islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Ҳар қандай тадбир устозлар дуоси билан файзли” (Маданий-спорт тадбиридан фотолавҳалар)

Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирга Яҳё қори Турдиев, Абдуқаюм долма Азимов, Зоҳиджон домла Қодиров каби фахрий устоз ва ректорлар ташриф буюриб, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳақига қилган дуои хайрлари билан даврани файз ва нурга тўлдирдилар. 1 005

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Жорий йилнинг 31 март санасида Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрам тадбирига институт фахрий устозлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбар-ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Бу йилги тадбир ҳам аввалгилари каби ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Байрам дастурхонига миллий таомларимиз ҳалим ва сумалак тортилди. Сўнгра миллийлигимиз акс этган спорт мусобақаларига старт берилди. Мусобақалар миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат каби спорт турлари бўйича барча курс талабалари ўртасида ўтказилди. Унда ҳар бир гуруҳнинг фаол талабалари иштирок этдилар. Бундан ташқари ҳар йили институтимиз кафедралар ўртасида “Кўклам палови” рукни остида ўтказиладиган ош мусобақаси тадбирга ўзгача руҳ баҳш этди. Унда устозларимиз жонбозлик кўрсатиб бир-биридан маззали ва ширин паловларни тайёрлашиб меҳмонларимиз дастурхонига тортиқ этдилар. Албатта спорт мусобақалари ҳам, “Ош” мусобақаси ҳам тадбирга келганларнинг гувоҳлигида ўтказилди. “Ош” мусобақасини мазкур меҳмонларимизнинг ўзлари баҳоладилар. Қуйида спорт мусобақаси натижаларини тақдим этамиз: Кураш бўйича: 1-ўринни  Норматов Сирожидин эгаллади. 2-ўринни Муродов Жалолиддин эгаллади. 3-ўринни Авлоёров Абдулманнон эгаллади.  Стол теннис бўйича:  1-ўринни Аллоёров Исмоил  эгаллади.  2-ўринни  Нодиров Ҳумоюн  эгаллади.  3-ўринни Зокиров Абдулазиз эгаллади.    Тош кўтариш бўйича: 1-ўринни Шаробиддинов Алишер эгаллади. 2-ўринни  Аслидинов Тожиддин эгаллади. 3-ўринни  Мавлонов Абдулаҳад эгаллади.   Арқон тортиш бўйича: 1-ўринни 3-курс талабалари эгаллади. 2-ўрини 1-курс талабалари эгаллади. 3-ўринни 2-курс талабалари эгалладилар. Шаҳмат бўйича: 1-ўринни Хайдаров Ҳайдарали эгаллади. 2-ўринни  Шодиев Юсуф эгаллади. 3-ўринни  Ғуломов Зарифжон эгаллади.   Ош мусобақасида қуйидаги натижалар белгиланди: 1-ўрин “Диний фанлар” кафедраси эгаллади. 2-ўринни “Тиллар” кафедраси эгаллади. 3-ўринни “Таҳфизул Қуръон” кафедраси эгаллади. 4-ўринни “Ижтимоий фанлар” кафедраси эгаллади. 702

Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар

Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар: Рост гап билан бўлиши; Меъёрдан ошмаслиги. Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Аммо шариатда ҳаром қилинган нарсаларни ҳазилга восита қилиш мумкин эмас. Одатда, кўп тарқалган қуйидаги “ҳазил”лар мусулмон киши сақланиши лозим бўлган ножойиз ишлар ҳисобланади: Ҳазиллашиб қўрқитиш. Ҳазиллашиб қўрқитишнинг оммалашган бир қанча кўринишлари бор: – юзига турли ниқоблар тақиб бировни қўрқитиб “ҳазиллашиш”; – яшириниб туриб, бирдан бақириб чўчитиб “ҳазиллашиш”; – бирор нарсасини яшириб қўйиб “ҳазиллашиш”. Бундай “ҳазил”ларнинг ҳалол эмаслигига уламолар қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар: عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِى لَيْلَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنَّهُمْ كَانُوا يَسِيرُونَ مَعَ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَانْطَلَقَ بَعْضُهُمْ إِلَى حَبْلٍ مَعَهُ فَأَخَذَهُ فَفَزِعَ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: » لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ. Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: “Бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари гапириб бердилар. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга йўлга чиққанларида улардан бир киши ухлаб қолди. Шу пайт улардан бири бориб ундаги арқонни олиб қўйганди. У (уйғонгач,) қўрқиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши учун бирор мусулмонни қўрқитиш ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.   Ҳазиллашиб ёлғон гапириш. Ҳазиллашиш, аслида, рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига сабаб бўлади. Ҳазиллашиш даъвоси билан ёлғон гапириш бирор ҳолатда ҳам мумкин эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган: عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « أنَا زَعِيْمٌ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْمِرَاءَ وَإنْ كَانَ مُحِقّاً وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْكَذِبَ وَإنْ كَانَ مَازِحاً وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى الْجَنَّةِ لِمَنْ حَسُنَ خُلُقُهُ ». رَوَاهُ أَبُو داوُدَ. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ҳақ бўлса ҳам, тортишувни тарк қилган кишига жаннат атрофида бир уй бўлишига кафолат бераман. Ҳазиллашувчи бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига кафолат бераман. Хулқи чиройли бўлган кишига жаннатнинг энг олий жойида бир уй бўлишига кафолат бераман”, дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:  إِنِّى لَأَمْزَحُ وَلَا أَقُولُ إِلَّا حَقًّا (رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ.) “Албатта, мен ҳам ҳазиллашман, аммо фақат ҳақни гапираман”. Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Ёлғон ҳазиллар, одатда, кўпроқ одамларни кулдириш учун ишлатилади. Ким одамларни кулдириш учун ёлғон гапирар экан, бу иши билан ўзига ҳадисда хабар берилган “вайл”ни сотиб олаётган бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:    عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، قَالَ: حَدَّثَنِى أَبِى، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: » وَيْلٌ لِلَّذِى يُحَدِّثُ فَيَكْذِبُ لِيُضْحِكَ بِهِ الْقَوْمَ وَيْلٌ لَهُ وَيْلٌ لَهُ «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ. Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Менга отам ўз отасидан ҳадис айтди: “Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, унга вайл бўлсин, унга вайл бўлсин”, деяётганларини эшитдим”. Абу Довуд ривоят қилган. Ҳадиси шарифда келган “Вайл бўлсин” сўзи “ҳолига вой бўлсин” ёки “вайл дўзахи бўлсин” маъносида бўлиб, бу сўз Қуръони каримда одамларни алдаб савдо қиладиганларга...

