Китобхонлик – муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиб бориш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенг бўлади. Мисол учун иккита тилни билган одам битта тилни билган одамдан икки баравар кўпроқ имкониятга эга. Учта тилни биладиган одамнинг эса иккита тилни билувчи одамдан имконият доираси каттароқ бўлади ва ҳоказо. Бундай инсон ўзга юртга борганда ҳам қийналмайди. Бу нарса илмга оид ҳамма соҳага тааллуқлидир. Бугунги ёки кечаги олимлар, ёзувчию шоирлар ва зиёли кишилар ўз вақтида кўп ва хўб китоб мутолааа қилгани туфайли шу даражага эришганлар. Ўқимишли инсон агар тижорати ёки бошқа хусусий тирикчилиги тўхтаб қолган тақдирда ҳам осонлик билан ўзига бошқа ризқ эшигини оча олади. У қайсидир ишхонага ходим сифатида жойлашиши, ўқув муассасаларида ишлаши ёхуд ижодий ишлар билан шуғулланиб, китоб ёзиб ўз тирикчилигини юргизиб кетаверади. Демак, билимли инсон билан билимсиз инсоннинг имкониятлари орасида катта фарқ бор экан. Шу боис ҳам Аллоҳ таоло Ўз китобида “هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ” “Биладиганлар билан билмайдиганлар (ҳеч замонда) тенг бўлурми?!”, дея билим нақадар катта аҳамиятга эга эканига ишора қилади (Зумар сураси, 9-оят). Ислом дини илк бошданоқ жаҳолатга қарши маърифат билан курашган диндир. Қуръони каримнинг илк ояти ҳам “Ўқи!” деган сўз билан жаранглади. Динимиз биринчи оятидаёқ ўқишга, ўрганишга чорлаган. “Қуръон” сўзининг бир маъноси ҳам “ўқиш” демакдир. Мана шунинг ўзидан муқаддас динимиз таълимотида ўқишга бўлган эътибор нақадар буюк эканини билиш мумкин. Шу боис динимизни тўғри тушунган, унинг таълимотини қалбига сингдирган бобокалонларимиз ёшлигиданоқ ўқиш-ёзишга, диний ва дунёвий билимларни эгаллашга ҳарис бўлганлар ва оқибатда жаҳон тамаддунига, илм-маърифат ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, бебаҳо илмий асарлар яратган. Ўзларидан кейин то қиёматга қадар ўчмайдиган мангу из қолдиришган. «Илм» сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаромлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: … يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ яъни: “… Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. (Мужодала, 11). Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар ҳам илмга даъват қилади. Илм биринчи ўринда ўқиш орқали ҳосил бўлиши ҳаммамизга маълум. Жумладан, у зот: “طلب العلم فريضة على كل مسلم” яъни: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон зиммасида фарздир!”, дея марҳамат қилганлар (Ибн Можа ривояти). Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳ айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва хатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир. Дарҳақиқат, илмнинг мақому мартабаси юксакдир. Ахир илм аҳли пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Барча динлар ичида илк бор илмнинг ўрнига аҳамият берган ва илмга кенг йўл очган дин – Ислом динидир. Ислом – илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастурул амал бўлган Қуръон каримнинг илк...
Дуо – раҳмат эшиги, инсон учун энг кўп манфаат келтирадиган ва зарарни энг кўп даф қиладиган сабаблардан бири, ҳамда ибодатларнинг муҳридир. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда: “Улардан кейин келганлар: Эй Раббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан, дерлар” (Ҳашр сураси 10-оят). Аллоҳ азза ва жалла бу оятда мўминларни сифатлаб, улар ўзларини ва ўтган мўминларни ғойибдан дуо қилишларини айтмоқда. Бошқа ояти каримада: “Эй Раббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Раббимиз, дуони қабул этгин. Эй Раббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси 40-41-оятлар). Бу оятларда Иброҳим алайҳиссалом ўзини ва келажакда келадиган зурриётлари ва ота-оналари ҳамда мўминларни дуо қилиганликлари зикр қилиниб, бизларга кимларнинг ҳақига дуо қилиш кераклиги таълим берилмоқда. Муҳаммад сурасининг 19-оятида: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра”, деб марҳамат қилинади. Аллоҳ таъло бу оятда пайғамбар саллалоҳу алайҳи вассалам ва сизу-бизни барча мўминларнинг хақига дуо қилишга буюрмоқда. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши ўз биродари учун ғойибдан қилган дуоси ижобатдир. Унинг бошида турган муаккал фаришта ҳар доим дўстининг хақига яхшилик билан дуо қилганда “Омийн, сенга ҳам шунча бўлсин!” дейди (Имом Муслим ривоят қилган). Бировнинг орқасидан яхшилик тилаб қилинган дуо мақбул бўлади, чунки бу дуода риё, хўжакўрсин бўлмайди ва у ихлос ва муҳаббат ила тўлган бўлади. Ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам ўша биродарига сўраган тилаклари етишади. Албатта дуонинг энг тез ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир. Имом Нававий айтадилар: “Ўтган баъзи солиҳ инсонлар ўзлари учун дуо қилмоқчи бўлсалар, ўз биродарини шу дуо билан дуо қилашарди. Албатта у дуоси ижобат бўлади ва ўзига ҳам биродарига сўраган тилакларича берилади”. Дуонинг ижобат бўлмаслигини сабабларидан бири бошқа инсонларнинг ҳақларига дуо қилинмаслигидир. Билдириладиган тилаклар ҳам Аллоҳ кўрсатмаси асосида бўлиши керак, маъсият устида қилинган тилаклар ҳеч қачон ижобат бўлмайди. Азизлар, биз ҳам дуомизнинг ижобат бўлишини хоҳласак, кўпроқ мўминларнинг ҳақларига дуо қилишимиз керак бўлади. Тошкент ислом институти «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади 1 226
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу қўрқувчилар ҳақида сўралдилар. Уларнинг қалблари қўрқув билан шодланиб турувчидир ва уларнинг кўзлари йиғлаб турувчидир. Улар айтадиларки биз қандай қилиб шодланайликки ўлим ортимизда турган бўлса ва қабр олдимизда турган бўлса ва қиёмат бизга ваъда қилинган жойимиз бўлса ва бизнинг йўлимиз жаҳаннам ўстидан ўтса ва Роббимиз олдида тўхтаб туришимиз аниқ бўлса! Хасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир йигитнинг олдидан ўтдилар. У ўзининг кўлгисида тўлалигича берилиб кетганди. Халиги йигит ҳаддан ортиқ қаттиқ кўладиган қавм билан ўтирганди. Хасанул Басрий хой йигит Сиротдан ўтдингми? Йўқ деди йигит. Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билдингми? дедилар. Йўқ деди йигит. Хали сен Сиротдан ўтмаган бўлсанг Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билмаган бўлсанг бу кўлги нимага бўлмаса, дедилар. Шундан кейин ўша йигитнинг бирор марта кўлганини бирор марта кўрилмаган экан. Ҳаммод ибн абди Роббиҳ агар ўтирсалар икки қадамининг ўстига ўтирарканлар. Сиз хотиржам жойлашиб ўтирсангиз бўлмайдими? Дейишганда а у хотиржам ўтириш хотиржам кишиларнинг ўтиришидир. Лекин мен оманда булувчи одаммасман агар Аллоҳга осий бўлган бўлсам қандай мен оманда бўламан. Мен исён қилганим учун ҳолимни биламан шу сабабдан шундай ўтираман, деб жавоб берган эканлар. Умар ибн Абдулазиз айтган эканлар: Аллоҳ таоло бу ғафлатни бандаларнинг қалбига раҳмат қилиб қўйган. Агар бу ғафлат бўлмаганда Аллоҳдан қўрққанларидан ўлиб қолган бўлардилар. Кўп валийлар ва олимлар қалблари ғафлатдан ўзоқ бўлганларидан баъзилари энг камида оғриқни кўтаро олмай ўтириб олган, баъзилари бир неча кун касал бўлиб қолган, баъзилари хушидан кетган ва баъзилари ўлиб қолган ва баъзилари хушидан кетиб қайтиб турмаган ва баъзилари уч кунлаб ўзини билмай қолган. Айниқса улар бу бўшлиқни фақат Қуръони карим ва ҳадиси шариф ва саҳоблар ижмоълари тўлдира олишини аниқ тушунган ва унга қаттъий киришган. Ўтган олимларимиз кўп хатм қилган шу аснода Аллоҳнинг буйруқ ва наҳйларини энг камида бир марта ўқиш билан минг хил маънода миясида айлантириб турган ва минг хил фазилати маънога мияссар бўлишган. Шу сабабданки бирор бир мужмал, ноаниқ дунё масаласи уларни умуман довдирашига йўл қўймаган. Қаранг Машҳур тасаввуф олими Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини жуда ҳам паст санаб айтаяпдиларки. Мен орқамда қолганларга буюришни қасд қилдим мен қачон ўлсам мени кишанланглар ва буйнимга занжир осинглар ва мени сўнгра мени олиб борингларки ўзининг эгасидан қочган қўл ўз эгасига қандай қилиб олиб борилади. Худди шундай қилиб боғлаб қабрга олиб бориб ташланглар. Хатамул Асам раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: Солиҳ кишиларнинг ўрнида турганинг учун сен ҳечам ғурурга кетмагин. Аслида Жаннатдан кўра бирор бир салоҳиятли макон ва жой йўқ. Сен мадрасанинг ичида турган бўлсанг ҳам мен яхши жойда турибман деб, алданиб, ғурурга бормагин. Одам алайҳиссалом нимага йулиққан бўлсалар жаннатнинг ичида йулиққан нарсасига йўлиқди. Сен бўлса мачитда турибман мадрасада турибман деб кириласан. Сен ибодатнинг кўплиги билан ҳам ғурурга кетиб қолмагин сен барибир иблисча ибодат килганинг йуқ. Иблис узун ибодатидан кейин нимага йўлиқган бўлса шунинг орқасидан йулиқди. Илмнинг кўплиги билан ҳам ғурурланма чунки Балъам ибн Баур деган киши у Аллохнинг исми Аъзамини биладиган одам булган. Дуо қилса дуоси қабул бўладиган одам бўлган. Бас у нимага йулиққанига қарада. У охири қилган ибодатларига ҳаволаниб муртад бўлиб ўлди. У ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида баён қилиб ўтганлар. Кўп олимлар ҳар қанча олим бўлсалар ҳам лекин исми Аъзамни...
Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб: “Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар. Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни, Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони, – деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз. Ўтган замонда бир бахил киши бор эди. Унинг бойлиги шу даражага етган эдики, молининг ҳисобини ўзи ҳам билмасди. Лекин бу бойликдан на ўзига ва на ўзгаларга ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки унинг эътиқодича, бойликдан мақсад кеча-кундуз ҳаракат қилиб фақат мол тўплаш эди. Аммо мол йиғишдан асл мақсад нима? Молни нималарга сарф қилиш керак? Емоқ, ичмоққа, илму ҳунарга, фақиру муҳтожларга ёрдам бериш керакми, йўқми? Бу хусусда ҳеч ўйламасди. Ҳаттоки, ўзининг аҳли, фарзандларининг таом ва кийимларига ўхшаш энг зарур нарсаларга ҳам минг машаққат билан харажат қилар эди. Бозордан нон олса, арзонлиги учун куйган ва қотганларини, мева олса, уринган ва сасиганларини олар эди. Кийимлари эса ҳар вақт эски, йиртиқ ва ямоқ бўлар эди. Унинг Аҳмад исмли биргина ўғли бор эди. Баъзи бир дўстларининг далолатлари билан бир кун ўғлини ҳунар ўргатиш мақсадида бир ҳунармандга олиб борди. Уста устахона тартиб-қоидаларини баён қилиб, ўргатган ҳунари учун ҳар ойда бир тилла тўлаб туриш лозим эканини айтди. Буни эшитган бойнинг авзойи бузилди. Устанинг юзиға боқиб: “Ойда бир тилло?.. Йўқ, юр ўғлим, ҳунар ўргамасанг ҳам бир ризқинг ўтар”, деб ўғлини қайтиб олиб кетди. Аҳмад бечора отасининг бахил ва хасислиги соясида ҳунар ҳамда илм-маърифатдан маҳрум бўлиб, жоҳил ва нодон бўлиб ўсди. Орадан фурсат ўтиб, бир куни ажал келиб, бойнинг ёқасидан тутди. Ўғлининг асл инсон бўлиши учун илм-маърифат ва касб-ҳунар ўргатиш йўлида бир тиллани қизғанган бахил бой ҳамма мол-мулкини ўғли Аҳмадга ташлаб кетди. Аҳмад эса ёшликда илм ва тарбия кўрмаган, касб-ҳунар ўрганмаган эди. Шунинг учун у яхши ва ёмонни фарқламайдиган, бойликнинг қадрини билмайдиган, исроф қилувчи ва нодон бир киши бўлиб вояга етди. Тўрт-беш нафар ахлоқи бузуқларга қўшилиб, қабоҳат йўлларига кирди ва отасининг хасислик билан йиққан молини оз вақт ичида тамом қилиб, ўзи фақир ва муҳтож бўлиб қолди. Бахилнинг моли, исрофгарнинг ҳоли, илм ва ҳунарсизнинг аҳволи шундай бўлади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Дил ба ёру даст ба кор!” – “Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”, деган шиори бутун мусулмон оламига машҳурдир. Мир Алишер Навоий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида сўз юритиб “кимхога нақш боғламоққа машҳурлар” деб ёзган эди. Зотан, тариқат пирлари бирор касбни ўрганиб, ҳаёт кечирганлар. Уларнинг тахаллуслари ҳам ўз касбларидан олинган. Жумладан, шайхул-машойих Абу Саид Харроз – маҳсидўз, шайхулислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий – этикдўз, шайх Муҳаммад Саккок – пичоқчи, шайх Абулфайз Ҳаддод – темирчи, ўз замони қутби яъни, шайх Абул Аббос Омилий –ҳаммол, шайх Абулҳасан Нажжор – дурадгорлик билан шуғулланган. Уларнинг лақаблари ҳам касбу корини билдириб турибди: Бундан маълум бўладики, камолот чўққиси фақат илм-маърифат ва касб-ҳунар билан эгалланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироғидир”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг хайрлиси” дегани, етук...