Бугунги кунимизда бировнинг савдоси устига савдо қилиш, бировнинг совчилиги устига совчилик қўйиш одатлари кўпайиб кетди. Бу ишларга, аслида, ислом динида қандай қаралади? Бунга ҳадис орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзиларингиз баъзиларнинг савдоси устига савдо қилишидан, бировнинг совчилиги устига аввалги совчи уни тарк қилмагунича ёки ўзи совчиликка изн бермагунича совчи қўйишидан қайтардилар”, дедилар. Бу ҳадис-и шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни ўзаро ораларида муҳаббат ва улфат ҳисларини боғлашга қизиқтирмоқдалар,...Read More
Уммат ғамхўри, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломий жамиятда бирдамлик ҳукмрон бўлиши учун, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро алоқалари мустаҳкам бўлиши учун зарур кўрсатмларни бериб кетганлар. Ул зот жумладан бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: من صنع اليه معروف فليجزئه فان لم يجد ما يجزئه فليثن عليه فانه اذا اثنى فقد شكره و ان كتمه فقد كفره و من تحلى بما لم يعط فقد لبث ثوبى زور Кимгаки яхшилик қилинса, уни...Read More
Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим,...Read More