Оламларга раҳмат бўлган зотнинг тарихини мукаммал билган инсон табиий холатда у зотни кўришга ошиқади. У зотни танишда энг мукаммал йўл у зотни таниганлардан кайфиятини ўрганишимиз керак бўлади. У зотни бир марта кўрган инсон бутун вужудида ўзгариш пайдо бўлади. Бошқа ёмон иллатли нарсалардан ўзоқ бўлиш ҳаракатида бўлади. Аллоҳ ўз пайғамбарини тушда кўришни насиб айлади бу чексиз нематдан фойдаланиш керак бўлади. Айниқса, мавлуди шариф ойларида у зотни кўришга ҳамма мусулмонлар ошиқса керак деган мақсадда бу маълумотларни беришга ҳаракат қилдик. Аллоҳим у зотни кўрганда у зот сабабларидан бизга буюк бир тухфани насиб айлагин. Ҳаёт йўлимизни у зотнинг қовлий, феълий ва тақририй муборак ҳадислари билан зийнатлагин. Мусулмонларнинг уйқуси ҳам ибодат. Аммо уйқунинг сир-синоатлари бу билан тугамайди Аксинча, маьлум шартларга амал қилиб ухлаган инсон икки олам чироғи бўлган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушида кўриш бахтига муяссар бўлади. Бунинг фазилати ҳақида эса ортиқча гапга ҳожат бўлмаса керак. Қолаверса, уламоларимиз Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларига таянган ҳолда тушида бу зотни кўрган одам боқий дунёда ҳам у зотнинг жамолига мушарраф бўлажаги ҳақида хабар беради. Бу эса аввало жаннат башорати, қолаверса, жаннатда ҳам улуғ даражага эга бўлиш деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўрмоққа тайёрмизми? Аввало, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўришга ҳавасманд бўлишнинг ўзи ҳам инсонга юксак масъулият юклайди. Шу боис бундай улуғ шарафга ҳар ким ҳам ўзини лойиқ ҳисобламайди. Яъни, биз ўз ҳолимизни англаганимиз боис бундай орзуга журъат қила олмаймиз, ўзимизни бунга лойиқ кўришга-да чўчиймиз. Демак, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришнинг хосиятлари ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан турибоқ унинг улуғворлигини қалбан ҳис қиламиз. Бу яхши албатта. Аммо нега энди инсон бўла туриб, яна Аллоҳнинг марҳамати билан мусулмонлик шарафига эришган бахтли банда ўлароқ шу улуғ саодатни орзу қилмаслигимиз керак? Ахир Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг асосий мақсадлари ҳам аслида сизу бизни комил инсон килиб тарбиялаш, Аллоҳни танитиб, икки дунё саодатига эриштириш эмасмиди? Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришдек имкониятдан нега баҳраманд бўлмайлик? Нега энди ягона шафоатгўйимиз, ёлғиз йўлбошчимиз бўлган шу улуғ зотни соғинмайлик, тушимизда кўришга бўлса-да интилмайлик? Қолаверса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари “Кимки мени ота-онасидан, моли ва жонидан ҳам ортиқроқ кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, демаганмидилар? Расулуллоҳнинг ташқи қиёфалари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрмоқ, аниқроғи эса тушда кўрганда таниб олмоқ учун, қолаверса, бу зотни чин маънода муҳаббат билан соғинмоқ учун аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлмоқ лозим. Бу борада эса бизга омад кулиб боққан. Зеро, бир тола тукини-ю тупугини ҳам ерга туширмасдан Пайғамбарлари атрофида гирдикапалак бўлган саҳобалар бу борада етарлича маълумот қолдирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бўйлари ўртачадан сал озгина узунроқ эди. Лекин ҳар қандай новча одамлар билан бирга юрганларида