islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ИЛМ АҚЛ ЧИРОҒИ ВА ҚАЛБ НУРИДИР

Маълумки, Ислом дини инсонларни илм олишга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймон келтирган илм эгаларининг мартабаларини юксак даражаларга кўтаришини баён қилган. Илм эса амални амал эса ихлосни ёрдамга чақиради. Агар ёрдамга келмаса илм у кишидан қочади. (Адабуд-дунё ва дин китобидан) Яхши тушунмоқ керакки! Ҳар бир иш мукаммал, мустаҳкам бўлиши учун илм, амал ва ихлос бирлашиши шарт. Фаридиддин Аттор ҳазратлари илоҳиятда аввал ихлос кейин илм туради дейдилар. Яъни: ихлоси бўлмаган кишига минг бор илм борасида сўзланса ҳам у одамда зарра миқдорда фазилат, даража, юксак бир мақом белгиси унда кўринмайди. Шу сабабдан ҳар бир амал ихлос ила бажарилса кундан – кун у ислом немати билан яшай бошлайди. Ихлоснинг маъноси Шайтондан тўлиқ халос бўлишдир. Шайтондан холий бўлмас экан унинг барча илмлари ўзига ва барчага зарарга хизмат қилади. Дунёда илмдан кўра даража ва мартаба йўқдир. Шу сабабли юртимиздаги ва бошқа юртдаги барча олимлар ўзларини фойдаси кенг даражаси зиёда амалга ўзларини фидо қилишган.  Баъзи илмларни ўрганиш мутлоқа мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг зотини билиб бўлмайди. Биринчидан, бу ҳақда чуқур баҳс юритиш шаръан ман этилган. Иккинчидан, Ҳақ таолони билишга бандаларнинг чекланган билими ва ақлининг қуввати етмайди. Буни Суфи Оллоёр “Саботул- ожизин”да содда ва тушунарли баён қилганлар: Эрур ҳокимки ҳукмин ўзга этмас, Анинг зотиға ҳеч кимнинг ақли етмас. Фаришталар, набилар етмадилар, Буйин сундилару фикр этмадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир соат тафаккур қилиш инсон ва жинларнинг ибодатидан яхшироқдир”, дедилар. Шайҳ Худойдод Вали Ҳазратлари Аллоҳ у зотни раҳмат айласин  шу  ҳадисга ишорат қилиб айтадилар: “Менинг наздимда  бир марди ҳақ олимнинг олдида бир соат ўтириш 50.000 минг йиллик зикр ва фикр қилишдан яхшироқдир, деганлар. Жалолиддин Румий ҳазратлари  айтадилар: “Кам мин аммин лиаййакувна алиман ва кам мин қорнин лиаййакувна валиййан”, “Қанча- қанча йиллар керак бир марди ҳақ олим бўлиш учун ва қанча- қанча асрлар керак бир марди ҳақ валий бўлиш учун деганлар”.  Чексиз мартаба ва даражалар манбаи бу амал ҳисобланади. Инсонлар учун ягона нажот йўли – Қуръони каримга амал қилиш. Чунки Қуоъон – ёғду, нур, билим йўли ва ҳидоят манбаидир. Пайғамбар алайҳиссалом илм борасида айтадилар: “Аввало олим бўл! Лоақал таълим олувчи  ёки тингловчи ёхуд уларга эргашувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридагиси) бўлмагинки, ҳалок бўлурсан”. Жололиддин Румий Ҳазратлари дунёда ҳамма нарса сувга туяди. Балиқ сув ичида юрса ҳам сувга тўймайди. Буни илмга қиёс қилиб айтадиларки: “Гуё сизлар илм олишда балиққа ўхшанглар, балиқ сувга тўймагани каби сизлар ҳам илм ичида юриб илмга тўйманглар”.  Абу Муъин ан- Насафий ҳазратлари “Насафий” тафсирларида бир муборак ҳадиси шарифни келтиради буни сизларга ҳам маълумот сифатида келтирмоқчимиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир толиби  илм бир қабрстоннинг ёнидан ўтса унинг шарофати билан 40 кун  қабрда азоб тўхтайди, деганлар”. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Олим билан обид ўртасидаги фарқ, даража 700 баробардир. Ҳар бир даражанинг ораси 500 йиллик йўлдир. Ҳар бир даража ораси Осмон билан Ерчадир. Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадилар: “Ким ўзини олим билан даража тенгман деб ҳисобласа! Билсинки у шайтондан қолган меросдир”. Инсон илм орқали нафсига сайқал бериш керак. Нафсни...

