Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий...Read More
Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди. Ўзбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий мақсади — барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Ҳужжатда «бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига...Read More
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло уни юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди” дедилар (Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган). Ғийбат деганда кўпчилик хар хил нарсани тушунади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини биласизларми?” дедилар. Шунда улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Агар биродарингиз сиз у ҳақида...Read More
Фаридуддин Олим ибн Аъло Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳи (ваф. 786/1384) ҳақида фиқҳ, усулул фиқҳ ва араб тилига оид китоблардан ва бошқа табақот китобларидан ҳаётларига тегишли етарлича маълумотлар йўқ. Котиб Чалабий[1] ва ундан нақл қилган бошқа манбаларда[2] баъзи маълумотлар учраса ҳам, ҳаёти ва асари ёзилган саналарга эътибор берадиган бўлсак, вафот этган санаси Абдулҳай Ҳасаний айтгани каби[3] 786 (1384) йилда эканлиги ҳақиқатга яқинроқдир. “Кашфуз зунун”да эса 286 санани 786 ўрнига янглишиб ёзиб қўйган...Read More
Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари давом этмокда. Тошкент шаҳри Уч тепа тумани “Мирбобо ота” жоме масжидининг янги биноси замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар берди ЎМИ матбуот хизмати. Ушбу бўлиб ўтган хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва...Read More