бошқалар кўзига улардан узунроқ кўринар эди. Ёлғиз юрганларида ўрта бўйлик эканлари билиниб турган. Бошлари катта, икки елка оралари ва кўкрак-кўксилари кенгроқ бўлиб, сочлари ўсганда елкаларига, ўсмаганида қулоқ юмшоқларига тушар еди. Муборак юзлари оқ бўлиб, қизил билан суғорилган эди, пешоналари кенг, қошлари эгилган ингичка, ораси қўшилмаган, бурун устлари баландроқ эди. Муборак юзлари текис бўлиб, юз суякларида дўмбоқлик йўқ эди. Тишлари инжудек тизилган, ялтироқ, соқоллари сийрак эмас, қалинроқ, кўзлари эса қора ва каттароқ эди. Юзлари кулча юзлик, тегаракроқ эди. Кўкрак...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Қурбонов Шукруллоҳ, Усмонов Мухтор ва Эргашев Ҳасанбойлар Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда. 2017 йилнинг 12 декабрь куни “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. 12 декабрь куни 1-жуфтликда Қурбонов Шукуруллоҳ 3-курсларга ўтган тафсир фанидан дарс ўтди. Қурбонов Шукуруллоҳ тафсир фанидан 3-курс талабаларига “Тафсирул Жалолайн” китоби асосида “Талоқ сураси” номли янги мавзуни талабаларга шарҳлаб берди. Гуруҳдаги барча талабларни дарсга фаол иштирок этиши таъминлади. Эргашев Ҳасанбой 2-жуфтликда 2-курс талабаларига араб тили фанидан дарсга кирди. “Мукаббар ва мусағғар исмлар” мавзусини “Дурусун наҳв” асосида талабаларга тушунтириб берди. Усмонов Мухторжон 3-жуфтликда 4-курс талабаларига ҳадис фанидан дарсга кирди. “Ейиш мумкин бўлаган ҳайвонлар” номли янги мавзуни тушунтириб берди. Дарсни “Ал-аҳодисун набавийял мухтора” китобидан ўтди. Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бердилар. Мадраса миқёсида ўтказилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Тадбирларда иштирок этган амалиётчиларимиз бугунги кунда ёшларнинг вазифалари, Ватанга муҳаббат каби тушунчаларнинг аҳамияти хусусида чиқишлар қилдилар. Умуман олганда мазкур уч нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Саййид Муҳйиддин Махдум” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов 1 573
Эртага 13 декабрь соат 13:30 да Тошкент ислом университетида «Қуръон (Тажвид)» мусобақаси ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда www.islamcenter.uz сайтининг Телеграмдаги @islamcenteruz канали хабар бермоқда. Мусобақа икки – «Ҳифз» ва «Тиловат» йўналишлари бўйича ўтказилади. Эътиборли жиҳати www.islamcenter.uz жамоаси мусобақани Facebookдаги www.facebook.com/islamcenteruz саҳифаси орқали жонли тарзда узатишни режалаштирган. Сиз ҳам Қуръон билан қалбингизни ҳушнуд этмоқчи бўлсангиз, саҳифамиздаги онлайн эфирни кузатиб боришга шошилинг, дейилади хабар сўнгида. 848
Бугунги кунда дунёда ислом дини тўғрисидаги тасаввурлар одамни хурсанд қиладиган даражада эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, ислом таълимотларидан умуман узоқ бўлган Европа халқларинику гапирмаса ҳам бўлади. Қўйингки, кўпчилик одамларнинг Ислом ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, муносабатлари қандай экани шу ҳақда ишланган баъзи “фильмлар” дан ҳам маълум. Уларга кўра – ўзлари Исломнинг моҳияти, унинг тенгсиз маданияти қай даражада эканини билмасликлариданми(?) – Ислом деганда терроризм, ур-сур, тўполон, мусулмон деганда эса камида ҳаётдан ўн аср ортда қолиб кетган, қўлида қурол кўтарган, жанжалкаш, радикалист, фақат ўзининг