islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Жорий йилнинг 12 январь куни Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин” жоме масжидида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган кишилар билан диний-маърифий суҳбат бўлиб ўтди. Тадбирда имом-хатиблар, отинойилар ва имконияти чекланган кишиларнинг 120 нафари иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакили Меҳмон Жабборов ва Диний идора масъул ходими Мунира Абубакирова эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар борасида юртимизда олиб борилаётган кенг кщламли ислоҳотлар ва хайрия тадбирлари ҳақида сўзлаб бердилар. Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида...
Read More
Мўминлар барча намуна бўладигандек гўзал хулқли, тили ва қўли билан бошқаларга озор етказмайдиган олижаноб кишилардир. Бундай сифатларга эга инсонлар лаънатдан тилларини сақлашлари лозим. Лаънатлаш комил мўминнинг сифатларидан эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир”. Икки “Саҳиҳ” ҳадисда ҳам Собит ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир”. Абу Дардодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Лаънатловчилар қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳ ҳам бўлмайдилар” (Муслим ривояти). Имом Муслим ривоят қилган бошқа...
Read More
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати. 14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни...
Read More
Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларининг ташкил этилганини 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанпарварлик – мўминлик белгиси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов ҳамда 1-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда Ватанга бўлган муҳаббат Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлиши таъкидлаб ўтилди. Тарих сабоқларидан маълумки,...
Read More
Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин домланинг «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» (1-китоб) нашрдан чиқди. Ушбу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига янгича услубда ‎мурожаат этилган. Аниқ маълумотларга таянилгани асарнинг қийматини оширса, тез-тез ‎ҳаяжонли баёнларнинг келтирилиши бадиий ранг-барангликни таъминлайди. Хуллас, ‎ўқувчи бу китоб орқали сийратга оид билимларини тиниқлаштириб, кўп маълумотларига ‎аниклик киритиб олиши шубҳасиз.‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича ‎қўмитанинг 2018-йилдаги 2966-сонли...
Read More
1 1 327 1 328 1 329 1 330 1 331 1 547