Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган,...Read More
Бугунги кунда жамиятимиздаги ёмон хулқлардан бири ҳасад. Инсонлар орасини бузилишига сабаб бўладиган ёмон бир иллатлардандир. Ҳасад тоат ибодатларга берилган савобларни кетказади. Ҳасад ҳасадчини гуноҳларга мойил қилиб қўяди. Натижада ғийбат, ёлғон каби ёмон ишларга берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадис шарифларида:“Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим...Read More
Фиқҳий манбаларнинг катта қисмини муомала масалалари ташкил этади. Улар орасида савдо-сотиқ, ижара, орият, қарз олди-бердилари каби кўплаб молиявий муомалалар қатори рибо масаласига ҳам алоҳида ўрин ажратилган. Рибо у ҳақда узоқ даврлардан буён турли муносабат билдирилган муаммоли масалалардандир. Ушбу кичик мақолада рибо моллари ва уларнинг ислом ҳуқуқшунослигидаги таснифи масаласи ёритиб беришга ҳаракат қилинади. Рибо – ҳеч қандай меҳнат қилмасдан, муҳтож кишининг эҳтиёжини қондирмасдан ва жамият манфаати учун ўз ҳиссасини қўшмасдан туриб...Read More
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: • Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш; • ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги...Read More
Аллоҳ тоало Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат қилиб туширдик». Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари, Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади. Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради. Қуръон ўқийдиган одам руҳан ва жисмонан соғлом бўлади. Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир. Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади, хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради, инсоннинг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунё...Read More