islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади”. Бир жамоа уламолар “кифоя қилади” деган иборани “кечаси қоим бўлишга кифоя қилади” деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса “кечаси етадиган...
Read More
Жорий йилнинг 19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Такфир хатари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси А.Олимов ва 2-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, талабаларга ақидада адашган тоифаларнинг хатари, уларнинг ёшлар онгига таъсири ҳақида гапириб, баъзи тоифаларнинг ботил қарашлари ва уларга аҳли сунна вал жамоа уламоларининг раддияларини келтирди....
Read More
«Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» (Оли Имрон, 92). Имом Насафий (рaҳимаҳуллоҳ) оятнинг тасфсирида: «Муҳтожларга қилaятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлсин», деган. Мазкур оятнинг “Яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар» жумласидан яхши бандалардан бўлолмайсиз ёки Аллонинг ажру савобига эришолмайсиз, деган маънолар тушунилади. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Банда Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўрган нарсасини – гарчи...
Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом тарихига назар солган киши, унинг талотум кечмиши оралаб бу кунларимизга қадар зимистонларни чароғон этиб турган лак-лак зиё соҳибларини кўриши мумкин. Уларнинг зиёлари кўкдаги қуёш нуридан кўра ҳароратлироқ, тундаги бадр ой ҳайбатидан кўра шарафлироқ, заколари хориқа, фатонатлари муҳташам, маноқиблари залворлидир. Буюк шахсиятларни таниш, келажак авлод учун уларни танитиш миллат қадрининг юксалишига туртки, уммат кимлардан ўрнак олиши лозимлигини белгилаб берувчи маёқдир. Агар конлардан тиллолар чиқмаганида эди, инсонлар ҳаётларини...
Read More
Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон xатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса устози олдига чиқарди. Уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади. Устоз муршид даражасидаги бир зотлардан эди. Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон xатм қилади ва табиийки ухламайди”, дейишди. Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади: «Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил», деди. Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб,...
Read More
1 1 307 1 308 1 309 1 310 1 311 1 546