Ҳалол касб кўринишлари

Алҳамду лиллаҳ вассалату вассаламу ала расулиллаҳ. Амма баъду. Аллоҳ таоло аввало барчаларимизни бу мавзуда сўзлайдиган сўзларимизга амал қилишни насиб айласин. Маълумки, киши касб қилиш орқали, аввало ўзининг моддий эҳтиёжларини қондиради. Қолаверса, оила аҳлининг нафақаси, қарамоғидаги кишиларнинг таъминотини амалга оширади. Аллоҳ таоло мўминларни ҳалол касб билан шуғулланишга, ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган: عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :“وَ الَّذِي نَفسُ محمد بِيَدِهِ إِنَّ العَبدَ لَيقَذِفُ بِلُقمَةِ الحَرَامِ فيِ جَوفِهِ فَلَا يَقبَلُ مِنهُ عَمَلُ أَربَعِينَ يَومًا، وَ أَيُّمَا عَبدٍ نَبَت لَحمُهُ مِن السُّحتِ وَ الرِّبَا، فَالنَّارُ أَولَى بِهِ” (رواه الإمام الطبراني).  яъни: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига битта ҳаром луқмани ташлаши билан қирқ кунлик амали қабул бўлмайди. Қайси банданинг эти ҳаром ва рибо орқасидан ўсган бўлса, у дўзахга лойиқдир” (Имом Табароний ривояти).  عَنِ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ:”إنَّ اللهَ طَيِّبٌ لاَ يَقبَلُ إِلاَّ طَيِّبًا، وَ إِنَّ اللهَ أَمَرَ المُؤمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ المُرسَلِينَ، فَقَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ}  (سورة المؤمنون/51)، وَ قَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ}  (سورة البقرة/172)، ثُمَّ ذَكَرَ صلى الله عليه وسلم الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشعَثَ أَغبَرَ يَمُدُّ يَدَيهِ إِلىَ السَّمَاءِ وَ يَقُولُ يَا رَبِّ ياَ رَبِّ وَ مَطعَمُهُ حَرَامٌ، وَ مَشرَبُهُ حَرَامٌ، وَ مَلبَسُهُ حَرَامٌ، وَ غُذِيَ باِلحَرَامِ! فَأَنىَّ يُستَجَابُ لِذَلِكَ؟” (رواه الإمام مسلم).  яъни: У зот ﷺ айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло покдир ва У пок нарсанигина қабул қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюрган. У айтганки: “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз!” (Мўминун сураси, 51-оят) ва яна айтдики: “Эй, имон келтирганлар! Сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар!” (Бақара сураси, 172-оят). Инсон учун энг гўзал ҳалол касб ўз меҳнати эвазига топилган ризқдир. عَنْ الْمِقْدَامِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَاماً قَطُّ خَيراً مِن أَن يَأكُلَ مِن عَمَلِ يَدِهِ، وَ إِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدُ عَلَيهِ السَّلاَمُ كَانَ يَأكُلُ مِن عَمَلِ يَدِهِ” (رواه الإمام البخاري). яъни: Миқдам رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم айтдилар: “Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топгандан яхшироқ таом еган эмас, дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд а.с. ҳам ўз қўл меҳнати билан кун кўрган” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда: قال رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: “لَأَن يَحتَطَبَ أَحَدُكُم عَلَى ظَهرِهِ خَيرٌ مِن أَن يَسأَلَ أَحَداً فَيُعطِيهِ أَو يَمنَعُهُ” (رواه الإمام البخاري). яъни: Пайғамбар صلى الله عليه وسلم дедилар: “Бирортангиз елкасига ўтин ортиб юргани бировдан тиланчилик қилиб, у бериб ёки бермаганидан яхшироқдир” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :“طَلَبُ كَسبِ الحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعدَ الفَرِيضَة” (رواه الإمام البيهقي في  شعب الإيمان). яъни: Абдуллоҳ ибн Масъуд رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم: “Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир”, дедилар (Имом Байҳақий “Шуъабул имон” китобида ривоят қилган). Зеро, ҳалол касб қилишнинг кўплаб дунёвий ва ухровий манфаатлари бордир. Асосийси Аллоҳнинг ризосига ва дуоларнинг ижобат бўлишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз صلى...

