Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридир! Абу Бакр ибн ал-Мунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш фарздир. Имом Молик жомеъ масжидларда азон айтиш вожиб деган. Ато ибн Абу Рабоҳ ва Мужоҳид ибн Жабр “Азон айтилмасдан ўқилган намоз саҳиҳ эмас”, деган. Имом Авзаий ҳам шу фикрда бўлган. Ал-Адавий эса: “Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг наздида азон айтиш фарзи кифоя дейилган”-деб айтган. Зоҳирийлар: “Азон ва иқомат ҳар бир намоз учун вожиб” дейишган. Аммо азон ва иқомасиз намоз дуруст бўлиш-бўлмаслигида уларнинг...Read More
2017 йилнинг 26 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Сузук ота” мақбараси ва жоме масжидида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Давлатимиз раҳбари “Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни яна-да юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим”, деган эдилар. Ушбу топшириқ ва кўрсатмалар асосида бу ерда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Сузук отанинг...Read More
Агар биз бир кунда, узлуксиз эмас, балки орада дам олиб, умумий беш соат ажратсак, ярим пора (ўн – 10саҳифа) ёдлашга имкониятимиз бўлади. Қўшимча яна ярим соат ажратиб, олдин ёдлаган пораларимиздан ҳар куни бир пора ўқишни одат қилсак, ёдланган поралар ёддан кўтарилиб кетмаслигини таъминлайди. Худди шу тарзда давом этсак, икки ойда Қуръонни тўлиқ ёд олишга эришамиз иншаАллоҳ (Қуръонни бундай тез фурсатда ёд олиш институтимизнинг бир нечта талабалари мисолида кузатилган). Иккинчи марта такроран ёдлашда,...Read More
Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Февраль ойи – Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фан ойлиги муносабати билан 2019 йил 28 феврал куни “Имом Термизийга муносиб авлод бўлайлик!” шиори остида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фани бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири М.Ҳомидов ҳамда мутасадди раҳбарлар ва устоз-мураббийлар ташриф буюришди. Тиловати Қуръон ва дуои хайрдан сўнг институтнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев нутқ сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. Мусобақа иккинчи курслар ўртасида бўлиб, 3 та жамоа иштирок этди. Мусобақа...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Исломда мусулмон киши ўзи тўғри йўлдан юриб, зарарли нарсалардан четда туриб, фақат ўзини-ўзи тузатиш билан овора бўлиб қолишга яхшилик деб қаралмайди. Балки ҳақиқий мусулмон одамлар орасида ҳам ислоҳ ишларини олиб бориши зарур. Одамлар орасини ислоҳ қилиш, мусулмончилик ғояларидан биридир. Чунки икки шахс орасидаги адоват бориб-бориб икки тараф орасидаги адоватга айланиши турган гап. Кўпчилик халқлар...Read More