islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Мўмин-мусулмонларнинг жуда кўп қисми, шу жумладан, россиялик мусулмонлар учун Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари асрлар давомида ислом илмларининг ўчоғи бўлиб келган. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин жаноблари Париж шаҳрида бошланган “Ислом ва глобаллашув муаммолари” мавзусидаги XIV халқаро мусулмон форумида алоҳида таъкидлади. Шайх Равил Гайнутдиннинг сўзларига кўра, 2018 йилги ушбу анжуман доирасида мусулмон тамаддунининг бир неча буюк мутафаккирлари номлари улуғланади. Шайх мана шундай мўътабар зотлар қаторида...
Read More
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 11-декабрь кунидан бошлаб Андижон вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари ва отинойилари учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди, деб хабар берди ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги. Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган 1-давра тингловчиларига Андижон қурилиш ва транспорт коллежида дарслар ташкил қилинди. Малака ошириш ўқувларида Ўзбекистон халқаро ислом академияси Магистратура бўлими бошлиғи М.Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон халқаро ислом...
Read More
“Баракалла”, дейиш миллатимиз орасида кенг тарқалган. Зеро, Биз шундай халқмизки, миллий ва диний қадриятларимиз чамбарчас боғланиб кетган. “Баракалла” ибораси ҳам айнан шундай одатларимиздан биридир. Чунки унинг келиб чиқиши айнан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига боғлиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга ким бирор яхшилик  қилса уни мукофотлангиз. Агар мукофотлашга бирор нарса тополмасангиз унинг ҳаққига дуо қилинг”, деганлар (Абу Довуд ривоят қилган). Яна бир ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо бундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу...
Read More
Аллоҳ таоло Ўзининг муборак каломида шундай деб марҳамат қилади: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга раҳмат қилиб юборганмиз”  (Анбиё, 107-оят) дея марҳамат қилиб Ўз раҳмати ила биз умматларга  шафоатчи бўлгувчи Зотни мадҳ этган Аллоҳ таолога туганмас ҳамду сано. Ўзларини севиш иймондан эканини айтиб, болаликдан барчани ўз файзлари билан нурафшон этган саййидимиз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва саломларимиз бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудлари ва насаби шарифлари ажиб тарихнинг бошланиши эди албатта. Даставвал бу...
Read More
Ислом динимизда илмга қаттиқ эътибор берилган ва унга тарғиб этилган. Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлга фарз деб эълон қилинган. Инсон ҳаётда тўғри йўлни илм орқали топа олади. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” деган гапларида улкан маъно бор. Илм – сарф этилгани сари тугамайдиган, аксинча ошиб, мустаҳкамланиб борадиган ноёб неъматдир. Молу дунё эса ишлатилгани сари тугаб бораверади. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло иймонли олимларнинг...
Read More
1 1 345 1 346 1 347 1 348 1 349 1 540