Қаноатли бўлайлик

Барча жонзотни  ризқини бериб тувчи Парвардигори оламга  ҳамду санолар бўлсин. Инсониятга ҳаёт мазмунини кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в.га  дуруду саловотлар бўлсин.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا  “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!”[1]  Агар қушларга эътибор берадиган бўлсак, эрталаб саҳардан боласи ва ўзи учун учиб кетади. Бирор жойда мана бу ерда нон бор у ерда дон бор деб айтилмаган, аммо Аллоҳ унинг ризқини беришлигига ишончи комил ва Парвардигор унинг ризқини етказади. Бир босганда эзилиб кетадиган қурт қумурсқадан бошлаб, катта-катта жониворларгача барчасининг ризқини Худои таоло беради. Чунки Худои таоло Қуръони каримда Ўзининг зиммасидаги ишни айтди: “барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”, деб.  فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ  “Бас, қачонки, намоз адо қилингач,ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан истайверингиз! ”[2]  Одам фарзанди  ризқини Аллоҳдан деб билиб, иш қилиши керак. Шу билан биргаликда ҳалол ризқни танлаши лозим. Уйдан чиқиб ризқини ахтаришлиги бу албатта ўзини, аҳли оиласини бировлардан беҳожат қилиш учун бўлади.  ҲИКОЯТ: Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в. саҳобалари билан бомдод   намозидан кейин ўтирган эдилар. Бир бақувват йигит масжиддан тезлик билан чиқиб бозорга югурди. Шунда саҳобалар: Ажабо! ундан кўра охират ишига шунчалик шошилса арзирди – деганларида, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Бундай деманглар, агар бу йигит ўзини инсонлардан беҳожат қилишлик учун ё ота-онаси ва оиласини боқиш учун бу ишни қилса, Худои таоло наздида ибодатдек бўлади. Аммо агар дунё кўпайтириб мақтаниш учун, бошқаларга кўз-кўз қилиш учун бу амални қилса, бу шайтоннинг амалидандир”.  Аллоҳ таоло яна бизларни огоҳлантириб қўймоқда:  وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِّنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى  “Сиз (кофирлардан айрим) тоифаларни синашимиз учун баҳраманд қилган дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг! Роббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир”[3]  Демак, Аллоҳ таоло ҳар биримизга қанча миқдорда ризқ берган бўлса, ана шунга қаноат қилайлик. Қаноат деганда, берган ризқига шукр қилишлик ва рози бўлишлик. Лекин тўхтаб қолишлик дегани эмас. Бугун сизга қанча ризқ берилди, мана шунга қаноат қилинг, ҳаддан ташқари елиб-югурманг, яъни ибодат вақтини, ота-онанинг кўнглини овлаш пайтини, оила билан бўлиш вақтини қаноатсизлик қилиб ризқ учун сарфламанг. Чунки ҳар вақтнинг ҳисоб китоби бор.  Абу Али ибн Сино: “Киши учун энг фойдали, дилини ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратланарли нарса эса ҳирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганни қаттиқ истамаслик ҳам қаноат саналади”, деганлар.  عَنْ أَبِي عَمْرٍو السَّيْبَانِيِّ قَالَ : سَأَلَ مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ رَبَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : أَيْ رَبِّ ، أَيُّ عِبَادِكَ أَحَبُّ إِلَيْكَ ؟ ، قَالَ : أَكْثَرُهُمْ لِي ذِكْرَاً قَالَ : يَا رَبِّ ، فَأَيُّ عِبَادِكَ أَعْدَلُ ؟ ، قَالَ : مَنْ دَانَ مِنْ نَفْسِهِ،، قَالَ : يَا رَبِّ فَأَيُّ عِبَادِكَ أَغْنَى ؟ ، قَالَ : أَقْنَعُهُمْ بِمَا أَعْطَيْتُهُ  . Абу Амр Сайбонийдан ривоят қилинади “Бир куни Мусо а.с. Аллоҳ таолодан сўрадилар: Ё Роббим, қайси банданг Сенга суюклироқ? Аллоҳ таоло деди: Мени кўп эслайдигани. Ё Роббим, қайси банданг Сенинг наздида одилроқ? Аллоҳ таоло деди: ўз нафсини тергаб турадигани. Ё Роббим, қайси банданг энг бой? Аллоҳ таоло деди: берган ризқимга қаноат қилувчиси”  Абу Туроб Нахшабий: “Қаноат ризқини Аллоҳдан олмоқдир”, деди.  اللّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاء وَيَقَدِرُ...

