islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Араб тили” ҳамда “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курслари фаолият юритиб келмоқда. Мазкур ўқув курсларни институтнинг малакали ўқитувчилари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида олиб бормоқда. “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шунга биноан 2018...
Read More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 8 октябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Нуриддинов Муҳаммаджон домланинг 4-Д гуруҳга “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Қарзни кечиктириб беришда молиявий бадал тўлаш масаласи” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Нуриддинов Муҳаммаджон домла очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан аввал унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Вақтдан кечиктирилган қарзнинг ортидан келган эҳтимолий зарарларни конпенсациялаш шаръий далилларга мувофиқ келмаслиги, барча мужтаҳид уламоларнинг ушбу ҳукм жоиз эмаслиги тўғрисида...
Read More
Исломда илм Жаброил алайҳиссалом Пайғамбарга илк ваҳий олиб келгандаёқ Ислом илм дини экани аён бўлди. Чунки у олиб келган илк калом Алақ сурасининг беш ояти эди: “(Эй, Муҳаммад, бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Раббингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамли Зотдир. У инсонга қалам билан (ёзишни) ўргатган Зотдир. У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди”. Илк даъватдаёқ ушбу оятларнинг нозил қилиниши ҳайрон қоладиган мўъжизадир. Биринчидан, Аллоҳ таоло минглаб мавзулар ичидан...
Read More
Мадина шаҳрида Қуръон мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтда Тошкент ислом институти талабаси Йўлдош қори Нуриддинов чиқишини бошлаган. Мусобақани қуйидаги манзил орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: https://www.pscp.tv/w/1zqJVLPeDlPKB
Read More
Аввал хабар берганимиздек, 3 октябрь Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018” мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетган эдилар. Кеча, 5 октябр куни саралаш босқичи амалга оширилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ушбу мусобақада кузатувчи ҳакам сифатида иштирок этмоқда. Саралаш натижаси...
Read More
1 1 369 1 370 1 371 1 372 1 373 1 540