Сўнгги кунларда қўшиқчи Юлдуз Усмонова ва айрим кишиларнинг ижтимоий тармоқлардаги можаролари фейсбук ва телеграмм каби мессенжерларда кўплаб шовшувларга сабаб бўлди. Аслида бу вазиятда мусулмон кишининг муносабати, ҳодисага реаксияси қандай бўлиши керак? Маълумки, ислом шариъати асосларига кўра, бирор ҳодиса юзасидан шаръий ҳукм бериш учун ана шу ҳодиса юзасидан рад этиб бўлмас далил-ҳужжат ёки гувоҳлиги қабул қилинадиган даражадаги адолатли, ростгўй, умрида ёлғон гапиргани ёки бировни гуноҳда айблаб туҳмат қилгани учун ҳад, яъни...Read More
Ҳар-қандай жамиятни ривожлантирадиган, фаровонликка, бахт-саодатга етаклайдиган омиллар бўлиши билан бир қаторда, шу жамиятни парокандаликка, мавжуд фаровонликнинг кўтарилишига, бахтсизликка олиб келадиган сабаблар ҳам мавжуддир. Ана шундай мусулмонлар жамиятига зарарли бўлган иллатлардан бири бу- оилаларнинг ажралишидир. Оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз борар экан, албатта бунда ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатларни ҳисобга олиб, қуйида келадиган асосий омиллар эътиборидан сўз юритилади. 1.Оила ва оилавий муносабатлар ҳақида илмнинг етишмаслиги. Бу борада биринчи...Read More
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳу вабарокатуҳ! Ҳукмингизга ҳавола этмоқчи бўлган мақоламиз реал воқеаларга асосланган ибратли ҳикоя тарзда бўлиб, бир танишимизнинг ҳаёти тажрибаларидан олинган ва қоғозга ёзилган. Эсингизда бўлса ёпиқ мамлакат, Қизил Империя қулагандан кейин 90-йилларнинг аввалида хорижий завод-фабрикаларнинг мамлакатимизда қўшма корхоналари очилди. Жумладан бизнинг шаҳримизда ҳам текстил йўналишида фабрика очилиб, иш ўринлари ташкил қилинди. Мен ҳам ишга кирдим. Янги корхонада фаолиятимни бошлаганимдан кейин кўпчилик билан танишдим. Танишганларим орасида хориждан келган мутахассисларга ажратилган...Read More
Қадим замонда подшоҳлардан бири кеч бўлганда аъёнларидан сўради: “Давлатимдаги энг бахтли кишини менга кўрсата оласизларми?”. Аъёнлардан бири: “Давлатда сиздан кўра бахтлироқ киши бўлмаса керак”, деди. Подшоҳ: “Мен ўз ҳолатимни яхши биламан. Сенга шуни айтиб қўяйки, мен энг бахтли киши эмасман”, деди. Мажлисдаги олимлардан бири подшоҳга: “Мени бир қўшним бор. Ўша киши энг бахтли одам бўлса керак. Унга қўшни бўлганимга бир неча йиллар бўлди. Унинг фақатгина ширин сўзини эшитамиз, очиқ чеҳрасини,...Read More