НАСАФДАН ТАРАЛГАН ЗИЁ

Мусулмонлар жамоасининг аксарини ташкил этган мотуридия мазҳабининг ривожланиб тараққий этишига муносиб ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридий (870-944) мактабининг атоқли намояндаларидан Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад Паздавий (421-493), Абу Ҳафс Нажмиддин Умар Насафий (461-537) каби кўплаб олимлар ақида илмининг гуллаб-яшнашига хизмат қилдилар. Дарҳақиқат, улар қаторига Мовароуннаҳрда яшаб самарали ижод қилган, калом илмининг машҳур алломаси, буюк мутафаккир Абу Муъин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн Фазл Насафийни (1027-1114) ҳам қўшиш мумкин. Унинг катта бобоси Макҳул Насафий (ваф. 930) Имом Мотуридийнинг шогирдларидан бўлган. Бобоси Мўътамид ибн Макҳул Насафий эса ҳанафий олимлар орасида машҳур эди. Абу Муъин бошланғич билимларни бобоси ва отасидан олади. Кейинчалик Абул Юср Паздавийга шогирд тушади. Ўзининг маънавий устози, буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридий таълимотини янада ривожлантириб, унинг халқ орасида тарқалишида беқиёс хизмат кўрсатади. У кишининг машҳур шогирдлари қаторига Умар ибн Муҳаммад Насафий, Аловуддин Самарқандий, Абу Бакр Кошоний, Абулмузаффар Талқоний, Аҳмад Паздавий, Абулҳасан Балхий, Абулфатҳ Ҳалмий, Абдурашид Валволижий, Маҳмуд Соғаржий, Али ибн Ҳусайн Сакалкандий каби ўз даврининг етук алломаларини ҳам қўшиш мумкин. Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг “ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд олимлари зикрида қанд китоби”) асарида устози тўғрисида шундай дейилган: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари устозим – Абу Муъин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, у таратган зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртганлар”. Аллома мол-дунёга қизиқмади, парҳезкор, фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим бўлиб, қатъий далиллар билан салафи солиҳларнинг фикрларини мустаҳкамлади, ўша пайтда фитна уруғини сочишга уринаётган мўътазила, жаҳмия, рофизия, хорижия каби мухолиф фирқаларга қарши туриб, уларнинг ақидаси ботиллигини аниқ, ишончли ҳужжатлар билан исботлаб, одамлар орасида илму маърифат зиёсини сочди. Исломий соғлом ақидани мудофаа қилиш учун инсонлар орасида ҳидоятчи бўлиб, илм тарқатиш мақсадида қалам тебратди. Абу Мансур Мотуридий асос солган ва жамиятда қарор топган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзди. Олимнинг “Баҳрул калом фи илмил калом” асари мотуридия мактабининг калом илми бўйича ўрта асрларда катта шуҳрат қозонган асосий манбаларидан биридир. Асарнинг кўплаб нусхаларга эгалиги, унинг калом илми ривожланиш босқичларини ўрганиш ҳамда аксар адашган фирқаларга ўринли