Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди. Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган...Read More
Саҳоба разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган Қуръони каримдан шариъат ҳукмларини истефода қилар эдилар. Кўпинча, Қуръони карим оятлари батафсил айтилмасдан ёки қайдланмасдан нозил бўлар эди. Масалан, намоз Қуръони каримда уни неча ракъат экани, қайси кўринишда бўлиши ва вақтлари баён қилинмасдан мужмал келган. Закотни ҳам қанча миқдор мол-давлатдан вожиблигини қайдланмасдан, миқдори ва шартлари баён қилмасдан мутлоқ келган. Шунингдек, шартлари, асослари ва бирон ҳукмни бузиб юбориши каби изоҳлари мужмал ёки мутлоқ...Read More
Бағрикенглик гўзал инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бағрикенглик – яқинларингиз, ўзингиздан катталар ёки кичиклар, дўст ва тенгдошларингиз билан сухбат қураётганингизда, муомала қилаётганингизда, турли муносабатларингизда риоя қилишингиз зарур бўлган гўзал хислатдир. Бағрикенгликнинг луғавий маъноси ўзганинг сизга унчалик ёқмайдиган жиҳатига сабр ва тоқат қилишдир. “Бағрикенглик” (“тoлeрaнтлик”) сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб “бағрикенглик” чидaмлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, муруввaтлилик, ҳиммaтлилик, кeчиримлилик,...Read More
Илмни Ўзини таниш воситаси қилган, илк нозил бўлган ояти муборакни ҳам илм олишга тарғиб ила бошлаган, илм аҳли билан билмайдиганларнинг даражаси тенг эмаслигини қайта-қайта такидлаган олимларни мақтаб уларнинг мақоми пайғамбарлардан сўнгги мақомда қилиб улуғлаган Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар. Умри мубораклари давомида гўзал тарбия ва ахлоқларнинг энг мукаммали ила бизларга Жаннат сари юришни ўргатиб, олимлар Ўзларининг меросхўрлари эканини айтиб, Қуръон ва суннатни мустаҳкам арқон тўғри йўл деб таълим берган Муҳаммад солаллоҳу...Read More
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Билмоқ керакким, муқаддас Ислом динининг метинлиги ва пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларининг камоли учта илмга асосланади. Булар Фиқҳ, Ақоид ва Тасаввуф илмларидир. Бу илмлар мақоми улуғ ва даражаси юксак бўлган илмлардир. Бунга далил сифатида Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисни келтиришимиз мумкин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Олдимизга оппоқ кийинган, соч...Read More