Боязид Бастoмий ҳазратлари ёмғирли бир кунда жума намозини адо қилиш учун уйидан чиқди. Йўл ботқоқ эди. Бастoмий ҳазратлари ёмғир тингунча, бир уйнинг девори панасида турди ва ўша ерда кавушидаги лойни уйнинг тош деворига суртиб тозалади. Ва масжидга кетар экан, ўз-ўзига “кавушимни тозалайман деб, бир мажусийнинг деворини кирлатдинг, бу ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай турмоқчисан?” деди ва мажусийдан узр сўраш учун орқасига қайтди. Унинг эшигини қоқди. Мажусий чиқиб: – Нима гапингиз...Read More
“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади. Жорий йилнинг 26 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида экологик хайрия ҳашари ташкил этилди. Ҳашарда институт раҳбарияти, ўқитувчи ва ишчи ходимлар ҳамда талабалар фаол иштирок этди. Институтнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув...Read More
Тарихда шундай олимлар яшаб ўтганки, бутун ҳаёти давомида бор-йўғи бир ёки икки асаргина ёзиб қолдирган. Шундай бўлса-да, шу биргина асарнинг ўзи, муаллифининг илм бобида савияси юқори эканидан дарак беради. Йирик ҳанафий фақиҳи, муҳаддис ва усулий олим Алоуддин Абу Бакр Косоний (в. 587/1191)нинг дунёга машҳур “Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” (Шариат қонунларини тартиблашда гўзал қонунлар) асари ҳам ана шундай манбалардан бири. Ханафий мужтаҳидларининг сўнги вакили Мухаммад Амин ибн Умар ибн Обидин...Read More
Жидол деб киши ўз қарашларини исбот қилиш мақсадида олиб борган илмий баҳсига айтилади. Ахлоқ одоб фанида қалам тебратган уламолар жидолнинг ҳукмни иккига бўлганлар. Ҳаром ва мандуб. Бу баҳс олиб борувчиларнинг ниятига қараб аниқланади. Агар тортишувчи рақибини мот қилишни қасд қилса унинг ҳукми ҳаром бўлади. Ҳатто баъзи олимлар эътиқодий мавзуларда баҳс олиб борувчининг мақсади шу бўлса у кофир бўлади, деб айтишгача борган. Абу умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва...Read More