қолоқ фикрини олға сурадиган, уни қабул қилмаганларни йўқ қилишдан ҳам тоймайдиган, маданият нима эканини билмайдиган террорист гавдаланмоқда кўпчиликнинг кўз ўнгида. Нега жаҳон оммасининг Ислом ҳақидаги тушунчалари шунчалик даражага бориб етди?! Ислом ҳақиқатда дунёга уруш, қурол билан тарқалганми ё…?! Бу каби дилни ларзага солувчи саволларни исталганча давом эттириш мумкин. Жавобчи? Бу саволларга ҳали ўз динининг тарихи, мақсад-ғоясини англаб улгурмаган соддадил мусулмон киши бошини қуйи солиб, хижолатдан юзи қизариб, “Афсуски, ҳа”, деган оҳангдаги сукути билан жавоб берадими? Ёки гавдасини ғоз тутиб, жарангдор овозлари ила баралла, қуйидагича жавоб берадими?: “Йўқ! Бу саволларни сўраш тугул, ўйлашнинг ўзи Исломга нисбатан туҳматдир. Исломни англамаган одамнинг саволи-ку бу савол! Зеро, У қон тўкиш орқали эмас, балки бошқа шахсга қўл билан озор бериш у ёқда турсин, ҳатто тил билан озор беришни ҳам қаттиқ таъқиқлагани ва бунга зид амал қилган одамни “ҳали сен комил мусулмон бўлмабсан” деб танбеҳ бериб, адолатда, меҳр-мурувват ва инсонийликда ўрнак бўла олгани учун тарқалган! Ислом ўзининг тенгсиз маданияти, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик тамойилларига тўла амал қилиб, бошқа дин ва миллат вакилларига озор бериш у ёқда турсин, дилига озор бериши эҳтимоли бўлган ишлардан ҳам қайтаргани сабаб оламга тарқаган! Ҳаммани ўз ахлоқи ва маданиятига шайдо қила олганидан бошқа халқлар ўз ихтиёри билан Исломни танлаганлар! Тинчликпарварлиги, Қуръони каримда ҳамма мусулмонларни тинчлик йўлига тўлиқ киришга буюргани учун барча юртларга манзур бўлган У! Инсонпарварлиги, ҳатто Ватан ҳимояси йўлида уруш қилишга тўғри келиб қолганда ҳам ёш болалар, аёллар ва қарияларга қўл теккизмасликка буюриб, ёшу қарига, эркагу аёлга бирдек манзур бўлиб тарқалгандир У. Инсоният у ёқда турсин, ҳайвонот оламига ҳам эътибор бериб, ҳатто қуш ёки мушукни қамаб олиб, вақтида қарамаган одамга: “Бу жонзотларнинг ҳақини поймол қилсанг, Дўзахга тушасан, боқаман десанг, нон-сувини вақтида бер, бўлмаса қўйиб юбор”, дегани ҳамда наботот оламига, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳам катта эътибор бериб: “Ҳатто Қиёмат қоим бошланган бўлсаю, сени қўлингда кўчат турган бўлса, қандай қилиб бўлса ҳам уни ўтқазиб қўйишга ҳаракат қил”, деб буюргани учундир балки! Яхшилик қилишда ҳамкорлик ва мусобақа қилишда, илм-маърифатга тарғиб қилишда намунали биринчи даражада тургани, Унинг биринчи даъвати “Ўқи, ўқи!” бўлгани, илмни диний ва дунёвийга ажратмай, балки жамиятнинг бугуни ва келажагига фойдали илмларни кимдан ва қаердан ўрганишни чекламасдан ҳатто Хитойданми, Парижданми, ғайридиндан бўлса ҳам ўрганишга тарғиб қилиб, илм-фан ва техниканинг ҳар бир соҳасида юртга керакли мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳар ернинг мутасадди шахслари зиммасига фарз ибодатлар қаторида юклаб, агар халқ эҳтиёжига яраша ўқитувчи-мураббийми, табибми, посбонми, машинасозми, сантехникми, дурадгорми, қассобми, сартарошмиди ёки бошқаси етишиб чиқмаса, шу жамиятдаги барча аҳоли гуноҳкор бўлишини уқтиргани, юрт тараққиётдан ортда қолмаслиги учун келажак авлодларга қулай шароит яратиб беришни фарз даражасига олиб чиққани, боласига дафтар-китоб, ручка-қалам олиб берган отага икки дунёда мукофот...
