулҳасан Нуримон ҳам сўз олиб, тадбирга ташриф буюрган азиз ва қадрли устозларни кўриб турганидан мамнунлигини изҳор этди. Шундан сўнг, фахрий устозларга диний соҳада кўрсатган жонбозликлари ва хизматларини қадрлаб институт томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир давомида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ғолиб ва совриндорлари, уларнинг устозлари ҳамда танловнинг ташкилиш ишларида ўзларининг маънавий ва моддий ёрдамларини аямаган бир гуруҳ устозлагар – Собир домла Рустамов, Ҳасан домла Қодиров, Жалолиддин домла Ҳамроқуловга институт раҳбарияти томонидан ташаккурнома билдирилди. Энг асосийси, қори талабаларнинг бундай юқори натижа кўрсатишларига сабабчи бўлган устозлари – Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмад қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудовга музлатгич совға қилинди. “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг Республика босқичи “Олий ўрин” соҳиблари Йўлдош қори Нуриддинов ва Нажмиддинова Робияга 2018-2019 ўқув йили тўлов-шартнома маблағи, 2-ўрин соҳиби Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев, 3-ўрин соҳиби Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов ва 1-ўрин соҳибаси Саъдуллаева Муфаззалага 1-семестрнинг тўлов-шартнома маблағи институт томонидан тўлаб бериладиган бўлди. Кувайт ва Эронда ўтказилган халқаро миқёсдаги Қуръон мусобақаларда юртимиз ҳамда институтмиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қори-талабалар – Раҳмонберди Абдулазиз ва Туйғун Иброҳимга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди. “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби Юсупов Халиллуллоҳ ва 2-ўрин соҳиби Тўхтасинов Рўзимуҳаммадга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар берилди. Шунингдек, тадбирда келаётган Рамазон ойида Тошкент шаҳри...
1 1 402 1 403 1 404 1 405 1 406 1 516