Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққан улуғ алломаларнинг хаёти ва ижодини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари жадвали белгиланди. Ушбу жадвалга мувофиқ жорий йилнинг уч кун давомида 10-12 май кунлари Тошкент ислом институти Мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотларни белгиланган мавзулар асосида ТИИ устозлари олиб борди. Жумладан, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси асосидаги “Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” мавзусида ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлим бошлиғи Ў.Собиров талаба қизларга маъруза қилди. 11 май куни Имом Бухорий ҳаёти, ижоди ва илмий мероси асосида “Имом Бухорий ва у кишининг илмий меросларига бўлган эътибор” мавзусида “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Сайдалиев маъруза қилди. 12 май куни Имом Абу Исо Термизий буюк муҳаддиси мавзуси асосида “Имом Термизий буюк муҳаддис, буюк мутафаккир, буюк ватандошимиз. Имом Термизийнинг “Ал-Жомиъ Ас-Саҳийҳ” ва бошқа асарлари” мавзусида “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангиров маъруза қилди. Ҳар бир маъруза сермазмун ва манфаатларга бой бўлди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 617
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимизда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин. Жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимиз арконларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин. Ушбу муқаддас ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 11 май 565
Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар. Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17 май кунига тўғри келиши эълон қилинди ва имом-хатибларга мазкур эълонни бугун жума намозида аҳолига етказиш вазифаси топширилди. Матбуот анжуманида мутасаддилар мажлис ииштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Эслатиб ўтамиз, тақвим нашрларида ойнинг чиқиши тақвимда кўрсатилган кундан 1 кунга фарқ қилиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган. 598
Аввал хабар берганимиздек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Мусобақага қуръа 7 май куни ташланган эди, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Бугун соат 10:00да Робия Нажмиддинова Малайзия халқаро Қуръон мусобақасида ҳифз йўналиши бўйича беллашди. Мусобақа натижаси 12 май куни маълум бўлгунга қадар, маъҳадимиз фахри бўлган қориямизга Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақаларда юқорига кўтариб, фахрли ўринлардан бирини қўлга киритишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 641
“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Республика босқичи мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибаси, Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақаси Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан келган қори ва қориялар баҳсларга киришади. Мусобақа учун 7 май куни қуръа ташланди. Унга кўра Робия Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича 10 май пайшанба куни иштирок этиши маълум бўлди. Аллоҳ таоло барча иштирокчилар қатори талаба қизимизга ҳам улкан муваффақият насиб этишини сўраб дуо қиласиз деган умиддамиз. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 713