Одам фарзандини илм ва амал билан фазилатли қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин. Энг яхши муаллим бўлиб юборилган саййидимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин. Илм ўчоғи ва маърифат булоғи бўлган пайғамбаримизнинг оила аъзолари, саҳобаи киромлари ва уларга эргашганлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Устозлар фазилати ва уларни ҳурмат қилиш ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало, суҳбатимизни Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис билан бошлаймиз. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло мени муаллим қилиб юборди”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифлари билан инсон зоти қўлга киритиши мумкин бўлган касбларнинг энг буюги, шарафлиси, савоби улуғи ҳамда қиёмат кунигача ажри бардавом бориб турадигани муаллимлик эканига ишора қилмоқдалар. Дарҳақиқат, бу соҳа вакиллари жамиятимизга сув ва ҳаводек зарурдир. Бу муҳтарам зотларни бамисоли ўз нурини атрофга сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек уларнинг маърифат зиёларидан бутун башарият манфаатланади. Оламни қуёшсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек жамиятни ҳам бу улуғ зотларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу сўзимизга ҳазрат Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги байтлари яққол мисол бўлади. Устоз, мураббийсиз қолганда замон, Зулумотдан қора бўларди жаҳон. Чунки устозлар, муаллимлар ва мураббийлар жамиятни маънавият, маърифат, илму фан, одобу ахлоқ ва бошқа барча эзгуликлардан хабардор қилиб турадилар. Шунинг учун биз шогирдлар бу улуғ зотларнинг қадрларини билиб, хизматларида доимо камарбаста бўлишимиз лозимдир. Аждодларимиз устозларини қай даражада ҳурмат ва эҳтиром қилиб, хизматларида ихлос билан камарбаста бўлганларини қуйидаги воқеалардан билишимиз мумкин. Имомлар раиси деган унвонга сазовор бўлган, ўз замонаси қозиси Фахриддин Арсабандийдан сиз бу қадар обрў ва эътиборга қандай эришгансиз, деб сўралганда, мен устозим Абу Зайд ад-Дабусийга 30 йил таом ҳозирлаб ундан ўзим ҳеч истеъмол қилмаганман. Сабаби агар тановул қилсам ўзимни ҳам ўйлаб таом тайёрлаган бўлиб қоламан, бунда эса хизмат мукаммал бўлмай қолиши эҳтимоли бор, деб жавоб берганлар. Ҳақиқатан биз толиби илмлар устозларимизга бунданда юксакроқ хизмат қилишни ўз вазифамиз деб билишимиз керак. Халифа Ҳорун ар-Рашид ўғилларини имом Асмаийга илм ва одоб ўргатиш учун шогирд қилиб бердилар. Кунлардан бир куни Ҳорун ар-Рашид ўғилларидан хабар олай деб борсалар имом Асмаий таҳорат қилиб оёғларини ювяптилар, ўғиллари эса оёғларига сув қуйиб турибди. Шунда халифа бир оз маломат қилгандек бўлиб: “Мен ўғлимни шунинг учун юборганмидим,” – дедилар. Имом Асмаий бу сўзни эшитиб ҳайрон бўлиб турганларида, халифа сўзини давом эттириб: “Нимага ўғлимга бир қўлингда сув қуйиб, бошқа қўлингда оёғимни юв демадингиз? Ахир мен сизга илм билан биргаликда одоб ҳам ўргатинг деган эдимку?!” – дедилар. Эътибор берайлик, юқоридаги икки воқеада биз шогирдларга нақадар гўзал ибратлар бор. Баъзи шогирдлар устозларини бир-икки хизматини бажариб, гўё ўзини устозга хизмат қилаётган шогирддек ҳис қилади ва устоздан илм олиш асносида арзимаган хизмати билан устозни ҳаққини адо қилаётгандек ўзини тутади. Баъзилари эса устоз бир ишдан кейин мабодо иккинчи ишни буюрса малолланиб пешонасини буруштиради, гўё устози кўп хизмат буюриб юборятгандек. Биз бу шогирдларга ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг сўзларини ҳам эслатмоқчимиз: ”Менга илмдан бир ҳарф ўргатган зотнинг қулиман, хоҳласа сотиб юборсин”. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуда устозларга нисбатан шу қадар ихлос ва ҳурмат борлиги учун пайғамбаримиз томонларидан ҳам “илмлар дарвозаси” деган унвонни олдилар ва саҳобаи киромлар ораларида энг кўзга кўринганлардан бўлдилар. Биз шогирдларчи? Келажакда буюк зотлар, шайхлар, унвон...