islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Имом Абул Муъийн ан-Насафий

Имом Абул Муъийн ан-Насафийнинг тўлиқ исмлари Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад   Макҳул ан-Насафийдир. Бундан бир оз фарқли шакллари ҳам учрайди. Унинг куняси барча манбаларда Абул Муъийн деб зикир қилинади. Аммо ан-Насафийнинг лақабларига келсак, ёзма манбаларда кўрсатилишича,у бир қанча лақаблар билан аталган, жумладан, имом фозил сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи) жомиъ ал-усул, ал-имом аз-зоҳид ,ал-фақиҳ ал-ҳанафий, ал-олим ал-бориъ (юксак билимдон олим) каби лақабларни олган. Абул Муъийн ан-Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқиҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл ан-Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқиҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқиҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди. Унинг ан-Насафий нисбаси билан аталиш хусусида барча тарихнавислар якдиллик билан бир хил ёзганлар. Шу билан бирга  баъзи манбаларда ан-Насафийни бир қанча муддат Самарқанда яшаганлиги, сўнгра узоқ йиллар Бухорода истиқомат қилганлиги ҳақида ҳам хабарлар келтирганлар. Абул Муъийн ан-Насафий таваллуд этган сана ҳақида ёзган тарихнавислрдан бири араб олими Хайриддин аз-Зириклий ўзининг «Ал-аълом» ва Умар Ризо Каҳҳола «Муъжам ал-Муаллифийн» номли асарларида унинг ҳижрий 418 (милодий 1027) йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганликлари ҳақида ёзганлар. Унинг вафоти ҳақида аксар манбаларда ҳижрий 508 (милодий 1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома Абул Муъийн ан-Насафий узоқ умр    кўриб 87 ёшда вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Ан-Насафийнинг илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ; Баҳр ал-калом фи иълм ал-калом; Табсират ал-адилла фи иълм ал-калом; Ат-Тавҳид ли қоваиъд ат-тавҳид фи иълм ал-калом; Ал-Оълим вал-мутааъллим; Ийзоҳ ал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан; Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабр лиш-Шайбоний фи фуруъ; Маноҳиж ал-аиммати фил фуруъ; Ал-Муътақидод. (Токентдаги Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик иниститутида бу асарларидан бир нусха сақланади (инв.№ 40008/2). Араб тилида ёзилган ушбу асар 52 варақдан иборат). Абул Муъийн ан-Насафийнинг устозлари ўзларининг ота-боболари ҳисобланади. Ш О Г И Р Д Л А Р И: Нажмиддин Умар ан-Насафий. Алоуддин ас-Самарқандий; Абу Бакр ал-Косоний; Абул Музаффар ат-Талақоний; Аҳмад ал-Паздавий; Абул Ҳасан ал-Балхий; Абул Фатҳ ал-Ҳилмий; Абдурашид ал-Валволижий; Маҳмуд ас-Соғаржий; Али ибн ал-Ҳусайн ас-Сакалкандий манбаа: muslim.uz 240

Ўзини ўлдирган кишига тегишли ҳукмлар

Ҳаёт-Аллоҳ таолонинг ҳадясидир. Шунинг учун У Ўзи хохлаган пайтда бу ҳадядан маҳрум  қилиши ёки агар хохласа бу ҳадя ато этилган инсонга синовлару-машаққатлар юклаши мумкин. Маълумки бу дунё қийинчилик ҳамда синовлар диёридир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига тоқати етадиган мусибат беради. Банда эса бу мусибатга гўзал сабр қила олиши керак. Аммо афсуски унга берилган ҳаёт неъматини қадрламай ўз жонига қасд қилаётганлар ҳам талайгина. Энг ачинарлиси бундайларнинг сони кундан-кунга ўсиб боряпти. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг хабар беришича: дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади ва 15-29 ёшли йигит-қизларнинг ўлими сабаблари ичида ўз -ўзини ўлдириш иккинчи ўринда туради.  Бизни бунданда кўпроқ ташвишга солаётган нарса бу мудҳиш ҳодисалар мусулмонлар оммаси ичида ҳам содир бўлаётганидир. Ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. У қандай йўл билан амалга оширилмасин гуноҳи кабиралардан саналади.  Қуйидаги ҳадислар ўзини ўлдириш оғир гуноҳлигига ва унинг иқоби (жазоси) Аллоҳ таоло ҳузурида қаттиқ эканлигига далолат қилади. عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ حَلَفَ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ كَاذِبًا مُتَعَمِّدًا فَهُوَ كَمَا قَالَ وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан атайлаб қасам ичса, у айтганидек бўлади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади”-дедиларю. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ تَرَدَّى مِنْ جَبَلٍ فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَهُوَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ يَتَرَدَّى فِيهِ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ تَحَسَّى سُمًّا فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَسُمُّهُ فِي يَدِهِ يَتَحَسَّاهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ فَحَدِيدَتُهُ فِي يَدِهِ يَجَأُ بِهَا فِي بَطْنِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким тоғдан ўзини ташлаб ўлса, у жаҳаннам оловидадир. Унда абадул-абад ўзини ташлайди. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, заҳари қўлида бўлиб, абадул-абад жаҳаннам оловида уни ичади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, жаҳаннамда абадул-абад ўша ўткир нарсаси қўлида бўлиб, у билан ўз қорнини тешади”-дедилар. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ جُنْدَبُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ بِهِ جُرْحٌ فَجَزِعَ فَأَخَذَ سِكِّينًا فَحَزَّ بِهَا يَدَهُ فَمَا رَقَأَ الدَّمُ حَتَّى مَاتَ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى بَادَرَنِي عَبْدِي بِنَفْسِهِ حَرَّمْتُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сизлардан олдинги (Бани Исроил) ичида бир киши бор эди. Унинг жароҳати бўлиб, жароҳат унга азият берди. Сўнгра пичоқни олдида, пичоқ билан қўлини кесди. Қон тўхтамай оқди ва ҳалиги киши вафот этди. Аллоҳ таоло “бандам ўз ўлимига шошилди, мен унга жаннатни ҳаром қилдим”-деб айтди-дедилар”. (Саҳиҳи Бухорий) Бу ҳадис Мусо Шоҳин Лошиннинг “Ал-манҳал ҳадис” асарида шундай шарҳланган: ўзини ўлдириш инсон ўзига нисбатан қилган энг улкан жиноятидир. Худди бошқа бир инсонни ўлдиргани каби жиноят ҳисобланади. Чунки жон Аллоҳнинг мулки. Инсон уни ўзича тасарруф этишга ҳаққи йўқ. Мусибатларга сабр қилмай ўзини ўлдириш Аллоҳга нисбатан исён, Унинг қазойи-қадарига норозилик саналади. Аммо ҳадисда зикр қилинган “жаннатнинг ҳаром бўлиши” муваққат (вақтинчалик) ҳаромликдир. Маълум бир...
1 23 24 25