islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

10 декабрь куни Париж шаҳрида Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Ушбу халқаро анжуманнинг бош мавзуси Ислом дини ва глобаллашув муаммоларига бағишланган бўлиб, сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳозирги глобаллашув жараёнлари турли минтақаларга ўзининг ижобий ва салбий таъсирини кўрсатиб келаётгани, мана шундай мураккаб даврда юзага келаётган муаммо ва таҳдидларга биргаликда курашиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар. Халқаро форум ишида...
Read More
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Умматимдан биттасини ўзимга дўст танласайдим, Абу Бакрни танлардим”, деган мадҳига муяссар бўлган зот Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу Асҳоби Киромнинг энг устун шахсиятларидан бири эди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам ота, ҳам она тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан узоқ қариндошдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан 2 ёки 3 ёш кичикдир. Мусулмон бўлмасдан олдин исми Абдул Узза ёки Абдул Каъба эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон этгандан сўнгра исмини “Абдуллоҳ” деб ўзгартирди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган куни ҳазрати Абу...
Read More
Инсон бордирки баъзан билиб, баъзан билмаган ҳолда хатоларга йўл қўяди. Ўзининг хатоларини билиши, уни англаб етиши илмдир. Шундай илм гуноҳларни тарк қилишга сабабчи бўлади. Ундан кўзланган мақсад ҳам аслида мана шу эди. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва...
Read More
Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Ҳамадон шаҳрида 440 ҳижрий санада туғилганлар. У зотнинг тўлиқ исмлари Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳусайн ибн Айюб Ҳамадонийдир. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи тасаввуфнинг йирик намояндаси, буюк олим эди. Боғдодда Абу Исҳоқ Шерозийдан таҳсил олган. Исфаҳон, Самарқанд, Бухорода илмларини оширганлар. Тасаввуфни Абу Али Формадий, Абдуллоҳ Жувайний ва Ҳасан Симнонийлардан оладилар. Замонасининг буюк алломалари Абдул Қодир Гилоний, Ғаззолий, Ҳамидуддин Мултонийлар билан мулоқатда бўлганлар. 30 маротаба Ҳаж зиёратига борганлар....
Read More
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: “Ақраъ ибн Ҳобис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳаж қилиш ҳар йили фарзми ёки фақат бир марта? – Бир маротаба, – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам – қурби етган киши ихтиёрий равишда яна ҳаж қилиши мумкин“. (Ибн Можа ривоятлари). Бошқа ривоятларда зикр этилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб, дедилар: – Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз этди. Ҳаж қилингиз! Бир киши сўради:...
Read More
1 1 346 1 347 1 348 1 349 1 350 1 540