раддиялар бериш борасида қимматли манба эканлигини кўрсатади. Айниқса, Абу Муъин Насафийнинг ўз даврида пайдо бўлган ақидапараст оқимларга қарши тургани, соғлом эътиқод борасида тинмай изланишлар олиб боргани, жаҳолатга қарши маърифат билан курашгани бугунги кун учун жуда ҳам катта аҳамиятга эга. Унинг асарларига эътибор бериб қарасак, кўплаб тортишувларга сабаб бўлган масалаларни танлаб, уларни ёритиб беришга ҳаракат қилган. Бу ақидавий масалаларга алоҳида тўхталишдан мақсад, мусулмонлар мусаффо ақидани англаб, тушуниб, унга амал қилган ҳолда тинч-тотув, фаровон ва бахтли ҳаёт кечирсинлар. Адашган фирқаларга қарши ҳимоя воситасини яратишсинлар. Абу Муъин Насафий ақидавий мавзуларни очиб беришда баҳс-мунозара услубидан кенг фойдаланган, яъни  муаллиф аввал бошқа адашган фирқаларнинг ақидадаги фикр ва қарашларини ифодалаб, кейин ўзининг (мотуридия) ақидасини баён қилиб ва уни исботлаган, кейин уларнинг гаплари асоссиз эканлигини ўз раддияларида бирма-бир келтириб ўтган. Шунингдек, Аллоҳнинг биру борлиги, яратувчанлиги, унинг зотий ва феълий сифатлари, унга ташбиҳ қилиш ва макон хослашнинг ботиллиги, унинг каломи азалийлиги, бандаларнинг феъллари яратилгани, жаннат ва дўзахнинг мавжудлиги, қабр азобининг ҳақлиги, киши катта гуноҳ қилгани билан куфрга ҳукм этилмаслиги, тақдирнинг азалдан битиб қўйилгани, авлиёларнинг каромати, пайғамбарларнинг мўъжиза кўрсатиши ҳақлиги,...

«Устоз» десанг бас!

Талабалик даври ўтиб кетади, Қанча ғам-аламни ютиб кетади, Қалбдаги жароҳат битиб кетади Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Кимга имкон кулар, кимгадир омад, Кимга қувонч берар, кимга даромад, Шу қутлуғ даргоҳда чиқардинг савод, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Сендан сўрамайди олтину кумуш, Бош кўкка етса-да, қилма фаромуш, Вақтингни олса ҳам рўзғору юмуш, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Устозга шуҳрату шавкат керакмас, Ичига қурт тушган савлат керакмас, Муҳаббат кифоя, давлат керакмас, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Ногаҳон қоқилсанг тутар қўлингдан, Гард юқмасин дейди ўнгу сўлингдан, Қизғалдоқлар унсин юрган йўлингдан, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Мевада бор ҳатто нордону тахир, Битта ҳарф бўлса-да ўргатган ахир, Сенинг омадингдан туймоқда фахр, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Кибрни улоқтир, қулоқ тут бирпас, Шукрки, нодону эмассан нокас, Юрагим тубидан чиқмоқда бир сас: Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас. Майли дунё кулсин, фарёд йиғласин, Айбдор этиб қалбга наштар тиғласин, Ягона илтимос эсдан чиқмасин, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас! Эркин Қудратуллоҳ 525
1 226 227 228 229 230 233