Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис”ва “Араб тили” фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Қабул имтиҳони жараёнлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида ўтказилмоқда. Имтиҳонлар бошланишидан олдин Қуръон тиловати ва дуо-и хайрлар қилинди. Сўнгра Ҳадис илми мактаби ректори...Read More
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят). Диннинг мукаммал қилингани, неъматнинг батамом этиб берилгани ва Исломни дин деб рози бўлингани тўғрисидаги хабар фақат ўша замон мусулмонлари ёки умуман, мусулмон уммати учунгина эмас, балки бутун инсоният учун катта шараф ва...Read More
Имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” курсларига қабул эълон қилинади, дея хабар берди “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати. Ҳужжатлар 20 ноябрдан 24 ноябргача қабул қилинади. Ўқув курсининг муддати 3 ой бўлиб, ўқиш 2018 йил 1 декабридан бошланади. Ўқув курси гуруҳлари тингловчилари 30 нафар этиб белгиланган. Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 1. Мудир номига ариза; 2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилади); 3. Тиббий маълумотнома (086-У шаклида); 4. 3х4 расм (4 дона). Маълумот учун манзил: Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти. Телефон: (99871) 244-48-27, e-mail: info@kukaldosh.uzRead More