11. Тобеинлардан яна бири, машҳур тасаввуф пешвоси Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи (162-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: وهو الذي لا يحوى بمكان ولا زمان ولا جهات У макон билан ҳам, замон билан ҳам, тарафлар билан ҳам қамраб олинмаган (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 12. Табаа тобеинларнинг улуғларидан имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳи (179-ҳижрий санада вафот этганлар) истиво ҳақида қуйидаги гапни айтганлари барчага маълум ва машҳур: الإستواء غير...Read More
Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймонли илмли зотларнинг мартабаси улуғ бўлади. Худои таборак ва таоло иймонли ва илмли кишиларни Ўзининг китобида мақтаб дейди: “Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради”[1]. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”. Шу ҳадисни эшитиб, бир нечта хорижийлар ҳасад қилиб айтдиларки: “Ўн киши танҳо-танҳо бориб бир масалани сўраймиз, агар ҳар...Read More
(1-қисм) Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломга ўнта хусусиятни берди: У зот “Улул азм” пайғамбарларнинг биринчиси эди; Унинг шариати аввалги шариатни бекор қилди; Идрис ва Шис алайҳиссаломларнинг шариатларини тўхтатиб, Нуҳ алайҳиссалом ўз шариатини давом эттирди; У инсониятнинг иккинчи отаси деб эътироф этилади; У ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилган; Қиёмат куни Нуҳ алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қабрдан тирилади; У пайғамбарлар орасида энг узоқ умр кўрган пайғамбар ҳисобланади. Ҳатто, 950 ёшида ҳам...Read More
حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن بن شهاب سالم بن عبد الله عن أبيه أنَ رسول الله كان يرفع يديه حذو منكبيه إذا افتتح الصلاة Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у ибн Шиҳобдан у Солим ибн Абдуллоҳдан у эса отасидан ривоят қилади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга киришсалар икки қўлларини елкалари баробарида кўтарардилар”. Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдаларининг биринчиси намозга киришаётганда қўлни елкалар баробарида кўтариш. Ибни Мунзир айтадилар:...Read More