islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Халқимизда “Ватан остонадан бошлананди”, “Эр йигит Ватан учун туғилади” деган бир қанча нақллар бор. Ўз она заминимизни кўз-қорачиқдай авайлашимиз, унинг шон-шарафи, шуҳрати учун қайғуриш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиздир. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил қилинганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 13 январ куни Тошкент ислом институтида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор...
Read More
4.Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан яна бири бефарзандликдир. Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Бу нарса оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган, шу боис оилада яшаб турган эр-хотин фарзанд кўрмасалар ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир. Аммо баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Жуда қисқа муддат ўтмай ташвишни бошлайдилар, ваҳолангки ҳамма ишлар каби фарзандлик бўлиш ҳам Аллоҳнинг иродаси...
Read More
Ҳуд алайҳиссалом – Қуръонда зикр қилинган тўртинчи, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Сом авлодидан дунёга келган, Аллоҳ томонидан Од қавмига юборилган пайғамбар. Қуръони Каримнинг 11-сураси Ҳуд номи билан аталган. Од қабиласи Ал-Аҳқоф номли ҳудудда, ҳозирги Арабистон ярим оролининг жанубида яшаган. Маълумки, уларнинг танаси катта, жисмонан бақувват, бадавлат эдилар, аммо мағрур эдилар. Қавм Ягона Раббга ишонмай, Унга ибодат қилмай, бутларга сиғина бошладилар ва гуноҳга ботдилар. Ҳуд алайҳиссалом уларни тавҳидга ва яхшилик қилишга даъват...
Read More
“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида Тошкент ислом институтининг маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов бошчилигида биринчи босқич талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари музейига саёхат уюштирилди. Саёҳат давомида талабалар музей тарихи ҳамда унда сақланаётган экспонатлар билан танишишди.  Жумладан музей ташкил этилганинг 55 йиллиги ҳамда ундаги экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан...
Read More
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Уларни мустаҳкам иродали, қатъиятли, юрт иши учун фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишган. Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби...
Read More
1 1 139 1 140 1 141 1 142 1 143 1 556