Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади…” дедилар. Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб, кўпгина ҳикматларни қамраб олган. Уламолар ҳадиснинг бир қанча ҳикматларини санаб ўтганлар. Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ: “ Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”, деган. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки,...Read More
Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган қўлёзмалар фондига эга бўлган Миср ва Туркияда йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейлар мавжуд. Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва кутубхона мудири, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу давлатларда бўлиб турибди. Илмий сафардан асосий мақсад Миср ва Туркиядаги йирик кутубхона ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишдан иблоратдир. Маълумки, 2017 йили...Read More
Анас ибн Молик ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганимизда, у зот кулдилар, ҳатто тишлари кўринди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ё Расулаллоҳ, ота-онам фидойингиз бўлсин, нима сабабдан кулдингиз?”, деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Қиёмат куни) умматимдан икки киши Роббул-изза (Аллоҳ) таборак ва таолонинг ҳузурида тиз чўкадилар. Улардан бири: “Роббим, биродаримдан ҳақимни олиб бер”, дейди. Аллоҳ таоло (иккинчи кишига): “Биродарингга ҳақини...Read More
Бу даражага қандай юксалдингиз, деган саволга Бастoмий ҳазратлари шундай жавоб бердилар: – Болалигимда бир ҳолга кирдим. Шундай бир нарса кўрдимки, ўн саккиз минг олам у ҳузур қаршисида бир заррага айланди. Ақлим бошимдан кетди. Буюк бир ҳол қамради мени. “Ё Рабби, бу даргоҳ бу қадар кенг ва бу қадар бўм-бўш, у ердаги ишлар у қадар гўзал, у ер нақадар танҳо”, дедим. Сирли бир овоз деди: “Даргоҳ бўш эмас. Ҳеч ким бу...Read More