islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Ривоят қилинишича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Қуръони Каримдаги энг умидбахш оят бу – “Айт: “Ҳар ким ўзига мувофиқ тарзда амал қилур. Парвардигорингиз тўғри йўлдаги зотларни жуда яхши билур”  (“Исро” сураси, 84-оят), оятидир, деган эканлар – “зеро, банданинг ҳолига мос келадиган нарса исён бўлса, Роб таолога мос келадиган нарса ғуфрондир”. Мулла Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Атоуллоҳ Искандарийнинг «ал-ҳикам ал-атоийя» номли ҳикматлар мажмуасига ёзган шарҳида юқоридаги ояти каримадан таъсирланиб, Аллоҳга қуйидагича муножот қилади: “Роббим,...
Read More
Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафийнинг “Тафсири Насафий” китобларида “Воқеа” сурасининг сўнггида шу воқеа баён этилади: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирганларида у киши ўлим тўшагида ётган эдилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу у кишига: “Нима шикоятингиз бор?”, дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Гуноҳларим”, дедилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу: “Нима истайсиз?” деб дунёвий бирор ҳожатлари борми ёки йўқми эканини билмоқчи бўлдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Роббимнинг раҳматини”, дедилар. Усмон розияллоҳу анҳу: «Табиб чақирайликми?», деб сўрадилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Табибнинг Ўзи касал...
Read More
Абу Али ибн Сино шарқда “Шайхур-раис” (Шайхларнинг раиси) деб аталса, ғарбда “Авиценна” номи билан машҳур. У милодий 980 йилнинг август ойида Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида дунёга келган. Ибн Сино 16 ёшдаёқ машҳур табиб бўлиб танилди. IХ аср охири ва Х асрнинг бошларида жаҳон маданияти ва маърифатининг йирик марказларидан бири Гурганжда (ҳозирги кўҳна Урганч) Маъмун сулоласи (995-1017) Хоразмни равнақ топтириш мақсадида тинимсиз ҳаракат қилди. Хоразмшоҳлар сомонийлар, қорахонийлар ва ғазнавийларнинг хуружларига қарамасдан маърифатпарвар олимларга ҳомийлик...
Read More
Бухоро вилояти Шофиркон туман Ревгар қишлоғида, ҳижрий 560/660 (милодий 1165/1259) йилларда яшаб ўтганлар. Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий валийлардан бўлиб, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат аҳилларидан эдилар. Ревгарий болалигидаёқ Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг хизматларида бўлганлар. Маълумки, “Силсилаи шариф”даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар. Ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийдурлар. Бу зоти шариф шариату тариқат илмини Хожаи Жаҳондан ўрганганлар. Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар. Ҳазрат Маҳдуми Аъзам Даҳбедийнинг (1461-1542) “Мақомоти Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарларида нақл қилишларича, Хўжа Хизр Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини...
Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Интернет» сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халқаро маълумотлар тўри» деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча соҳаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик...
Read More
1 1 308 1 309 1 310 1 311 1 312 1 546