islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

«Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади» (Моида, 27). Бу икки ака-ука, Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил бўлиб, яҳудий ва насронийлар уларни Каэн ва Авил деб атайдилар. Икковлари ҳам Аллоҳга қурбонлик қилдилар, лекин улардан биттасидан қабул қилинди ва у биродарини ўлдиришга қарор қилди. «Нафси унга биродарини ўлдиришни яхши кўрсатди. Бас, уни ўлдирди. Шу сабабдан зиёнкорлардан бўлди» (Моида,...
Read More
Жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бугун мазкур анжуман ўз ишини бошлади.Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси,...
Read More
2019 йил 30 сентябр куни мажлислар залида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган “Устозга таъзим” номли тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирига барча аёл устоз, ходим ва мураббийлар ҳамда талаба қизлар таклиф этилди. Институтнинг биринчи курс талаба қизлари устозларга бағишлаб байрам дастурини намойиш қилдилар. Қизиқарли савол-жавоблар байрам дастурига янада кўрк бағишлади. Устозлар талаба қизларнинг ҳақларига гўзал дуолар қилдилар. Тадбир сўнггида “Ҳазрати Имом” маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Зулхумор опа...
Read More
Ҳар йили юртимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан турли байрам тадбирлари ўтказиш анана тусига кирган. Ушбу касб байрамни муносиб ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча таълим муассасаларида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 30 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устозлар сизга таъзим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИда бир...
Read More
2019 йилнинг 27-сентябрь куни Тошкент ислом институтининг “101”, “102” ҳамда “105” гуруҳ талабалари “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, кафедра ўқитувчиси А.Тошмирзаев ҳамда талабалар куратори А.Олимовлар раҳбарлигида Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси”га ташриф буюрдилар. Талабаларни галерея директори Жаҳонгир Темирходжаев кутиб олди ва кўргазма билан таништирди. Унинг айтишича,  Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси 2004 йил Мустақиллик куни арафасида очилган бўлиб, ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча даврлари, мактаблари, йўналишлари ва етук рассомлар...
Read More
1 1 190 1 191 1 192 1 193 1 194 1 554