islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Ўзбек миллий дўпписини ғурур ила кийиб олган нуроний отахонлар… Оппоқ рўмолда, муборак юзларидан нур балқиб турган малаксиймо хожи оналар… Не-не умид ва ниятлар билан келиб, биринчи сафда ўтириб, ҳаяжонда, қўлларини кўтариб дуолар қилиб, энг яхшисини беришни сўраб, умид қилиб, фарзандларига омад тилаб, ҳаққига дуо қилган ҳолида ўтирибдилар… Сўзловчининг ҳар бир сўзига диққат ила эътибор бериб, қулоқ солиб, тинглаб, ҳўп бўлади, деб итоат ила ўтирибдилар. Бирор сўзини эътибордан четда қолдирмаяпдилар. Ана...
Read More
Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.  Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади. Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради. Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади. Сайт аввало араб тилида ва бошқа тилларда ҳам...
Read More
Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга...
Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида бугунги жума мавъизасининг мавзуси эълон қилинди. Порталда таъкидланишича, бугун юртимиз масжидларида “ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!” мавзусида мавъиза қилинади. Муҳтарам жамоат! Барчамизга маълумки, Ислом динимиз мўътадил дин бўлиб, барча ишларда мўътадил йўлни тутишга буюради. Айни пайтда исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Чунки, ҳар қандай ишда ҳаддан ошиш   исроф саналади ва у Ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади. Исроф деб, шариат тилида бирор иш ҳаракатни бажаришда, сўз сўзлашда, молни сарф...
Read More
Савол: – Мен ғарб давлатларининг бирида докторман. Шифоҳонамизнинг жонлантириш бўлимида оғир оҳвалдаги суриялик мусулмон бемор бор. У қон саратони касаллигига йўлиққан бўлиб, жигар ва буйраги яроқсиз ҳолга келган. Нафас олиши, қонни ювиб туриши учун беморга махсус жиҳоз улаб қўйилган. Докторлар муолажани тўхтатишни истаяптилар, чунки беморнинг тузалишига умид йўқ. Муҳтарам Шайх, эвтаназия ва муолажани тўхатиш ўртасидаги фарқни тушунтириб беришингизни сўрайман. Беморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб...
Read More
1 1 206 1 207 1 208 1 209 1 210 1 548