Мунозара ва ундан келиб чиқувчи ёмон ахлоқларнинг офатлари баёни

Мунозара юзма-юз амалга оширилади. Унда мақсад ҳақни аниқлаш кўзда тўтилган бўлади. Ҳамманинг олдида бир кишини айблаш ва уни  ҳақоратлаш динсиз фосиқлар амалидир. Айниқса интернет орқали бировни айблаш номард одамларнинг иши ҳисобланади. Юзма-юз мунозарада очиқлиқ ва ростгуйлик намоён бўлади. Қуйида мунозара ҳолатлари ҳақида батафсил баён қиламиз. Мунозара иккига бўлинади олимларники ва жоҳилларники. Биз бу ерда жоҳилларнинг мунозараларини келтириб ўтамиз. Билгилки, бошқани мағлуб этиш, мот қилиш, одамлар олдида фазилат ва шарафни кўрсатиш мақсадида мунозара қилиш Аллоҳнинг ҳузурида ёмон кўрилган, шайтон наздида эса, мақталган барча ҳулқларнинг манбаидир. Ушбу мунозаралар кибр, манмансираш, ҳасад, нафсни улуғлаш, мансабпарастлик ва шу каби ботиний бузуқликларнинг биридир. Ичкилик ичиш ёки фаҳш иш қилиш орасида ихтиёрли бўлган киши ичкилик ичса, маст бўлиб фаҳш ишларни ҳам бажаришига олиб келади. Шу каби бошқаларни мот қилиш, мунозарага олиб келиш, мансабпарастлик ва манмансираш муҳаббати кимгаки ғолиб келса, уни тубанликлар ичига бошлаб боради, қалбида ёмонликларнинг жамланишига восита бўлади. Бу ёмон ахлоқларнинг барчаси далиллар, оятлар ва  ҳадисларга асосланган ҳолда «Рубъул муҳликот» бўлимида зикр этилади. Ушбу ўринда эса, салбий мунозарани келтириб чиқарувчи ярамас ҳулқларнинг бир кисмини айтиб ўтамиз.      Ҳасад.  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олов ўтинни егани каби ҳасад ҳам яхшиликларни ейди», деганлар. Тортишувчи ҳасаддан ҳоли бўлолмайди. Чунки гоҳида ғолиб бўлса, гоҳида мағлуб этилиши муқаррар. Баъзида унинг сўзи мақталиши, баъзида эса, бошқанинг гапи мақтовга сазовор бўлиши мумкин. Модомики, дунёда бирор кишининг илми ва қарашлари бошқаникидан кучли эканини зикр қилиш ёки «фалончи сендан яхшироқ қарашга ва тўғрироқ фикрга эга», дейилиш эҳтимоли бор экан, тортишувчи, албатта, рақибига ҳасад қила бошлайди ва ундаги неъматнинг завол топишини, одамларнинг муҳаббати ва ҳурмат-эҳтиромлари ўзи томонга кўчиб ўтишини чин дилдан ҳохлайди. Ҳасад – олов ва оташ. Бас, кимки ҳасадга мубтало бўлса, бу дунёда азобга, изтиробга гирифтордир. Охиратдаги азоби эса, бу дунёдагидан бир неча баробар зиёдадир. Шунинг учун хам Ибн Аббос: «Илмни топган жойингизда олаверинглар! Фуқаҳоларнинг бир-бирларига қарши айтган сўзларига қўлоқ солманглар! Чунки улар оғилдаги такалар каби ўришаверадилар», деганлар. Такаббурлик ва ўзини одамлардан устун қўйиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадисларида: «Ким ўзини буюк санаса, Аллоҳ уни кичрайтиради. Ким ўзини тавозеъ қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни юксалтиради», деганлар. Аллоҳ таолодан ривоят қилган ҳадисларида эса: «Азамат Менинг изорим, кибриё эса, ридоимдир. Бас, ким бу икки нарсада Мен билан талашса, унинг белини синдираман», дея мархамат килганлар. Тортишувчи тенгларидан ўзини устун қўйиш ҳасталигидан ҳеч қачон қутулолмайди. Чунки у қадри керагидан ортиқ бўлишини хоҳлайди. Ҳатто мажлисларда ҳам юқорини, давра турини талашиб, ғавғо кўтаради. Ўзидан бошқаларни юқори ўринларга муносиб кўрмагани учун, мажлисларда бақир-чақир қилиб юради. Агар бирор тор йўлакдан юриб қолишса, ким биринчи юришини ҳам талашишади. Ушбу қилмишлари билан пасткаш, айёр мунозарачилар «илмнинг иззат-обрўсини сақламоқчи» эканликларини рукач қилиб, жанжалли хорлик ва тубанликни Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари мақтаган тавозеъ билан адаштириб юборишди. Шунингдек, Аллоҳ наздида ёмон, жирканч бўлган кибрни дин иззати деб номлашди ва натижада Аллоҳ ва Расули кўрсатмаларига зид иш қилишди, «ҳикмат» ва «илм» каби сўзларни ўзгартириб, халқнинг залолатга кетмоғига сабабчи бўлишди. Ғийбат. Аллоҳ таоло уни ўлимтик ейишга ўхшатган. Мунозарачилар «ўлимтик ейиш»дан ҳеч тийила олмайди. Чунки доимо рақибини ёмонлаш, мазаммат қилиш, сўзларини келтиришдан тўхтамайди. Ғийбатдан имкон даражада сақланганида ҳам, рақибининг сўзларини ҳикоя қилаётиб, ёлғон кушмаса-да, унинг нуқсонларини, ожиз тарафларини айтиб ўтади....

Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,  Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.  У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,  Жонингга юз роҳат беради такрор.  Абдураҳмон Жомий Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Бугун жадал суратлар билан равнақ топиб бораётган Ўзбекистон нашриётлари ва матбаа корхоналари қатор жанр ва мавзуларга бой бўлган китоб махсулотларини китобхонлар эътиборига тақдим этиб келмоқда. Шунга асосан, Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан 2018 йил 29 март куни устоз ва талабаларни диний-маърифий, маънавий, бадиий ва сиёсий саводхонлигини янада юксалтириш мақсадида ТИИ Ахборот-ресурс маркази  ташаббуси билан “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил қилинди. Мазкур кўргазма савдода институт устоз ва талабалари иштирок этиб, уларга “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ходимлари томонидан жами 535 номдаги 1605 дона диний-маърифий мазмундаги адабиётлар, аср ошган асарлар, мумтоз адабиёт намоёндалари, бадиий тўқималарга бой асарлар, саломатлик рукнларидаги адабиётлар, сиёсий, бадиий, илмий-адабий, ҳажвий, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналари,  араб, инглиз, рус тилларидаги луғат китоблар, оила психологияси, тарих, юридик китоблар, шеърий тўпламлар ҳамда халқ табобатига оид асарлари намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш билан устоз ва талабалар юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишиб бориш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов   610
1 1 429 1 430 1 431 1 432 1 433 1 521