Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат билиб оладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматлик зотлар бўлган экан. Улар ўзларидан ёши кичик олимларга нисбатан адолатсизлик қилишмаган. “Менинг ёшим катта, кеча тухумдан чиққан бу жўжахўроз уч-тўртта китоб ўқиб олиб, ўзича ақлмирзалик қиляпти. Сенда илм бўлса менда тажриба бор”-деб ҳасадгўйлик қилишмаган. Илм кимда бўлса у ёшми ё қарими бунисига аҳамият бермасдан ундан фойдаланиб қолиш пайида бўлганлар. Аслида ҳақиқий мўмин шундай бўлиши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Хушуъ» аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. Намозни гўзал қилиб адо этиш эса, фарзу вожиб, суннату одобларини ўрнига қўймоқдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўраяпсизларми?! Менинг қиблам, бу томонда! Аллоҳга қасамки, мен учун рукуъларингиз ҳам, хушуъларингиз ҳам махфий қолмас. Албатта, мен сизларни орқамдан ҳам кўрурман», дедилар». Шарҳ: Ушбу...Read More
2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 20 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича услубчиси Х.Юсупов, куратор ва мураббийлар З.Бегматов, И.Ғофуров, Р.Махсумхонов иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда...Read More