“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “سلف” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Қуръони каримнинг Зухруф сурасида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “ўтмиш (кишилари)” маъноларида ишлатилган. Диний стилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти)....Read More
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади. – Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши,...Read More
Жорий йилнинг 19-20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги, Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан Мир араб олий мадрасасида 16 ноябрь “Халқаро диний бағрикенглик куни”га бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусида республика талабалар илмий амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг мақсади Нақшбандия тариқати намояндалари, хусусан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ҳамда фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, юртимизда...Read More
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида 16 ноябрь “Халқаро бағрикенглик куни” га бағишлаб “Диний бағрикенглик-тинчлик ва миллатлараро тотувликнинг гарови” мавзусида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбанов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент епархияси митрополити Викентий, Немис Евангел-лютеран черкови епископи Л.Шмидт, Тошкент ислом институти прореетори У.Ходжаев, Рим-католик...Read More
“Китоб”, “Китобхонлик”, “Кутубхона” сўзларининг ўзаги аслида арабчадан олинган ва бир мақсадга, яъни инсон маънавиятини бойитишга хизмат қилади. Китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади. Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари “Китоб – беминнат устоз, билим ва...Read More