Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим,...Read More
Силсилаи Нақшбандиянинг еттинчи ҳалқасидир. Ҳижрийнинг 433 йили (милодий 1042) да туғилди. Хуросонда яшади. Ҳижрий 478 (милодий 1085) да вафот этди, қабри Тус, яъни Машҳад шаҳридадир. Даврининг олимлари орасида ягона эди. Зоҳирий илмларни Абул Қосим Қушайридан ўрганган эди. Тасаввуфда иккита муаллими бор эди: Абул Қосим Гургоний ва Абул Ҳасан Ҳарқоний ҳазратлари. *** “Ёшлик йилларимда Нишобурда илм талаби билан машғул эдим. Шайх Абу Саид Абул Хайр ҳазратлари келганда мен унинг хизматига кетдим....Read More
Azon.uz ахборот таҳлилий портали “Қамар” китоблар дўкони билан ҳамкорликда мусулмонларнинг илмий салоҳияти ҳамда динимиз аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида ташкил қилган “Azon-Viktorina“ савол-жавоблар мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Унга кўра Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Умархўжаев Мурод 1-ўринни ва 3-курс талабаси Аҳмедова Муаттар 2-ўринни қўлга киритдилар. Ғалаба муборак!Read More
Диннинг пайдо бўлиш сабаблари ва моҳияти тўғрисидаги масалалар З. Фрейдни доимо қизиқтириб келган. У ўзининг бир қанча китобларида, масалан, “Тотем ва табу”, “Мусо ва монотеизм”, “Бир иллюзиянинг келажаги” асарларида дин масаласини кўтаради ҳамда бу масалага материалистик ва атеистик нуқтаи назардан туриб ёндашади. З.Фрейднинг диний қарашлари соф атеистик заминга қурилган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай деган эди:”Агар мен дин масаласидаги қарашларимни бундан анча илгари, масалан инкивизиция даврларида айтганимда эди, инкивизиторлар мени...Read More